Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманиязов Джавохир Азатбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак эрозия ва яраларидан қон кетишини даволаш ва олдини олишда эндоскопик технологияларни такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия ихтисослиги (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib714.
Илмий маслаҳатчи: Бабаджанов Азам Хасанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Уроков Шухрат Тухтаевич, тиббиёт фанлари доктори; Абдуллажанов Бахром Рустамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Краснодар ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Профессор. С.В. Очаповский номидаги 1-сон ўлка клиник шифохонаси - илмий тадқиқот институти” ДССБМ (Россия Федерацияси)
II. Тадқиқотнинг мақсади: гемостазнинг эндоскопик усулларини такомиллаштириш ҳамда маҳаллий репаратив жараёнларни кучайтириш орқали ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг эрозив-ярали зарарланишларида қон кетишини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ярали қон кетишда тўлқин узунлиги 0,97 мкм бўлган импульсли режимда лазерли таъсир кўрсатиш мушак ва сероз қатламларнинг некроз белгиларисиз фақатгина ошкозон шиллиқ қавати чегарасида альтерацияловчи таъсир билан чекланиши, бу эса зич фиксацияланган тромб ҳосил бўлишини ва барқарор гемостазни таъминлаши аниқланган;
инфрақизил таъсир кўрсатиш орқали лазерли деструкция қилинган соҳада дастлаб ошкозон шиллиқ қаватининг юзаки эрозив ўзгаришлари билан яллиғланишнинг некробио-экссудатив жараёнлари ривожланиши, 3-кундан эса пролифератив фазанинг фаоллашиши, 14-21 кунларда шиллиқ қават нуқсонининг тўлиқ битиши аниқланган;
ўткир ацетатли ошкозон яраси моделида қизил спектрда лазерли нурлантиришда метил кўкининг фотосенсибилизация қилиш таъсири остида шиллиқ ва шиллиқ ости қаватларидаги микро қон томирларда фотокоагуляция таъсири остида фаол қон кетишини тўхтатадиган ва барқарор гемостазни таъминлайдиган “микро-пайвандланиш” содир бўлиши исботланган;
фотодинамик терапия яллиғланиш жараёнининг пролифератив-регенератив фазаларини рағбатлантириши ҳисобига тажрибанинг учинчи кунида экспериментал ацетат яранинг чандиқланиши ва етти кун ичида тўлиқ морфологик тикланиши билан намоён бўлгани ҳолда ўткир ярали нуқсонни битиш жараёнларини яхшилаши аниқланган;
Форрест бўйича Iб ва IIа-б қон кетишида фойдаланиш ҳамда самарали барқарор гемостазни таъминлаш имконияти билан тавсифланувчи ошкозон шиллиқ қаватининг яра ва эрозиялари юзасига қон лахтасини эндоскопик лазерли ретракция қилиш усули ишлаб чиқилган;
ошкозон шиллиқ қаватининг кўплаб эрозияларидан қон кетишини даволашнинг бўёқ ёрдамида нуқсонларни аниқ текшириш имкониятини берувчи, кетма-кет лазер таъсирида гемостатик самарани таъминлаш ва репаратив жараёнларни рағбатлантириш билан тавсифланувчи эндоскопик усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» эксперт кенгашининг 2023 йил 28 сентябрдаги 2х/17 сон хулосасига кўра (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 28.09.2023й., №846 сонли хат юборилган):
меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш учун қўлланилган тўлқин узунлиги 0,97 мкм бўлган импульсли режимдаги диодли лазернинг таъсири яра юзасидаги нозик, тез кўчувчи тромбни фиксациялаши натижасида барқарор тромб ҳосил бўлишини таъминлайди, шунингдек, бирламчи гемостазга эришишни 87,7% дан 97,5% гача кўтарилиши катта аҳамиятга эга. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш учун олинган илмий-амалий янгиликларни марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимларида амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 28 сентябрдаги №845 сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоскопик усулда меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасидан қон кетишда диодли лазернинг импульсли режимдаги 0,97 мкм тўлқин узунлигидаги таъсири натижасида самарали бирламчи эндогемостазнинг частотаси 87,7% дан 97,5% гача кўтарилди, иккиламчи гемостаз частотаси мос равишда 8,8% дан 1,7% гача тушди (χ2= 9,234; df=2; p=0,010), натижада яра касаллиги билан беморларнинг умумий давосига ва кейинги даволаниш учун кетадиган иқтисодий харажатлар камайишига катта таъсир қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасидан қон кетишда одатда эндоскопик текшириш учун 1 нафар беморга: одатда амалиёт ўтказишдан 203 400 сўм, шунингдек: ярани фотокоагуляция қилиш бир вақтда бажарилса 150 900 сўм миқдорда қўшимча харажат сарфланса, шунда жами умумий харажат 354 300 сўмни ташкил этади (203 400 сўм+150 900 сўм=354 300 сўм) (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Агарда беморда бир неча марта қон кетиш кузатилса ва қилинган муолажалар самара бермаса, беморга “Лапаротомия. Гастротомия. Қонаётган ярани тикиш.” операцияси бажарилиши лозим ва бунга бир бемор учун ўртача 8 280 000 сўм сарфланади. Таклиф этилаётган усуллларни қўллаш орқали, олиб борилган қайта эндоскопик аралашувлар натижасида иккиламчи гемостаз 8,8% дан 1,7%  гача камайган, бу эса беморлар орасида  қайта аралашувларни 5 нафардан 1 нафаргача камайишига олиб келди. Шундан келиб чиқиб мазкур амлиётлар натижасида: 1 нафар бемордан 7 925 700 сўм иқтисод қилинса (8 280 000-354 300=7 925 700), бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 31 702 800 сўмни ташкил этади (4 нафар бемор учун). Хулоса: янги эндоскопик диодли лазерли гемостаздан фойдаланишнинг амалиётга жорий этилиши бир бемор учун 7 925 700 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 31 702 800 сўмни ташкил этди (4 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 9 510 840 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 22 191 960 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 28.09.2023 й.; №846 сонли хат юборилган;
турли хил тажриба ҳайвонларида (каламушлар ва чўчқалар) ўтказилган тажрибавий ва морфологик тадқиқотлар ёрдамида меъда шиллиқ қаватидаги турли эрозив-ярали ўзгаришларни эрта ва самарали даволаш мақсадида ИҚ-диодли лазерли нурларнинг таъсири ўрганилиб, дастлаб некробиотик-экссудатив яллиғланиш жараёнлари юзаки эрозив ўзгаришлар билан ривожланади, 3-кундан бошлаб пролифератив фазанинг активлашиши, шиллиқ қаватнинг стимулланиши ва 14-21 кунларда нуқсон тўлиқ битиши аниқланди. Бу олинган натижалар асосида эса ўз навбатида беморларда меъда яраси ва эрозияси юзасида қон ивишини эндоскопик лазер ёрдамида ретракция қилиш усули ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг №IAP 07311 09.01.2023 йилдаги ихтирога патенти). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш учун олинган илмий-амалий янгиликларни марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 28 сентябрдаги №845 сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида қон кетиш асорати билан кечган беморларда таклиф қилинган лазерли даволаш усули меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қавати яраси ва эрозияларидан қон кетишида эндоскопик лазер билан ретракция қилишнинг тавсия этилган усули (Форест Iа-б ва IIа-б турдаги қон кетишларда) яхши гемостатик таъсирни таъминлайди, такрорий қон кетиши частотасини дори хавф омиллари бўлмаган гуруҳда 7,5% дан 1,5% гача (χ2= 9,219; df=1; p=0,003) камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: одатда меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасидан қон кетишда эндоскопик текшириш учун 1 нафар беморда амалиёт ўтказишдан 203 400 сўм, шунингдек, бир вақтда эндоскопик усулда қон кетиш манбаси атрофига инъекция қилиш амалиёти бажарилса, 150 900 сўм миқдорда қўшимча харажатлар қўшилиб, шунда умумий 354 300 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) сарфланади. Меъда шиллиқ қавати ва ўн икки бармоқли ичак яраси юзасида қон лахтасини эндоскопик лазер билан ретракция қилиш натижасида такрорий қон кетиши частотасини дори хавф омиллари бўлмаган гуруҳда 7,5% дан 1,5% гача камайган, бу эса беморлар орасида қайта аралашувлар сонини 5 тадан 1 тагача камайишига олиб келди. Яъни бунда қон кетишли асоратларда аралашувлар 5 маротаба қисқарганлиги хисобидан 1 771 500 сўмни ташкил этди (354 300 сўм х 5= 1 771 500 сўм). Шундан келиб чиқиб: 1 бемор учун ўртача хисобда 1 417 200 сўм маблағ иқтисод қилинишга олиб келади, яъни: ((одатда мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 1 771 500 сўм  – (таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги амалиётининг жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажат) 354 300 сўм = 1 417 200 сўм (иқтисод қилинадиган сумма)), бунда эса йиллик иқтисодий кўрсаткич 5 668 800 сўмни ташкил этди (4 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 1 700 640 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 3 968 160 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида қон кетиш асорати билан беморларда таклиф қилинган лазерли даволаш усулни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 1 417 200 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 4 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 5 668 800 сўмни ташкил этди. Бунда мазкур усулнинг амалиётга жорий этиш ёрдамида йиллик бюджет маблағларидан 1 700 640 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 3 968 160 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда ва 12 бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 28.09.2023 й.; №846 сонли хат юборилган.
томирларнинг микро-пайвандланиши ва патогеннинг микрофлоранинг ўсишига бактерицид таъсир қилувчи, фотодинамик режимда лазер билан нурлантирилган, фотосенсибилизатор - метилен кўки қўлланилиши билан фотосенсибилизацияланган экспериментал ҳосил қилинган меъда ўткир яраси хромоскопияси, сўнгра, фотодинамик терапия натижасида каламушларда экспериментал ҳосил қилинган меъда яраси битиши бактериологик текширувлар билан баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Ишлаб чиқилган усул бўйича фотодинамик терапия қон томирларининг “микро-пайвандланиши” туфайли экспериментал меъда ярасидан қон кетишини якуний тўхтатишга эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: меъда ва 12 бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш учун олинган илмий-амалий янгиликларни марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 28 сентябрдаги №845 сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизил спектрдаги лазерли нурлатиш метил кўкининг фотосенсибилизацион таъсири натижасида, унинг патоген микрофлора ўсишига қарши бактерицид таъсирини оширади; гемостаз муолажаси вақтини камайтиради ва амалиётдан кейинги реабилитация тезлаштиради; “микро-пайвандланиш” усули орқали самарали бирламчи эндогемостазнинг даражаси 87,7% дан 97,5% гача кўтарилди, иккиламчи гемостаз даражасини 8,8% дан 1,7% га (беш баробарга) туширишга эришилди (χ2= 9,234; df=2; p=0,010). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасидан қон кетишда эндоскопик текшириш учун 1 нафар беморда: одатда амалиёт ўтказишдан 203 400 сўм, шунингдек: ярани фотокоагуляция қилиш бир вақтда бажарилса 150 900 сўм миқдорда харажат сарфланса, шунда жами умумий 354 300 сўмни ташкил этади (203 400 сўм+150 900 сўм=354 300 сўм) (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Агарда беморда бир неча марта қон кетиш кузатилса ва қилинган муолажалар самара бермаса, беморга меъда ярасидан қон кетиши фонида “Меъда резекцияси” операцияси бажарилиши лозим ва бунга бир бемор учун 11 640 000 сўм сарфланади. Олиб борилган қайта эндоскопик аралашувлар натижасида иккиламчи гемостаз 8,8% дан 1,7%  гача камайган, бу эса беморлар орасида  қайта аралашувларни 5 нафардан 1 нафаргача камайишига олиб келди. Шундан келиб чиқиб 1 нафар бемордан 11 285 700 сўм иқтисод қилинса (11 640 000-354 300=11 285 700), бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 45 142 800 сўмни ташкил этади (4 нафар бемор учун). Хулоса: мазкур ишлаб чиқилган усул бўйича фотодинамик терапия қон томирларининг “микро-пайвандланиши” туфайли гемостаздан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 45 142 800 сўмни (4 нафар бемор учун), шундан 13 542 840 сўм бюджет маблағларини, 31 599 960 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 28.09.2023 й.; №846 сонли хат юборилган;
фотодинамик терапия усули яллиғланиш жараёнининг пролифератив-регенератив фазалари устун бўлганлиги сабабли ярани битиш жараёнларини яхшилайди, бу тажрибанинг 3-кунида экспериментал асетат ярасининг битишида намоён бўлади ва тўлиқ морфологик билиши 7-кундан кейин кузатилади. Шунингдек, микробиологик тадқиқотлага кўра, меъданинг эрозив ва ярали шикастланишлари учун ишлаб чиқилган фотодинамик терапия усули патоген микрофлорани, шу жумладан Helicobacter pylori ўсишини самарали тарзда бостириши мумкинлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: меъда ва 12 бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш учун олинган илмий-амалий янгиликларни марказ ва унинг ҳудудий филиалларнинг бўлимларида амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 28 сентябрдаги №845 сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: фотодинамик терапия усули меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватининг ярали ва эрозив шикастланишида яллиғланиш жараёнининг пролифератив-регенератив фазаларининг устунлигида кечиб, яра ва эрозияларнинг битиш жараёнини тезлаштиради. эндоскопик гемостазнинг эришилган самарадорлиги касалхонага ётқизилган кунлар сонини умуман камайтиришга имкон берди, хусусан, бутун намунада ўртача ўрин-кунлар 5,8 ±1,3 дан 4,6±1,1 кунгача (t=8,74; p<0,05) қисқарди. эндоскопик лазер билан яхши гемостатик таъсирни таъминланиб, такрорий қон кетиши частотасини бутун намунада ўртача 12,3% дан 2,5% гача (беш баробарга) (χ2= 9,219; df=1; p=0,003) камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасидан қон кетишда: беморда қон кетишни тўхтатиш учун кўп марта коагуляцион йўл билан тўхтатишга ҳаракат қилиниб, коагуляция вақтида меъда перфорацияси асорати кузатилса, беморга “Лапароскопик меъда тешилган ярасини тикиш” операцияси бажарилиши лозим ва бунга бир бемор учун 6 900 000 сўм сарфланади; юқоридаги патологиялар натижсида беморнинг стационарда бўлишининг ортиши хисобидан ўртача кунлик стационар даволаниши, шунингдек, лаборатор ва инструментал текширишлар, қўшимча даволаш амалиётлари каби ҳаражатлар қўшилиши хисобидан умумий ўртача 1 554 000 сўм харажат сарфланади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Шунда ўртача умумий харажатлар 8 454 000 сўмни ташкил этади; Тадқиқот натижасида олиб борилган қайта эндоскопик аралашувлар натижасида иккиламчи гемостаз 12,3% дан 2,5% гача (ўртача 5 барорбарга) камайган, бу эса беморлар орасида  перфорация асоратини 5 нафардан 1 нафаргача камайишига олиб келди. Бу ўз навбатида юқоридаги муолажаларни қисқаришига сабаб бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқадики, бунда мазкур усулни тадбиқ этиш натижасида: 1 нафар бемордан иқтисодий тежаш кўрсатгичи 1 619 940 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи эса 8 099 700 сўмни ташкил этди (5 нафар бемор учун). Мазкур таклиф этилган усулларни тадбиғи натижасида йиллик бюджет маблағларидан 2 429 910 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 5 669 790 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: ишлаб чиқилган фотодинамик терапия яллиғланиш жараёнининг пролифератив-регенератив фазаларини рағбатлантириш туфайли гемостазга эрта эришиш усулидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 8 099 700 сўмни (5 нафар бемор учун), шундан 2 429 910 сўм бюджет маблағларини, 5 669 790 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 28.09.2023 й.; №846 сонли хат юборилган;
тавсия этилган меъда шиллиқ қавати ва ўн икки бармоқли ичак яраси юзасида қон лахтасини эндоскопик усулда диодли лазер билан ретракция қилиш усули қон кетишларнинг Форест бўйича I даражасининг б-турида ва II даражасининг а-б турида фойдаланилганда, яхши гемостатик таъсирни таъминлайди, такрорий қон кетиши частотасини дори хавф омиллари бўлмаган гуруҳда 7,5% дан 1,5% гача, симптоматик яраси бўлган гуруҳда 17,3% дан 3,6% гача (χ2=6,253; df=1; p=0,013) ва бутун намунада 12,3% дан 2,5% гача (χ2= 9,219; df=1; p=0,003) камайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш учун олинган илмий-амалий янгиликларни марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 28 сентябрдаги №845 сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоскопик усулда диодли лазер билан қонаётган яранинг юзасига таъсир қилиш орқали Форест бўйича I даражасининг б-турида ва II даражасининг а-б туридаги қон кетишларда яхши гемостатик таъсир қилади; такрорий қон кетиши частотасини симптоматик яраси бўлган гуруҳда 17,3% дан 3,9% гача (тўрт баробарга) (χ2=6,253; df=1; p=0,013) камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасидан қон кетишда эндоскопик текшириш учун 1 нафар беморда амалиёт ўтказишдан 203 400 сўм, шунингдек, бир вақтда эндоскопик усулда қон кетиш манбаси фотокоагуляция амалиёти бажарилса, 150 900 сўм миқдорда қўшимча харажатлар қўшилиб, шунда умумий 354 300 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) сарфланади. Меъда шиллиқ қавати ва ўн икки бармоқли ичак яраси юзасида қон лахтасини эндоскопик лазер билан ретракция қилиш натижасида такрорий қон кетиши частотасини симптоматик яраси бўлган гуруҳда 17,3% дан 3,9% гача камайган, бу эса беморлар орасида  қайта аралашувларни 4 нафардан 1 нафаргача камайишига олиб келди. Шундан келиб чиқиб, йиллик иқтисодий кўрсаткич 1 062 900 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун). Хулоса: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида қон кетиш асорати билан беморларда таклиф қилинган лазерли даволаш усулини амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 1 062 900 сўмни, шундан 318 870 сўм бюджет маблағлари, 744 030 сўм бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 28.09.2023 й.; №846 сонли хат юборилган.
меъда шиллиқ қаватининг кўплаб эрозияларини эндоскопик даволашда бўёқдан фойдаланиб, эрозияларнинг аниқ локализацияси аниқланади, лазер таъсирини изчил ўтказиб гемостатик терапияга эришилади. Бу олинган натижалар асосида эса ўз навбатида беморларда меъда шиллиқ қаватининг кўп эрозияларидан қон кетишининг даволаш усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтирога патенти №IAP 07310 09.01.2023). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш учун олинган илмий-амалий янгиликларни марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг бўлимларида амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директорининг 2023 йил 28 сентябрдаги №845 сонли буйруғи). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бўёқдан фойдаланиш орқали нуқсонларнинг локализациясини аниқ аниқлаш ва гемостатик таъсирни таъминлайди; репаратив жараёнларни рағбатлантириш, Helicobacter pylori эрадикациясини амалга оширади; қон кетиши билан асоратланган меъда шиллиқ қаватининг кўплаб эрозияларини эндоскопик даволашнинг тавсия этилган усули (Ф-Iб ва IIа-б) такрорий қон кетиш частотасини дори хавф омиллари бўлмаган гуруҳда 9,5% дан 5,3% гача, симптоматик яраси бўлган гуруҳда 12,8% дан 6,1% гача ва бутун намуна учун 11,8% дан 5,8% гача (икки баробарга) камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: меъда шиллиқ қаватининг кўплаб эрозияларидан қон кетишида қилинган муолажалар самара бермаса, беморга меъда ярасидан қон кетиши фонида: “Меъда резекцияси” операцияси бажарилиши лозим ва бир бемор учун ўртача 11 640 000 сўм сарфланади. Бу амалиётга қўшимча равишда қон кетишини қайта мониторинг қилиш мақсадида қайта эндоскопик текшириш учун 1 нафар беморда амалиёт ўтказишдан 203 400 сўм сарфланади. Бу ҳолатда шунда жами иқтисодий харажат 11 843 400 сўмни ташкил этади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра). Юқоридаги олиб борилган таҳлиллар натижасида такрорий эндогемостазнинг самарадорлиги эрозив гастрит фонида такрорий қон кетишда бутун намунада учун умумий 11,8% дан 5,8% гача (2 маротаба) бартараф этишга олиб келди. Шундан келиб чиқиб: 1 нафар бемордан 5 820 000 сўм иқтисод қилинса (11 640 000 : 2=5 820 000), бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 17 460 000 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун). Хулоса: ишлаб чиқилган усул бўйича меъда шиллиқ қаватининг кўплаб эрозияларидан қон кетишида гемостаздан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар беморда иқтисодий кўрсатгич 5 820 000 сўмни ташкил этди. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса 17 460 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этиб, шундан 5 238 00 сўм бюджет маблағларини, 12 222 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра ва эрозияларидан қон кетишини даволаш ва профилактикасида эндоскопик тeхнологияларни такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 28.09.2023 й.; №846 сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish