Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломов Қудрат Менгқобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Дисфонияни комплекс ташхислаш ва даво самарадорлигини ошириш".14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib.1495.
Илмий раҳбар: Амонов Аминжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Панахиан Вафа Мустафа оглы тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Данила Галицкий номидаги Львов миллий тиббиёт университети (Украина Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади дисфония турли шаклларини ташхислашни такомиллаштириш ва даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қизилўнгач юқори учдан бир қисмининг ва ошқозоннинг кунлик рН-метриясини аниқлаш билан ўтказилган тадқиқотлар асосида дисфония турли шаклларининг ривожланиш сабаблари тўғрисидаги илмий маълумотлар тўлдирилган, бунда ушбу патологияси бўлган беморларни текширишда гастро-эзофагеал рефлюксни ҳисобга олиш зарурлиги исботланган.
илк маротаба, органик ва функционал дисфониянинг комплекс ультратовуш диагностикаси асосланган ҳамда преклиник ва мониторинг текширувлар пайтида фонацион тест ёрдамида ҳиқилдоқ касалликларни ноинвазив ташхислаш имконини берадиган эхография имкониятлари аниқланган.
операциядан кейинги даврда комплекс терапияга ИСЛА препаратини киритиш орқали органик овоз бузилишларини даволашни коррекциялашнинг янги усул ишлаб чиқилган.
операциядан кейинги даврда органик овоз бузилишларини комплекс даволашнинг мавжуд усулига ИСЛА препаратини қўшиш ишончли терапевтик самарага ва овоз функцияларини барқарор тиклашга имкон бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 17 октябрдаги 11-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022-йил сентабрдаги 03/2133-сонли хат юборилган):
биринчи илмий янгилик: қизилўнгач юқори учдан бир қисмининг ва ошқозоннинг кунлик рН-метриясини аниқлаш билан ўтказилган тадқиқотлар асосида дисфония турли шаклларининг ривожланиш сабаблари тўғрисидаги илмий маълумотлар тўлдирилган, бунда ушбу патологияси бўлган беморларни текширишда гастро-эзофагиал рефлюксни ҳисобга олиш зарурлиги исботланган. Дисфониянинг келиб чиқиш сабаблари, ҳамрох ЛОР касалликларининг ахамияти, уларни эрта аниқлаш, даво муолажаларини мукаммаллаштириш чора тадбирларига  асосланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: Дисфония – овоз ўзгариши бўлиб, унинг ривожланиши, этиологик омиллари охиргача кенг кўламда ўрганилмаган. Дисфонияга олиб келадиган касалликларнинг ривожланиши сабаблардан биттаси бу ошқозон ичак касалликлари бўлиб, уларни аниқлаш касаллик сабабини топиш ёки унинг ривожланишининг олдини олишда pH метрия катта клиник ахамиятга эга ва бу усул ёрдамида гастро эзофагеал рефлюкс касаллигини аниқлашда кенг фойдаланилади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: органик дисфония ривожланишида ошқозон ичак касалликлари шу жумладан гастро эзофагеал рефлюкс касаллиги катта ўрин тутиши аниқланган ва овоз ўзгариши билан беморлар мурожат қилганда бу касалликни хам текшириш мухимлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қорақолпогистон Республикаси, Республика кўп тармоқли болалар шифохонаси Оториноларингология бўлимига №1-3/143, 10.10.2023 сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган, Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли шифохонаси № 129-Т, 05.10.2023 сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган касалликларни текшириш ёрдамида Дисфонияга олиб келадиган сабабларни кенг бахолаш орқали комплекс ёндошувдан фойдаланиб касалликнинг самарали даволаш, қайталанишини олдини олиш ва қайта жаррохлик амалиётини камайтиришга шунингдек хаёт сифатини яхшилаш олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Гастро эзофагеал рефлюкс касаллигини (ГЕРК) аниқлашда pH метриядан кенг фойдаланиб, даволаш натижасида 6000.000 сўм иқтисод қилинди. (касалланган беморларда, ҳиқилдоқ хосилалари қайта ўсиши ҳисобига 11,8 фоиз беморларда қайта жаррохлик (иккинчи жаррохлик) операцияси амалга оширилади). Қайта жаррохлик амалиёти даражасини 12 фоиздан 7,2 фоизга камайтирилган (1 нафар бемордан 6000.000 сўм иқтисод қилинса, йилига 30 та беморда операция бўлса, шундан 5 тагача қайталайди, бу ишнинг амалиётга қўлланиши натижасида касалликнинг қайталаши яъни қайта операция амалиёти 2 тагача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 6000.000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисод кўрсаткичи 18 000.000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: дисфония билан азият чекаётган беморларда ГЕРК аниқлаш ва шу касалликни органик дисфонияга олиб келадиган сабаблардан бири сифатида ўрганиб, оператив даводан сўнг бирга даволаш натижасида бир нафар беморга 6000.000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Саломов Қудрат Менгқобиловичнинг «Современные методы диагностики и комплексного лечения дисфоний» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022-йил сентабрдаги 03/2133-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илк маротаба, органик ва функционал дисфониянинг комплекс ультратовуш диагностикаси асосланган ҳамда преклиник ва мониторинг текширувлар пайтида фонацион тест ёрдамида ҳиқилдоқ касалликларни ноинвазив ташхислаш имконини берадиган эхография имкониятлари аниқланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: овоз ўзгаришларини ташхислашда кўплаб муаммолар бўлиб бунинг асосий сабабларидан бири бу Республикадаги барча ЛОР бўлимлари Ендоскоп, Видеострабаскоп, Фиброларингоскопик текширув асбоблари билан таминланмаганлиги шу билан биргаликда улардан фойдаланаоладиган мутахасисларнинг камлигидадур. УТТ текшириш усули юқорида кўрсатилган асбобларни ўрнига бирламчи ташхис қўйишда самарали текширув усули еканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Дисфоноянинг турини аниқлаш, бирламчи ташхис қўйиш учун вилоят марказлари ёки Республика марказларига бормасдан туриб текширишдан ўтқазишда Ултра товушли тўлқин (УТТ) дан кенг фойдаланиш касалликни вақли аниқлаш хамда давосини кечиктирмасдан туриб ўз вақтида олишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли шифохонасининг № 95 И/Ч, 05.09.2022 сонли буйруғи асосида, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани Марказий шифохонасининг № 3072-4-58-ТВ/2023-сон, 09.10.2023 сонли буйриғи асосида амалиётга тадбиқ етилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Дисфониядан азият чекаётган беморларни эрта ва самарали ташхислашда УТТ текшириш усулидан фойдаланилган. Бу усул ёрдамида овоз бойламларидаги хосила, уларнинг шакли, овоз бойламларининг харакатчанлигини ўрганишда кенг фойдаланиш натижасида беморларнинг узоқ вилоят ва Республика марказларига бормасдан ташхис қўйиш ва ўз вақтида мақсадли даво муолажаларини бошлашга эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тавсия етилаётган ташхислаш усули хисобига иқтисодий самарадорлиги: 190 000 сўм (битта бемор учун). Хулоса: Тавсия етилаётган бемор хисобига битта беморда 190 000 минг сўм иқтисод қилинмоқда, агар уни 30 га кўпайтирсак, 5700 000 сўм иқтисод қилишга эришиш имконини беради. Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Саломов Қудрат Менгқобиловичнинг «Применение комплексиных ультразвуковых исследований в диагностике дисфоний» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022-йил сентабрдаги 03/2133-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: операциядан кейинги даврда комплекс терапияга ИСЛА препаратини киритиш орқали органик овоз бузилишларини даволашни коррекциялашнинг янги усул ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг моҳияти: Дисфонияни сабаблари жуда хам кўп бўлиб сабабларига кўра давоси хам турли хил бўлади. Органик дисфонияда оператив ва консерватив даво қўлланса, функционал дисфонияда консерватив даво қўлланилади. Диссертант дисфонияда, турига қараб мос равишда даволарни тўлиқ изоҳлаб берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Дисфонияга турларига олиб келувчи омилларни ўрганиб, патогенетик асосоланган консерватив ва оператив давони қўллаш билан беморларнинг мехнатга лаёқацизлигини камайтириш орқали, иқтисодий маблағлар тежашга еришилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли шифохонасининг № 95 И/Ч, 05.09.2022 сонли буйруғи асосида, Қашқадарё вилояти, Қамаши таумани Марказий шифохонасининг № 3072-4-58-ТВ/2023-сон, 09.10.2023 сонли буйрғи асосида амалиётга тадбиқ этилган.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Органик дисфония аниқланган беморларда оператив даво муолажасидан кейин операция сохасида шишлар, махаллий яллигланиш ва базида нафас сиқишлар кузатилади, бу шушлар, махаллий яллигланиш ва нафас етишмовчилигини кетқазиш учун маълум бир вақт талаб етилади ва шу вақт давомида беморларнинг ишлаши айниқса иш жароёни овоз билан боғлиқ бўлган беморларда мумкин бўлмайди. Жаррохлик амалиётидан кейин стандарт дори воситалари билан биргаликда, яллигланишга, оғриқ қолдириш, шишларни тезроқ қайтариш хусусиятига ега бўлган ИСЛA дори воситаси беморларда жаррохлик амалиётидан кейинги ноқулайликларни камайтиришга ва беморлар хаёт сифатининг яхшилашга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  1) Жаррохликдан сўнг беморларга реабилитация вақтида тавсия қилинган даво усулини қўллаш хисобига мехнатга лаёқатсизлик давомийлига ўртача 18 кундан 12 кунгача қисқартиришга еришилди. Aгар битта беморнинг иш хаққидан келиб чиқиб, беморнинг мехнатга лаёқатсизлиги учун бемор ўрнига бошқа ишчи ёллаш ҳисобига беморнинг бир куни иш берувчи ташкилотлар учун 800.000 сўмга тўғри келади, меҳнатга лаёқатсизлик кунини қисқартириш хисобига 300.000 сўм битта бемордан хар бир куни учун иқтисод қилиш, 6 кун учун еса 1800.000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: органик дисфония билан оғриган беморларда жаррохликдан сўнг реабилитация даво мақсадида ИСЛA дори воситаси қўллаш даво самарадорлигини ошириб битта бемордан мехнатга лаёқатсизлик кунларини 18 кундан 12 кунгача қисқартириш йўли билан 1800.000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.  Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Саломов Қудрат Менгқобиловичнинг «Современные методы диагностики и комплексного лечения дисфоний» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022-йил сентабрдаги 03/2133-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: операциядан кейинги даврда органик овоз бузилишларини комплекс даволашнинг мавжуд усулига ИСЛА препаратини қўшиш ишончли терапевтик самарага ва овоз функцияларини барқарор тиклашга имкон бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг моҳияти: Органик дисфония билан азият чекаётган беморларни оператив даводан кейинг холатини яхшилаш, жаррохлик амалиётадан кейинги парваришни тўғри ва ўз вақтида олиб бориш, беморларнинг меҳнатга лаёқатлилигини тез ва самарали тиклаш жуда мухим вазифалардан бири хисобланади. Жаррохлик амалиётидан кейинг тўғри ташкиллаштирилган парваришни самарадорлигини ошириш учун ИСЛA дори воситасини анъанавий давога қўшиш жаррохлик сохасидаги шишларни ва оғриқларни камайиши билан изоҳлаб берилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Органик дисфонияда жаррохлик амалиётадан кейинг турли хил авторлар томонидан таклиф қилинган реабилитация даво турлари ўрганилда, жарроҳлик амалиётидан сўнг кечадиган патогенетик асосланган холатлардан келиб чиқган ҳолда анъанавий даво муолажаларига ИСЛA дори воситасини қўшган холатда давонинг самарадорлигини оширишда ва хаёт сифатини яхшилашга эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Қорақолпогистон Республикаси, Республика кўп тармоқли болалар шифохонаси Оториноларингология бўлимига №1-3/143, 10.10.2023 сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган, Сурхандарё вилоят болалар кўп тармоқли шифохонаси № 129-Т, 05.10.2023 сонли буйруғи асосида амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Органик дисфония аниқланган беморларнинг барчасида эндоларенгеал эндоскопик ҳиқилдоқ хосиласини бартараф этиш жаррохлик амалиёти ўтказилда ва жарроҳлик амалиётидан сўнг беморларга ИСЛA дори воситаси қўлланилди. Қўллаш тартиби шундан иборат эдики, болаларга 1 таблеткадан хар икки соатда бир дона, ёши катта беморларга хар бир соатда биттадан таблеткани шимиш тавсия этилда. ИСЛA - исландия мохининг сувли экстрактидан тайёрланган дори воситаси бўлиб у жарохат майдонини қоплаб олиш, шишларни қайтариш, махаллий яллиғланишга қарши тасир кўрсатади.  ИСЛA дори воситасини ананавий дори воситалари билан биргаликда қўллаш беморларда жаррохлик амалиётидан кейин яллигланишни камайтириш орқали оғриқларни бартараф этиб хаёт сифатини яхшилашга эришилди ва беморларни ижтимоий мухитга қўшилишига хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  Органик дисфонияда жарроҳлик амалиётидан кейин беморларнинг айниқса иш фаолияти овоз билан боғлиқ бўлган беморларнинг мехнатга лаёқатсизлигини узоқ вақтга чўзилиши нафақат уларнинг хаёт сифатига шу билан бирга иқтисодий томонлама хам таъсир ўтқазади. Тавсия қилинган даво усуллари хисобига беморнинг шифохонадаги даври: битта бемор учун кунига 450.000 ни ташкил қилса, беморнинг шифохонада қолиш муддатини 4 кундан 2 кунгача қисқартиртириш хисобига битта бемордан 900.000 сўм иқтисод қилишга олиб келди. Хулоса: ИСЛA дори воситасини органик дисфония билан жарроҳлик амалиётини ўтқазган беморларда қўллаш натижасида битта бемордан 900.000 сўм иқтисод имконини беради.  Илмий янгиликнинг кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Саломов Қудрат Менгқобиловичнинг «Современные методы диагностики и комплексного лечения дисфоний» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022-йил сентабрдаги 03/2133 - сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish