Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Махфуза Мубиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган даврларда бактериал вагинозни олиб бориш тактикасини танлаш ва олдини олишга янгича ёндашув» 14.00.01 –Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3 DSc/Tib588.
Илмий раҳбар:  [Аюпова Фарида Мирзаевна], тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат     тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт  фанлари доктори, доцент; Старцева Надежда Михайловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ешимбетова Гулсара Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бактериал вагиноз ривожланишининг турли омиллари аҳамиятини баҳолаш асосида уни даволаш ва олдини олишга ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бактериал вагиноз билан касалланган ўзбек миллатига мансуб аёлларда IL-6 гени rs1800795 (G-174C) полиморфизмининг С аллели, С/С генотипи, TNFα гени rs1800629 (G-308A) полиморфизмининг А аллели, G/A генотипи ва IL-10 гени rs1800896 (A-1082G) полиморфизмининг G аллели, G/G ва G/А генотиплари касаллик кечиши оғирлигининг генетик хавф омиллари эканлиги ҳамда ушбу генотипларнинг биргаликда келиши ва ҳамкор таъсири оқибатида унинг эрта қайталаниш хавфининг ортиши исботланган;
даволашдан кейин динамикада комплементнинг С3-компоненти ва лактоферриннинг пасайиши лактофлоранинг паст улуши (≤25,5%) сақланганда бактериал вагинознинг қайталанишига шароит яратиши, шартли патоген микрофлоранинг ўсишига жавобан С-реактив оқсил ва прокальцитонин ҳамда яллиғланиш олди цитокинлари даражасининг ошиши бактериал вагиноз асоратларининг шаклланиш кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши аниқланган;
нормал микрофлоранинг ўсишини рағбатлантирувчи ва қин муҳитининг иммунологик барқарорлигини таъминловчи воситалар, жумладан, инулин ва лактоферринни тизимли қўллашнинг қайталанувчи бактериал вагинозни даволаш натижаларига ижобий таъсири исботланган;
репродуктив ёшда бактериал вагиноз ривожланишига мойил этувчи энг кенг тарқалган преморбид (клиник-анамнестик, ижтимоий, хулқ-атвор) омилларнинг мажмуаси аниқланди ва бактериал вагинозга хавф контингентини табақалаштиришга имкон берадиган башорат қилувчи омилларнинг аҳамиятлилик шкаласи такомиллаштирилган;
бактериал вагиноз қайталаниш хавфи эҳтимолини аниқлашга имкон берадиган башоратловчи регрессияли модел ишлаб чиқилган ҳамда қайталанувчи бактериал вагинозни ташхислаш ва олдини олиш алгоритмини хавф гуруҳларида қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги ва унинг профилактик самарадорлиги қайталаниш кўрсаткичларини 2 баравар камайтириши билан асосланган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 6 октябрдаги №23-Z/064 сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик. Бактериал вагиноз билан касалланган аёлларда IL-6 гени rs1800795 (G-174C), TNFα гени rs1800629 (G-308A) va IL-10 гени rs1800896 (A-1082G) полиморфизмларини аниқлаш қайталанувчи бактериал вагинозга хавф гуруҳини олиб боришга мақсадли ёндашув имкониятини бериб, касаллик қайталанишини 98,7% ҳолатларда бартараф этган, акушерлик асоратлари ва гинекологик касалланиш кўрсаткичларининг 2 баравар камайишига эришилган. Бунда 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 395000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400500 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: бактериал вагиноз билан касалланган беморларда касаллик қайталаниш хавфини эрта башоратлаш мақсадида ташхисот жараёнида ген полиморфизмларини ўрганиш ва профилактик чораларни амалга ошириш орқали беморларнинг касалланиш кўрсаткичлари 2 бараварга камайди ва ўз вақтида самарали даволаш орқали 1 нафар бемор ҳисобига 795500 сўм иқтисод қилишга эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган даврларда бактериал вагинозни олиб бориш тактикасини танлаш ва олдини олишга янгича ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 18 майдаги О35893328-сонли хат юборилган.
Иккинчи илмий янгилик. Бактериал вагиноз билан касалланган беморларда микробиологик ва иммунологик кўрсаткичларни баҳолаш асосида дифференциаллашган терапевтик ёндашув қин микробиотасининг чуқур бузилишлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини 2,5 баравар оширди ва даволаниш муддатини 10 кундан 6 кунга қисқартириш, дори-дармонга сарф-харажатни 60%га камайтириш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 454000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 267000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: микробиологик ва иммунологик кўрсаткичлар асосида комплекс диагностик ёндашувдан фойдаланиш натижасида касаллик асоратларининг камайиши, даво самарадорлигининг ошиши ҳисобига даволаниш муддатини 10 кундан 6 кунга, дори-дармонга бўлган сарф-харажатни 60%га камайтиришга, 1 нафар бемор ҳисобига 721000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган даврларда бактериал вагинозни олиб бориш тактикасини танлаш ва олдини олишга янгича ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 18 майдаги О35893328-сонли хат юборилган.
Учинчи илмий янгилик. Лактоферрин ва инулиннинг қин микрофлораси ва иммун тизимига ижобий таъсири туфайли бактериал вагинознинг қайталаниш эҳтимоли пасайиб, дори-дармон харажатлари 35,5%га, акушерлик ва перинатал асоратлар (бола ташлаш, муддатидан олдинги туғруқ, ҳомила сувларининг барвақт кетиши) 28,6% дан 4,3% гача камайишига эришилган ва қўшимча антибактериал терапияга эҳтиёжни бартараф этиш ҳисобига репродуктив саломатлик сифати яхшиланган. Хулоса: бактериал вагиноз қайталаниши хавф гуруҳидаги аёлларда инулин ва лактоферринни қўллаш касаллик қайталанишини олдини олиши натижасида уларнинг врачга мурожаати 2,8 бараварга, амбулатор даво кунлари қисқариши ҳисобидан 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 839000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган даврларда бактериал вагинозни олиб бориш тактикасини танлаш ва олдини олишга янгича ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 18 майдаги О35893328-сонли хат юборилган.
Тўртинчи илмий янгилик. Бактериал вагиноз предикторлари аҳамиятлилик шкаласи асосида касаллик ривожланишига хавф контингентини табақалаштириш орқали унинг хавфини эрта бартараф этиш ҳисобига касалланиш кўрсаткичлари 80%га, амбулатор қатновлар сони 3 бараварга, эрта бола ташлаш, чала туғилиш каби асоратли туғруқ кўрсаткичлари 1,7 бараварга камайган. Бунда диагностик-даволаш тадбирларига йўналтириладиган сарф-харажатлар 1 нафар бемор ҳисобига 1121000 сўмга иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: аҳамиятлилик шкаласини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 690800 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 430200 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган даврларда бактериал вагинозни олиб бориш тактикасини танлаш ва олдини олишга янгича ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 18 майдаги О35893328-сонли хат юборилган.
Бешинчи илмий янгилик. Қайталанувчи бактериал вагинозни башорат қилиш модели асосида микробиологик, иммунологик ва генетик кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган аёлларда қайталанувчи бактериал вагинозни ташхислаш ва олдини олиш алгоритмига қадамма-қадам амал қилиш ҳар 2 нафар бемордан бирида қайталаниш хавфини бартараф этиш, акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш ҳисобига аёлларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берган. Даволашга кетадиган сарф-харажатлар (йил давомида 2164800 сўм) бактериал вагинознинг профилактикасига йўналтирилган сарф-харажатлардан (йил давомида 650000 сўм) юқорилиги инобатга олинган ҳолда таклиф этилган алгоритм қўлланилганда касалланиш олди олиниши ҳисобига йил давомида ҳар бир бемор учун 1514800 сум маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган аёлларда қайталанувчи бактериал вагинозни ташхислаш ва олдини олиш алгоритмини қўллаш ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 682000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 832800 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ҳомиладор ва ҳомиладор бўлмаган даврларда бактериал вагинозни олиб бориш тактикасини танлаш ва олдини олишга янгича ёндашув» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 18 майдаги О35893328-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish