Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Муниса Рихсиевнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Аёлларда менопаузадан кейинги даврида метаболик синдромда буйрак шикастланиши эрта диагностик маркерларни аниқлаш» 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/ Tib2884.
Илмий раҳбар: Мухамедова Нурхон Халимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хаджиметов Абдугафур Ахатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Менопаузадан кейинги даврдаги аёлларда метаболик синдромда буйрак шикастланишининг лаборатор биомаркерларининг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор менопаузадан кейинги даврда аёлларда метаболик синдромда буйрак шикастланишининг лаборатор маркерлари кўрсаткичларининг ўзаро боғликлиги аниқланган;
менопаузадан кейинги даврда аёлларда буйрак проксимал каналчаларининг шикастланиш белгилари буйракнинг тубулоинтерстиционал тизимида бузилиш, буйрак шикастланиши молекулаларининг диагностик ахамияти, цистатин C, интерлейкин-18 ва алфа-глутатион S-трансфераза аниқланган;
менопаузадан кейинги даврдаги аёлларда метаболик синдромда липокалин-2, пи-глутатион-S-трансфераза буйракларнинг дистал каналчалари шикастланиши маркерлари эканлиги аниқланган;
антропометрик кўрсаткичлар билан эстроннинг баравар кўпайиши негизида қон ва сўлакдаги эстрадиол миқдори пасайиши аниқланган ҳамда менопауза давридаги аёлларда семизликни башоратлаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясиининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 24 августдаги 08/024-сон хулосасига кўра:
менопаузадан кейинги даврдаги аёлларда метаболик бузилишларни эрта ташхислаш, олдини олиш усуллари тўғрисида маълумот беради ва терапияни мувофиқлаштиришга имкон яратади. Ушбу диагностика усулининг жорий этилиши аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдромда буйрак шикастланиш фоизини камайтиради. Бу маркёрларни аниқлашнинг бирламчи бўғинларида ҳам амалга ошириш мумкин.
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор мазкур тадқиқот натижалари менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром мавжуд аёлларда липид, углевод алмашинуви ўзгаришлари динамикаси буйрак шикастланиши ҳақидаги мавжуд тасаввурларни чуқурлашишини таъминлайди. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти, аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдромни ташхислаш ва патогенезининг гетерогенлигини аниқлаш республикада келажакда чуқур тадқиқотлар олиб боришга замин яратади. Менопаузадан кейинги даврда буйрак шикастланишининг яллиғланиш маркерлари, липид, углевод алмашинуви ўзгаришлари, сийдикда албумин, цистатин-C, зардобда  бета-2-микроглобулин, NGAL-2 (липокалин 2 neutrophil gelatinase–associated lipocalin), KIM-1(буйрак шикастланиши малекуласи), интерлейкин-18, α-глутатион S- трансфераза,цистатин-C концентрациясидинамикаси ҳақидаги илмий тасаввурларни тўлдиради.
Тадқиқот натижаларининг амалий ахамияти: менопаузадан кейинги давридаги аёлларда метаболик бузилишларни ташхислашни патогенетик жихатдан асосланган чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини яратган хамда босқичма-босқич текширув алгоритми ишлаб чиқилган. Менопаузадан кейинги давридаги аёлларни буйрак шикастланишини ташхислаш ва даволаш бўйича алоҳида натижалар амалиётда шифокорлар томонидан қўлланилиши мумкинлиги билан изоҳланади.
    Илмий янгиликнинг аҳамияти: менопаузадан кейинги даврдаги аёлларда метаболик бузилишларни эрта ташхислаш, олдини олиш усуллари тўғрисида маълумот беради ва терапияни мувофиқлаштиришга имкон яратади. Ушбу диагностика усулининг жорий этилиши аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдромда буйрак шикастланиш фоизини камайтиради. Бу маркёрларни аниқлашнинг бирламчи бўғинларда ҳам амалга ошириш мумкин.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10- ноябрдаги №8н-р/543-сонли маълумотномаси). Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 14.05.2023 йилдаги 53-сонли ва Тошкент Шаҳар 34-ОП сининг 20.05.2023 йилдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув аёлларда метаболик синдромда ривожланаётган буйрак шикастланиши эрта ташхислаш  мувофиқлаштирилган, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имкониятини берган.
       Аёлларда менопаузадан кейинги даврда метоболик синдромда   эндотелийнинг шикастланиши асоратларини камайтиради, қиммат реагентларни талаб қилмайди, бунинг учун анализатор ва бинокуляр микроскоп керак бўлади. Менопаузадан кейинги даврда аёлларда тавсия этилган усулнинг иқтисодий самарадорлиги:1 нафар даволанган беморга харажатлар миқдори  47 854 000 со'мни ташкил қилди.
   Илмий янгиликнинг моҳияти: аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром проксимал каналчаларнинг шикастланиш белглари буйракнинг тубулоинтерстициал тизимида бузилиш, буйрак шикастланиши молекулаларининг пешобда яллигланиш маркерлари КИМ-1(буйрак шикастланиши молекуласи-1), цистатин C, интерлейкинларни 18, α-глутатионS- трансфераза, миқдори ишонч даражасида ошганлиги  ҳамда улар орасида коррелляцион боғлиқлик аниқланган.
    Илмий янгиликнинг аҳамияти: аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдромда ривожланувчи буйрак шикастланишни эрта ташхислаш, олдини олиш усуллари тўғрисида маълумот беради ва терапияни мувофиқлаштиришга имкон яратади. Ушбу ташхислаш усулининг жорий этилиши менопаузадан кейинги даврда буйрак шикастланишни ривожланиш фоизини камайтиради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10- ноябрдаги №8н-р/543-сонли маълумотномаси).
Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 20 апрелда № 1268 рационализаторлик таклифи гувоҳномаси берилди. Илмий ишланма бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳудудидаги интеллектуал мулк маркази давлат муассасаси томонидан 2023 йил 21 июнда рўйхатдан ўтказилган № ДГУ 25723 – сонли гувоҳнома берилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида ривожлананаётган буйрак шикастланиши беморларда эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш  ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имкониятини берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда юқорида кўрсатилган лаборатор кўрсаткичларни ўз вақтида аниқлаш бошқа қўшимча маркёрлар аниқланиши учун керак бўладиган сарф харажатларни чеклайди, ҳамда беморлар даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун  180000 сўмни ташкил этади. Шифохонага даволаниш кунининг 10 кунда 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 470.854 сўм, бюджет ҳисобидан эса 290.854 минг сўмнинг тежалишига олиб келади.
Хулоса: аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида буйрак шикастланиши ривожланаётган беморларда лаборатор ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларда шифохонага даволаниш учун керак бўлган  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470. 854 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
     Аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдромда буйракнинг дистал каналчаларнинг  шикастланиши молекулаларининг диагностик маркерлари Липокаин-2, пи-глутатион S- трансфераза миқдори ишонч даражасида ошганлиги  ҳамда улар орасида коррелляцион боғлиқлик аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: тавсия этилаётган диагностика маркёрлари аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида буйрак шикастланиши ривожланаётган беморларда касалликни эрта ташхислаш, нефропротектив терапияни муофиқлаштиришда аҳамиятга эга. Бу эса асосланмаган дори-дармонга сарф бўладиган ортиқча молиявий харажатларни кескин камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10- ноябрдаги №8н-р/543-сонли маълумотномаси).
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аёлларда менопаузадан кейинги даврда буйрак шикастланиши ривожланаётган беморларда даволаш ва профилактика сифатини яхшиланган. Шунингдек, мақсадли текширув диагностик ва даволашдаги полипрагмазиянинг олдини олади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида буйрак шикастланиши ривожланаётган беморларда ортиқча инструментал ва лаборатор текширувларининг тежалиши, мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилиши олди олинади. Беморнинг шифохонага даволаниш куни  ҳамда дори-дармонларнинг  харажати камайтирилади. 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача бюджет ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 180000 сўмни ташкил этади. Шифохонада даволаниш кунининг 10 кундан 8 кунга камайтирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан 470.854 сўм, бюджет ҳисобидан эса 290.854 минг сўмнинг тежалишига олиб келади.
Хулоса: аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида буйрак шикастланиши ривожланаётган беморларда лаборатор ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларни шифохонага даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470854 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида ривожланувчи буйрак коптокчаларинининг шикастланишини даволаш босқичларида шикастланиш белгилари буйракнинг тубулоинтерстициал тизимидаги бузилишларни, баҳолаш учун пешобдаги малондиалдегиди,  β 2-микроглобулин ташхисий  маркерларини алгоритми мезон сифатида ишлаб чиқилган.
    Илмий янгиликнинг аҳамияти: илмий тадқиқот давомида олинган натижалар аёлларда гормонал о'згаришлар менопаузадан кейинги даврда метаболик синдромда лаборатор текширувларда эрта аниқлашга ва оғир асоратларни олдини олишга ёрдам беради. Ушбу ташхислаш усулининг жорий этилиши сурункали пиелонефрит негизида буйрак нефросклерозини ривожланиш  фоизини камайтиради. Энг муҳими бу маркёрларни аниқлашни бирламчи бўғинларда ҳам амалга ошириш мумкин.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10- ноябрдаги №8н-р/543-сонли маълумотномаси; 2022 йил 16-майдаги №8н-166/-2-057-042- сонли маълумотномаси;). Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг 14.05.2023 йилдаги 53-сонли ва Тошкент шаҳар 34-ОП сининг 20.05.2023 йилдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув буйрак ҳужайраларининг глобуляр функцияси бузилиши негизида ривожланаётган буйрак шикастланиши эрта ташхислаш, мувофиқлаштирилган даво чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имкониятини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида буйрак шикастланиши ривожланаётган беморларда ортиқча асбобий ва лаборатор текширувларнинг тежалиши, мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишини олди олинади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонлар харажатини тежайди.
Хулоса: аёлларда менопаузадан кейинги даврда метаболик синдром негизида буйрак шикастланиши ривожланаётган беморларда лаборатор ташхислаш тадбирларини монанд ўтказиш ва  беморларда шифохонага даволаниш учун керак бўлган маблағларнинг 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 180000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 470.854 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши: Сабирова Муниса Рихсиевнанинг «Аёлларда менопаузадан кейинги даврида метаболик синдромда буйрак шикастланиши эрта диагностик маркерларни аниқлаш» мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг  2022 yil 1-iyuldagi 03/2513-сонли  хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish