Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Ўткирбек Акрамович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бераладиган фан тармоғи номи): «Паст босимли оқимларга мўлжалланган гидромашина юритмаларининг рационал конструксияларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш», 05.02.02 –Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3301.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Турдалиев Вохиджон Махсудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мамахонов Азам Абдумажитович, техника фанлари доктори, доцент; Нематов Эркин Ҳамроевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади табиий оқаётган сув оқимларида ишлатиш учун паст босимли оқимларга мўлжалланган гидромашина юритмаларини рационал конструксияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.     Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оқувчи сув муҳити таъсирида айланадиган парракли чархпалакни динамик таҳлил қилиш учун чархпалак, оғирлик маркази айланиш ўқида ётмаган икки елкали ричаг кўринишига келтириб моделлаштирилган ва ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
сув оқими перпендикуляр йўналишда таъсир этгандаги парракларнинг зарб нуқтаси чархпалакнинг айланиш ўқидан қанча масофада жойлашишини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифода сув оқимининг йўналиши, парракларнинг ўрнатилиш бурчаги ва чархпалакнинг бурилиш бурчагини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
гидромашина юритмасини ҳаракатлантирувчи валидаги буровчи моментни ҳосил қиладиган ташкил этувчилар зарб, оғирлик ва реактив кучларидан иборат эканлиги кинетостатика тамойиллари асосида аниқланган ҳамда улар орасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
юритмасида занжирли узатмаси бўлган гидромашинанинг динамик масаласи икки массали механик тизим сифатида қаралиб, сув ғилдираги бурчак тезлигининг ўзгариш қонунияти генератордаги технологик қаршилик кучи моменти ва валларнинг деформацион ҳамда диссипатив хусусиятларига боғлиқ равишда аниқланган.
IV.     Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паст босимли оқимларга мўлжалланган гидромашина юритмаларининг рационал конструксияларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган паст босимли оқимларга мўлжалланган гидромашинани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик хужжатлари ва ҳисоблаш усуллари «ОЛТИАРИҚ-ИННОВАЦИЯ» МЧЖ га жорий этилган («Ўзбекистон Републикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» нинг 2022 йил 30 декабрдаги 03-04/1126-сонли маълумотномаси). Натижада, паст босимли оқимларга мўлжалланган чархпалак типидаги гидромашинанинг саноат нусхасини ишлаб чиқариш имкони яратилган;
паст босимли оқимларга мўлжалланаган чархпалак типидаги гидромашина Наманган вилояти Чуст тумани «Хисорак» МФЙ га жорий этилган («Ўзбекистон Републикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» нинг 2022 йил 30 декабрдаги 03-04/1126-сонли маълумотномаси). Натижада, бир дона гидромашина (микроГЭС) ишлаб чиқараётган электр энергиясидан фойдаланиш, анъанавий электр энергиясининг бир соатда сарфланадиган 5 кW электр энергияси 40-50 % гача тежалишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish