Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусаинов Ойбек Джаббаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.     Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Iqt467
Илмий раҳбар: Эргашев Рахматилла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD 03/29.12.2022.I.111.01
Расмий оппонентлар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халиков Суюн Равшанович, иқтисодиёт фанлари номзади, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган илмий ва амалий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра инфратузилма хизматлари соҳаси фаолияти кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида кенг қўлланилишидан келиб чиққан ҳолда, маҳсулотни ишлаб чиқаришдан истеъмолига қадар бўлган алоқа занжирининг боғловчиси сифатида “чорвачиликда инфратузилма хизматлари тизими” тушунчаси маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш, истеъмол қилинадиган ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига маҳсулдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган хизматлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
озуқа етиштиришнинг техникавий ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини тизимли аниқлаш инфратузилма хизматларининг соҳа самарадорлигига таъсир даражаси баҳолаш мезонининг “паст” [TS<0,6], “ўрта” [0,60≤TS<0,90], “юқори” [TS≥0,9] чегараларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
чорвачиликка ихтисослашган хўжалик юритувчи субектлар (йирик чорвачилик комплекслари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, ёрдамчи хўжаликлар, аҳоли хонадонлари) фаолият тавсифи ҳамда кўламининг турлилигидан келиб чиққан ҳолда инфратузилма хизматлари кўрсатишнинг асосий йўналишлари (чорва молларини сунъий уруғлантириш, озуқа етиштириш ва тайёрлаш, чорвачилик маҳсулотларини қадоқлаш, сақлаш ва ташиш)ни ҳар бир хўжалик тури фаолияти хусусиятига мувофиқлаштириш асосида диверсификациялаш орқали самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Қашқадарё вилояти чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматлари тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш омилларининг таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2026 йилга қадар ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.         
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра инфратузилма хизматлари соҳаси фаолияти кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида кенг қўлланилишидан келиб чиққан ҳолда, маҳсулотни ишлаб чиқаришдан истеъмолига қадар бўлган алоқа занжирининг боғловчиси сифатида “чорвачиликда инфратузилма хизматлари тизими” тушунчаси маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш, истеъмол қилинадиган ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига маҳсулдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган хизматлар мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш иқтисодиёти” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши олий ўқув юртлари талабаларида маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш, истеъмол қилинадиган ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига маҳсулдорликни ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган хизматлар мажмуаси сифатидаги чорвачиликда инфратузилма хизматлари тизими тўғрисидаги назарий билим ва амалий кўникмаларни янада кенгайтириш имконини берган;
озуқа етиштиришнинг техникавий ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини тизимли аниқлаш инфратузилма хизматларининг соҳа самарадорлигига таъсир даражаси баҳолаш мезонининг “паст” [TS<0,6], “ўрта” [0,60≤TS<0,90], “юқори” [TS≥0,9] чегараларини қўллаш орқали такомиллаштириш таклифидан “Ўзбекчорванасл” агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тизим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган дастурларни (“Ўзбекчорванасл” агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий “Чорванасл” марказининг 2022-йил 10-мартдаги 17/7-12-сонли буйруқ асосида тасдиқланган) амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022-йил 13-апрелдаги 02/23-726-сонли ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий “Чорванасл” марказининг 2022-йил 25-мартдаги 25/2-66-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида чорва моллари миқдорини амалдагига нисбатан 10-12 фоизга ва маҳсулдорлигини 15-20 фоизга ошириш ҳамда Нишон ва Қарши туманларида инфратузилма хизматлари харажатларини битта шартли чорва моли бош сонига нисбатан 5-9 фоизга қисқартириш имкони  яратилган;
чорвачиликка ихтисослашган хўжалик юритувчи субектлар (йирик чорвачилик комплекслари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, ёрдамчи хўжаликлар, аҳоли хонадонлари) фаолият тавсифи ҳамда кўламининг турлилигидан келиб чиққан ҳолда инфратузилма хизматлари кўрсатишнинг асосий йўналишлари (чорва молларини сунъий уруғлантириш, озуқа етиштириш ва тайёрлаш, чорвачилик маҳсулотларини қадоқлаш, сақлаш ва ташиш)ни ҳар бир хўжалик тури фаолияти хусусиятига мувофиқлаштириш асосида диверсификациялаш орқали самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг тизим ташкилотлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022-йил 13-апрелдаги 02/23-726-сонли ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий “Чорванасл” марказининг 2022-йил 25-мартдаги 25/2-66-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилояти Нишон туманида чорвачиликда маблағ ва вақт тежалиши ҳамда наслдор чорва молларидан фойдаланиш асосида чорванинг маҳсулдорлигини сифат жиҳатдан баҳолаш асосланган;
Қашқадарё вилояти чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматлари тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш омилларининг таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳудудларда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқиш ҳажмини ошириш, инфратузилма хизматларини шакллантиришга қаратилган истиқболдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022-йил 13-апрелдаги 02/23-726-сонли ҳамда “O’zbekchorvanasl” агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий “Чорванасл” марказининг 2022-йил 25-мартдаги 25/2-66-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятининг чорвачилик соҳасида инфратузилма хизматлари кўрсатиш ҳажмининг 1 фоизга ошиши эвазига қорамоллар сонининг 0,66 фоизга ва етиштирилган жами гўшт маҳсулотларининг 0,98 фоизга ортишига имкон яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish