Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадабаев Сардор Усмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Гиперболик системалар учун характеристик тезликларни назорат қилувчи айирмали схемани қуриш ва тадқиқ этиш», 01.01.03–Ҳисоблаш математикаси ва дискрет математика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/FM840.
Илмий раҳбар: Алоев Рахматилло Джураевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.ФМ.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ҳаётов Абдулло Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади симметрик т-гиперболик системаларни сонли йечиш учун айирмали схемани таклиф этиш ва ушбу айирмали схема ёрдамида характеристик тезликларини назорат қилиш, характеристик тезликларни назорат қилувчи айирмали схема сонли ечимининг Ляпунов маʼносида турғунлигини исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
икки ўлчовли ўзгармас коеффициентли чизиқли симметрик т-гиперболик системада қатнашган   ўлчовли   матрицалар хос сонлари билан боғлиқ бошқарув параметрига кўра аралаш масала қўйилган;
аралаш масалани сонли ечимини аниқлаш учун характеристик тезликларга боғлиқ бўлган бошқарув параметрининг ҳар бир қиймати учун йўналишлар бўйича парчаланувчи оқимга қарши ошкор-ошкормас айирмали схема қурилган;
икки ўлчовли ўзгармас коеффициентли чизиқли симметрик т-гиперболик системага қоʻйилган аралаш масалани сонли йечиш учун парчаланувчи оқимга қарши ошкор-ошкормас айирмали схеманинг Ляпунов маъносида экспоненсиал тургʻунлиги исботланган;
Саинт-Венант системаси учун қоʻйилган аралаш масалани сонли йечиш учун қоʻлланиладиган парчаланувчи оқимга қарши ошкор-ошкормас айирмали схемасининг Ляпунов маъносида тургʻунлиги исботланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гиперболик системаларга қўйилган аралаш масалани сонли ечиш учун характеристик тезликларни назорат қилувчи айирмали схема қурилган ва экспоненсиал турғунлиги исботланган:
қурилган айирмали схема  УМТ/CРИМ/2-2/2/14 Жлд.4(44) №55233 – “Чизиқли ва чизиқли бўлмаган интеграл тенгламалар системасини ечиш учун ўзгартирилган гомотопик таҳлил усули ва қувват кабелининг кучланиш ва масштаблаш факторини моделлаштириш” грант лойиҳасида ночизиқли интеграл тенгламалар системасини ечишда қўлланилган (Малайсиа Теренггану университети (УМТ)нинг 2023-йил 30-майдаги №УМТ/ФТККИ/500-33-сонли маълумотномаси). Натижада, ночизиқли интеграл тенгламалар системаси ва сингуляр интеграл тенгламани тақрибий ечимларни топиш ҳамда таҳлил қилиш имконини берган;  
қурилган айирмали схеманинг Саинт-Венант тенгламалар системасига қўлланилиши ОТ-Ф5-13 “Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги дарёлар гидрологик режими ва сув ресурсларининг шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада дарёларда сув ресурсларини шакллантирадиган оқимнинг ҳаракатланиш жараёнларини аниқлаш имконини берган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2023-йил 5-июлдаги №04/11-4112-сонли маълумотномаси). Натижада, дарёларда сув ресурсларининг сарфини баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish