Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидова Анора Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта регенераторининг самарадорлигини ошириш учун колосникли панжаранинг янги конструкциясини ишлаб чиқиш ва иш режимларини асослаш” мавзусидаги 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Т3668.
Илмий раҳбар: Кулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафоевични, техника фанлари доктори, профессор, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доценти, PhD. Мавлянов Айбек Палванбаевич.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади толали материалнинг табиий сифатини сақлаб қолган ҳолда чиқиндидаги пахта бўлаклари миқдорини камайтириш орқали тозалаш самарасини  оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
регенератордан ажралаётган чиқинди таркибида пахта бўлакларини камайтириш ва тозалаш самарасини ошириш учун уч қисмна бўлинган колосникли панжаранинг ўрта қисм колосниклари оралиғи икки чеккасидан кичиклаштирилган ва ташқарига чиқаётган чиқиндини ичкарига сўрилишини йўқотиш учун кесик конусли клапани ишлаб чиқилган;
колосникларга урилган пахта бўлакчалари ва чиқиндилар учун тикланиш коэффициенти  ифодасидан пахта бўлакчалари ва чиқинди аралашмаларининг тезлигини аниқлаб,  пахта бўлакчаси ҳамда чиқиндининг алохида йўналишга эга бўлган тезликларини уларнинг массаларига ва бурчакларига боғлиқлик тенгламаси ишлаб чиқилган;
кесик конусли клапаннинг босимини зичлиги ва массасига боғлиқлик ифодаси бўйича конусли клапандаги чиқиндини конуснинг баландлигига, қиялик бурчагига, чиқинди берадиган босимга боғлиқлик ифодаси аниқланган;
кўп омилли тажрибаларни ўтказиш асосида регенераторнинг аррачали барабанларининг айланишлар сонини, кесик конусли чиқинди чиқариш клапанининг конуслик бурчагини ва колосникли панжараларни кетма-кет жойлаштиришда колосниклар оралиқ масофаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалаш оқими технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
Пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машиналаридан ажралган чиқинди таркибидан пахтани ажратишнинг такомиллаштирилган РХ регенератори Сирдарё вилояти “Boyovut techno cluster” МЧЖ” корхонасининг ишлаб чиқариш цехига жорий этилган. (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик” кластери уюшмасининг 2023 йил № 03/22-556 сонли  маьлумотномаси). Натижада регенератордан ажралган пахталарнинг ўзини алохида йиғиб, қайта ишлаш натижасидан олинган толанинг сифати амалдаги регенератордан 0,2 % га яхшиланганлигига эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish