Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамова Шоистахон Хусановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акушерлик қон кетишини тўхтатишнинг турли усулларини самарадорлигини баҳолаш”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1389.
Илмий раҳбар: Уринбаева Нилуфар Абдужаббаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01
Расмий оппонентлар: Юсупбаев Рустем Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Каримов Заур Джавдатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Андижон давлат тиббиёт институти”
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акушерлик қон кетишларини нооператив даволаш ва профилактикаси учун қўлланиладиган турли усулларни қиёсий  самарадорлигини баҳолаш, шошилинч ёрдам кўрсатиш алгоритмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор анамнезида туғруқдан кейинги акушерлик қон кетиши бўлган аёлларда туғруқни олиб боришда комплекс ёндашув асосланган;
илк бор акушерлик атоник қон кетишини нооператив тўхтатиш усуллари (Окситоцин, Карбетоцин, баллонли тампонада) самарадорлиги қиёсий таҳлили амалга ошириш асосланган;
Карбетоцин ёки баллонли тампонада ёрдамида қон кетишини жарроҳлик усулида тўхтатиш  ва радикал операциялар сонини камайтириш мумкинлиги исботланган;
илк бор атоник қон кетиши хавфи юқори бўлган аёлларда Карбетоцинни профилактик қўллаш самарадорлиги исботланган, олинган натижалар асосида туғруқдан кейинги қон кетишлар ривожланиши хавфини баҳолашнинг балли шкаласи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент Педиатрия тиббиёт институти Экспертлар кенгаши хулосаси (2023 йил 29 сентябрдаги 03/92-сон) асосида  тасдиқланган:
биринчи илмий янгилик: туғруқдан кейинги акушерлик қон кетиши бўлган аёлларда ҳамда қон кетиш хавфи юқори бўлган аёлларда қон кетишни олдини олиш мақсадида туғруқни олиб боришда комплекс ёндашувнинг ролига баҳо берилган ва физиологик меъёрдан кўп қон йўқотилганда Карбетоцинни ўз вақтида қўллаш акушерлик қон кетишини баллонли тампонадага нисбатан 2,6 баробар ва Окситоcинга нисбатан 3 баробар тез тўхтатиши мумкинлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий килиниши: Фарғона вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 16 сентябридаги 85-сон буйруқ ҳамда Наманган вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 6 июнидаги 72-сон буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф етилган алгоритм ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, туғруқдан кейинги қон кетиш йўқотилган қон ҳажми, вақтини қисқартирган ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) туғруқдан кейинги акушерлик қон кетиши бўлган аёллар ҳамда қон кетиш ҳавфи юқори аёлларда қон кетишининг олдини олиш мақсадида туғруқни олиб боришга комплекс ёндашув бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган; 2) қон кетишни тўхтатишнинг шошилинч нооператив усулларини қўллаш ҳар бир акушер-гинеколог томонидан аниқлана олади, яъни унга махсус малака оширган шифокорнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф-аражатлар билан янги кадр тайёрлаш эҳтиёжи йўқлиги ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 200 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 7 950 000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: туғруқдан кейинги акушерлик қон кетиши мавжуд аёлларда, ҳамда қон кетиши хавфи юқори бўлган аёлларда массив қон кетишини олдини олиш мақсадида туғруқни олиб боришга комплекс ёндашувнинг ролига баҳо бериш, туғруқдан кейинги қон кетиш оғир асоратларнинг олдини олиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор акушерликда атоник қон кетишини нооператив тўхтатиш турли усуллари (Окситоцин, Карбетоцин, баллонли тампонада) самарадорлигининг қиёсий таҳлили амалга оширилган, бу усуллар қон йўқотиш жадаллиги, ҳажми ва вақтини камайтириши ва шу орқали оғир асоратларнинг олдини олиш, радикал операциялар, оналар ўлими сонини камайтириш, туғруқ вақтида қон кетишини бошидан кечирган аёллар турмуш сифатини яхшилаш имконини бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий килиниши: Фарғона вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 16 сентябридаги 85-сон буйруқ ҳамда Наманган вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 6 июнидаги 72-сон буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усуллар қўлланилганда туғруқ жараёнида атоник қон кетишида гемостазга тез эришилди. Бундай комплекс ёндашув натижасида даволаш самарадорлиги ошди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғруқдан кейинги қон кетиш хавфи юқори бўлган аёлларда тугруқни олиб боришни таклиф этилган алгоритм акушерлик қон кетишлари, уларнинг оғир асоратлари частотаси ҳамда туғруққа кўмаклашувчи муассасаларнинг иқтисодий харажатларини камайтириши исботланган, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 200 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 7 950 000 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:  Карбетоцин ва баллонли тампонада усулининг амалиётда қўлланилиши туғруқдан кейинги қон йўқотиш натижасида оғир асоратларнинг олдини олиш, радикал операциялар, оналар ўлими сонини камайтириш, туғруқ вақтида қон кетишини бошидан кечирган аёллар турмуш сифатини яхшилаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Карбетоцин ёки баллонли тампонада қўлланилганда қонни жарроҳлик усули билан тўхтатиш ҳолатлари ва радикал операциялар сонининг камайиши, тузалиш жараёнини тезлаштириши, ётоқ кунини қисқартириши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий килиниши: Фарғона вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 16 сентябридаги 85-сон буйруқ ҳамда Наманган вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 6 июнидаги 72-сон буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қон йўқотилишини тўхтатишда Окситоцинга нисбатан Картоцин 1,4 баробар кўпроқ самарадорликка эга. Баллонли тампонададан фойдаланилганда умумий қон йўқотишнинг ўртача қиймати Окситоцинга нисбатан 15% ёки 1,2 баробар кам, аммо Карбетоцинга нисбатан 1,2 баробар кўп. Гемостаз вақтига кўра Карбетоцин қон кетишини Окситоцинга нисбатан 3 баробар ва баллонли тампонадага нисбатан 2,5 баробар тез тўхтатади ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,5 кундан 3,2 кунгача қисқартириш орқали тўлов миқдорини тахминан 780 минг сўмга камайтириш имконини берган (Республика перинатал марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 260000 сўм); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 60000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатлари камайтирилган (1 кунга реабилитация учун ўртача 35000 сўм дори воситаларига сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқари даври учун (бошқа тиббиёт муассасаларида даволаниши) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Карбетоцин ва баллонли тампонада усулининг амалиётда қўлланилиши Окситоцинга нисбатан 1 нафар беморга ҳисобланганда 8 650 000 сўм (19 баробар), баллонли тампонада қўлланганда эса бир нафар беморга ҳисобланганда 7 932 000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор бачадондан атоник қон кетиш хавфи юқори бўлган аёлларда Карбетоцинни профилактик қўллаш самарадорлиги аниқланган, ТКҚК юзага келиши хавфини балл тизимида баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган, бу ўз навбатида туғруқ вақтида массив қон кетиш ривожланиши ва оғир туғруқ асоратларининг олдини олиш имконини бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий килиниши: Фарғона вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 16 сентябридаги 85-сон буйруқ ҳамда Наманган вилояти перинатал маркази амалиётига 2023 йилнинг 6 июнидаги 72-сон буйруқ билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу шкаладан фойдаланилганда туғруқда қон кетиш хавфи ва зарур профилактик чораларни қўллаш, хавф даражасини балларда ҳисоблаш ТКҚК профилактикаси учун мос тактикани ишлаб чиқиш имконини беради ва юқори самаралдорликка эгалиги исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Карбетоцинни профилактик қўллаш жарроҳлик аралашувлари сонини камайтириш, шунингдек, дори-дармонлар учун сарфланадиган ҳаражатлар миқдорни ҳам қисқартириш имконини берди. Ушбу самарадорлик вагинал туғруқларда 1 нафар аёлга нисбатан ҳисобланганда 8 650 000 сўмни (Окситоцинга нисбатан 19 баробар кам) ташкил этди. Баллонли тампонада қўлланганда ушбу кўрсаткич Окситоцинга нисбатан 8 052 000 сўмни ташлик этди. Кесарча кесиш усули билан туғруқларда иқтисодий самарадорлик Окситоцинга нисбатан 1 нафар аёлга ҳисобланганда 8 750 000 сўм бўлди. Карбетоцинни профилактик қўллаш дори-дармонларларга энг кам харажатларни келтириб чиқарди – 450 000 сўм. Хулоса: ТКҚК ривожланиши хавф омилларини аниқлаш ва Карбетоцин препарати билан уларнинг олдини заруриятини кўрсатди. Шунингдек, вагинал туғруқдан кейин атоник қон кетиши юзага келганда Карбетоцин бўлмаганда баллонли тампонадани қўллаш йўли билан гемостаз ўтказиш ҳам ўзини оқлади ва бу 87,7% ҳолатда ижобий натижа берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish