Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимова Меҳрбону Акром қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аломатлар тўпламининг хилма-хиллиги бўйича қарор қабул қилиш учун латент кўрсаткичларни танлаш», 05.01.11–Рақамли технологиялар ва сун'ий интеллект (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/FM830.
Илмий раҳбар: Игнатев Николай Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кабулов Авар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиева Дилноза Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббий ташҳислашда қабул қилинаётган қарорлар самарадорлигини ошириш учун берилганлардан яширин қонуниятларни излаш услубларини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аломатларни инвариантлилик хусусиятлари билан  номинал шкалага ва ўлчов масштабларига ночизиқли ўгириш, ранжирлаш натижалари асосида турли тоифадаги аломатларнинг информатив термаларини саралашнинг айнан ўхшаши йўқ янги услуби ишлаб чиқилган. Синфга тегишлилик функсиясини ҳисоблаш учун интервалларнинг оптимал чегараларини танлаш мезонларига асосланган ҳолда амалга оширилиганлиги назарий жиҳатдан асосланган.  
соғлиқ миқдорини ўлчаш учун восита сифатида  аниқланган аломатлар термаси бўйича объектларнинг умумлашган баҳоларини ҳисоблаш асосида компактлик ўлчовидан фойдаланиш самарадорлиги ҳисоблаш эксперименти орқали сботланган;
берилганларнинг тушириб қолдирилган қийматлари мавжуд ҳолатлардаги бош тўплам танланмаларидаги номинал ва миқдорий аломатларнинг турғунлик қийматларининг кам ўзгарувчанлиги ўтказилган ҳисоблаш эксперименти орқали исботланган;
CОВИД-19 берилганлари бўйича обʼектларнинг шахсий аломатлар фазосини шакллантириш муаммоси ҳал қилинди. Аломатларни  танлашда синфларнинг сон о'қидаги уларнинг компактлик о'лчови қийматлари орқали танланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Объектларнинг синфларга бўлишдаги  дастлабки ва кейинги ночизиқли ўгириш аломатларнинг вазни ва турғунлиги қийматлари бўйича асосли қарорлар қабул қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
асосланган қарор қабул қилиш учун янги билимлар сифатида қараладиган аломатларни ночизиқли ўгиришгача ва ундан кейинги ҳолатларда объектларни уларнинг вазнлари ва турғунликлари бўйича синфларга бўлиш орқали олинган натижалар ва дастурий таъминот Тошкент тиббиёт Академиясида олимлари томонидан болалар ва ўсмирларда семиришни даволаш услубиятини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент тиббиёт академиясининг 2021 йил 14 октябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш объектларнинг бўлинишига асосланган  информатив аломатларни саралаш усулини компютерда амалга оширилиши болалар ва ўсмирларда семиришни даволаш услубиятини таҳлил қилиш имконини берган;
тегишлилик функсия қийматлари орқали турли тоифадаги аломатларни ночизиқли ўгириш ва тушириб қолдирилган қийматлари бўлган берилганлардаги аломатлардан уларнинг турғунлик қийматлари асосида информатив аломатлар тўпламини ажратиб олиш усули бўйича олинган натижалар ва ғоялардан А-ОТМ-2020-2 “Ўпка сили ва бронхиал астмаси бор беморларда ўпка аспаргилезини прогноз қилувчи ва ташхисловчи интеллектуал дастурий маҳсулот яратиш" лойиҳаси доирасида берилганларда тушириб қолдирилган қийматларни инобатга олган ҳолда уларнинг турғунлик қийматлари бўйича информатив аломатлар тўпламини танлаш масалаларини ечишда фойдаланилган (Рақамли технологиялар ва суний интеллектни ривожлантириш институтининг 2022 йил 14 декабрдаги 654-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш берилганларда яширин қонуниятларни аниқлаш ва улардан янги билим сифатида фойдаланиш, ўпка сили ва бронхиал астмаси бор беморларда ўпка аспаргилезини прогноз қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish