Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмаматов Фарҳоджон Кубаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг барқарорлигини ошириш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Iqt495.
Илмий маслаҳатчи: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.И.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Одилжон Бердимуродович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Банк тизимининг барқарорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банклар барқарорлигини таъминлашда чет эл валютасида амалга ошириладиган кредит операциялари бўйича 500 000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва банк соф активларининг 15 фоизигача бўлган суммани ташкил этувчи кредитлар банк кредит қўмитаси қарори асосида бериш таклиф этилган;
банк молиявий барқарорлигини таъминлашда юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича шакллантирилган захира уларга ажратилган кредитларнинг 10 фоизидан, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича шакллантирилган захира миқдори эса 6 фоиздан ошиб кетмаслиги таклиф этилган;
банкларда чегирмалардан сўнг И даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар асосида қўшимча капитали ҳажмини 15 фоизга ошириш асосланган;
ликвидлилик рискларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши 12 фоиздан юқори бўлганда 1-даража (паст), 10-12 фоиз бўлганда 2-даража (ўрта) ва 10 фоиздан паст бўлганда 3-даража (дефолт ёқасида) сифатида таснифлаш таклиф этилган;
банкларда активлар рентабеллигини банк рискларини камайтириш орқали таъминлашда сўндириш муддати тугаган қимматли қоғозлардан олинган даромадларнинг 25 фоизини Марказий банкнинг облигатсиялари ва бошқа қимматли қоғозларига қайта инвестиция қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг барқарорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
банклар барқарорлигини таъминлашда чет эл валютасида амалга ошириладиган кредит операциялари бўйича 500000 АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва банк соф активларининг 15 фоизигача бўлган суммани ташкил этувчи кредитлар банк кредит қўмитаси қарори асосида бериш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2022-йил 6 апрелдаги 753-сон 2022-йилга мўлжалланган банкнинг «Кредит сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023-йил 7 сентябрдаги 38-04/3047-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг кредит портфели диверсификатсия даражаси ошган ҳамда ажратилган кредитлар ҳажми 2022-йилда 9 161 млрд сўмни ташкил этган. Шунингдек, фоизли даромадлар 1 499,6 млрд сўмни ташкил этиб, корпоратив кредитлардан олинган фоизли даромадлар 68 фоиз (943,3 млрд сўм) ва чакана кредитлардан олинган фоизли даромадлар 27 фоиз (407,3 млрд сўм)ни ташкил этган;
банк молиявий барқарорлигини таъминлашда юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича шакллантирилган захира уларга ажратилган кредитларнинг 10 фоизидан, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича шакллантирилган захира миқдори эса 6 фоиздан ошиб кетмаслиги таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2022-йил 6 апрелдаги 755-сон «Банкнинг риск-аппетитини белгилаш сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023-йил 7 сентябрдаги 38-04/3047-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг молиявий ҳолати яхшиланган, кредит риски даражаси пасайишига хизмат қилган ва 2022-йилда махсус захираларнинг муаммоли кредитлар ва микроқарзларга нисбати 32,1 фоиздан 30,6 фоизга қадар пасайган ва 56 912 млн сўмни ташкил этган;
банкларда чегирмалардан сўнг И даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар асосида қўшимча капитали ҳажмини 15 фоизга ошириш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2022-йил учун «Банк актив ва пассивларини бошқариш сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Алоқабанк»нинг 2023-йил 7 сентябрдаги 38-04/3047-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг капитали 2022-йилда 107 фоизга ўсган ва 1 795 млрд сўмни ташкил этган;
ликвидлилик рискларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши 12 фоиздан юқори бўлганда 1-даража (паст), 10-12 фоиз бўлганда 2-даража (ўрта) ва 10 фоиздан паст бўлганда 3-даража (дефолт ёқасида) сифатида таснифлаш таклифи «Асакабанк» акциядорлик жамиятининг 2021-йил 29 июлдаги 348-сон баённомаси билан тасдиқланган «Ликвидлилик таваккалчиликларини бошқариш тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Асакабанк» АЖнинг 2023-йил 8 сентябрдаги 19-01/4231-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг соф барқарор молиялаштириш меъёри 2022-йилда 10,6 фоиз бандга ошиб, 117,2 фоизни ташкил этган ҳамда левераж коеффитсиенти 8,9 фоизни ташкил этган;
банкларда активлар рентабеллигини банк рискларини камайтириш орқали таъминлашда сўндириш муддати тугаган қимматли қоғозлардан олинган даромадларнинг 25 фоизини Марказий банкнинг облигатсиялари ва бошқа қимматли қоғозларига қайта инвестиция қилиш таклифи («Асакабанк» акциядорлик жамиятининг 2022-йилга мўлжалланган Кредит сиёсати ва банкнинг 2022-йил 4 февралдаги 02-сон баённомаси билан тасдиқланган «Асакабанк» АЖнинг инвестиция сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. («Асакабанк» АЖнинг 2023-йил 8 сентябрдаги 19-01/4231-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банк инвестиция портфели сифати ортган, Марказий банкнинг қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг соф ҳажми 2022-йилда 14,5 фоизга ортиб, 652,5 млрд сўмни ташкил этган. Шунингдек, қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар 171,9 млрд сўмни ташкил этган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish