Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухалилов Абдулло Абдухамитовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамиятни модернизациялаш шароитида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш (бандлик жараёнлари мисолида)», 22.00.02–Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Sots8.

Илмий раҳбар: Ганиева Марифат Хабибовна, социология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Расмий оппонентлар:Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Матибаев Тошпулат Болтабаевич, социология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятни модернизациялаш шароитида давлат ҳокимияти органларини баҳолаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ногиронликка эга бўлган шахсларининг бандлигини таъминлашга оид қонунчиликка «меҳнат кўмаги» тушунчасини киритиш, ногиронлик бўйича берилаётган маълумотномада «меҳнатга лаёқатсиз» деган тушунчани бекор қилиш, «универсал дизайн» ва «қулай муҳит» тушунчаларини киритиш, аутсорсинг тизимини шакллантириш, меҳнат шароитларни мониторинг қилиш юзасидан таклифлар асосланган;

давлат ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини ўлчашнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий индикатор кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

бандлик соҳасидаги давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш учун жамоат кенгашларини тузиш, бандликни таъминлашга оид минтақавий мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, иш ҳақи бонус тизимини шакллантириш, бандликка кўмаклашувчи тадбиркорларни рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;

бандлик соҳасини бошқарувини баҳолашга муайян давр кесимида ишсизлар динамикаси, аҳоли бандлигининг турлари, ходимларнинг мотивацияси, меҳнат мигрантлар сони динамикаси каби бандлик соҳасининг кўрсаткичлари таклиф қилинган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жамиятни модернизациялаш шароитида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:  

бошқарув самарадорлигини ўлчашнинг янги индикаторини ишлаб чиқиш, шунингдек, 4-боб 6.1-бандга мувофиқ ногирон ҳисобланган фуқарони ишга жалб этиш бўйича таклифлардан Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг 2017 йилга мўлжалланган истиқбол режасининг тузилишида фойдаланилган (Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг 2017 йил 25 октябрдаги 1-сон маълумотномаси). Бу таклифлар натижасида Ўзбекистон ногиронлар жамиятини  бошқариш самарадорлигини янада оширишига олиб келган;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг ходимлари фаолиятини баҳолаш тизимига татбиқ этилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 03-07/5197-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида иш ҳақини тўлашнинг бонус тизимига босқичма-босқич ўтиш учун чет элга вазирлик юқори органлари ходимларининг мақсадли хизмат сафарини ташкил этишда, шунингдек, бандлик соҳасини бошқаришнинг самарадорлигини оширишига хизмат қилган;

мамлакатимиздаги давлат бошқаруви тизими хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг самарадорлигини баҳолаш учун иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва ташкилий индикаторлар бўйича таклифлардан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази амалиётига татбиқ қилинган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2018 йил 28 февралдаги 01-16/76-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши бошқарув жараёнини оптималлаштиришга, давлат бошқаруви соҳасидаги фаолиятнинг самарадорлигини янада оширишга назарий манба сифатида хизмат қилган;

ижтимоий-сиёсий атамалар таърифини ёритиш бўйича олинган илмий натижалар “Fuqarolik jamiyati fanidan tushuncha va atamalar” номли луғатида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 21 апрелдаги 89-03-1542 маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалар асосида талабаларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмунини кенг миқёсли тушунтириш, таълим-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish