Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Нурали Шираматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Аграр таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  Б2022.2.PhD/Iqt2299.
Илмий раҳбари: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2020.И.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аграр таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлашнинг бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аграр йўналишдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган иш берувчи ташкилотларда талабалар учун муайян миқдордаги иш ўрнини заҳира сифатида ажратишга асосланган “Талаба штати” механизмини жорий этиш орқали талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, ўқишдан бўш вақтларидаги қисман бандлигини таъминлаш ҳамда битирувчиларни ишга қабул қилиш таклифи асосланган;
таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи асосида қишлоқ хўжалиги соҳасини ўрта бўғин мутахассислар билан таъминлаш мақсадида профессионал таълим йўналишлари учун касблар классификатори “ақлли” қишлоқ хўжалиги техникаларидан тармоқлар бўйича фойдаланишнинг технологик жараёнини ташкил этишга ихтисослашган оператор-аналитик касбини жорий этиш ҳамда касбий-мутахассислик стандартларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
битирувчининг ўзлаштириш кўрсаткичлари, амалиёт обектлари, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражаси, аграр соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий асосларига доир билими, фикрлаш креативлиги ва лидерлик хусусиятлари каби йўналишлар бўйича кадрлар салоҳиятини баҳолаш услуби аграр таълим тизимида сифат менежменти талаблари доирасида “юқори самарали” [4,5-5,0], “ўрта самарали” [3,5-4,4], “паст самарали” [2,6-3,4], “самарасиз” [1,0-2,5] баҳолаш мезонларига кўра такомиллаштирилган;
аграр йўналишдаги олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлашда илмий салоҳият ва ўқув жараёнига рақамли технологияларнинг жорий этиш омилини ҳисобга олган ҳолда Тошкент давлат аграр университети битирувчилари бандлик даражасининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аграр таълим тизимида кадрлар тайёрлашнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аграр йўналишдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган иш берувчи ташкилотларда талабалар учун муайян миқдордаги иш ўрнини захира сифатида ажратишга асосланган “Талаба штати” механизмини жорий этиш орқали талабаларнинг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, ўқишдан бўш вақтларидаги қисман бандлигини таъминлаш ҳамда битирувчиларни ишга қабул қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан аграр соҳасида замонавий билимларга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлаш жараёнларини бошқаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-апрелдаги 03/14-466-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш орқали замонавий билимларга эга бўлган малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан ва таълим, ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, иш берувчи ташкилот ва корхоналар фаолиятида кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш, малакали кадрлар заҳираси яратиш ҳамда битирувчиларнинг бандлик даражасини ошишига хизмат қилган;
таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи асосида қишлоқ хўжалиги соҳасини ўрта бўғин мутахассислар билан таъминлаш мақсадида профессионал таълим йўналишлари учун касблар классификатори “ақлли” қишлоқ хўжалиги техникаларидан тармоқлар бўйича фойдаланишнинг технологик жараёнини ташкил этишга ихтисослашган оператор-аналитик касбини жорий этиш ҳамда касбий-мутахассислик стандартларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан касбий-мутахассислик стандартлари асосида ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида замонавий касблар бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ва таълим муассасаларини самарали бошқаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-апрелдаги 03/14-466-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган касблар классификатори ва касбий-мутахассислик стандартлари асосида аграр таълим тизимида қишлоқ хўжалиги бўйича замонавий касбларни эгаллаган битирувчилар (мутахассислар) ишлаб чиқариш корхоналарида самарали меҳнат фаолиятини ташкил этиши, аграр соҳани барқарорлигини таъминлашда ва олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниши, шу асосда олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимининг узвий интеграциясини таъминланган;
битирувчининг ўзлаштириш кўрсаткичлари, амалиёт обектлари, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражаси, аграр соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий асосларига доир билими, фикрлаш креативлиги ва лидерлик хусусиятлари каби йўналишлар бўйича кадрлар салоҳиятини баҳолаш услуби аграр таълим тизимида сифат менежменти талаблари доирасида “юқори самарали” [4,5-5,0], “ўрта самарали” [3,5-4,4], “паст самарали” [2,6-3,4], “самарасиз” [1,0-2,5] баҳолаш мезонларига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан аграр таълим муассасалари фаолиятини янада самарали бошқаришда кадрлар салоҳиятини оширишда ҳамда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-апрелдаги 03/14-466-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида меҳнат бозорига малакали кадрлар тайёрлашда таълим муассасаларида ўқув жараёни ва таълим сифатини оширишга ҳамда кадрлар (талабалар) ўз устида тинимсиз меҳнат қилишга, мустақил таълим олиш имкониятидан тўлиқ фойдаланиш орқали юқори самарадорликка эришиш имконини берган;
аграр йўналишдаги олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлашда илмий салоҳият ва ўқув жараёнига рақамли технологияларнинг жорий этиш омилини ҳисобга олган ҳолда Тошкент давлат аграр университети битирувчилари бандлик даражасининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Тошкент давлат аграр университетининг 2022-2027 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли стратегик бошқариш ва ривожлантириш дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-апрелдаги 03/14-466-сонли ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг 2023-йил 9-мартдаги 1/4-1663-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида битирувчиларининг бандлик даражаси 2027-йилда 2022-йилга нисбатан 1,6 фоизга, илмий салоҳият 10 фоизга, ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этилганлик даражасини 0,8 фоизга ортиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish