Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Нигора Бахтиёровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миастения: клиник- неврологик хусусиятлари, когнитив функцияни баҳолаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3161.
Илмий рахбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Хайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозогистон тиббиёт академияси (Қозогистон)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миастения клиник- неврологик хусусиятларини ўрганиш, когнитив функцияни баҳолаш ва даволашни оптималлаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соматик касалликлари мавжуд беморларда кузатилган миостения кечишининг  ёш ва гендерга хос жиҳатлари аниқланиб, диагностик маркёр сифатида аҳамияти исботланган;
миастенияда шаклланган когнитив бузилишлар ва уларнинг сифат ва миқдорий даражаси аниқланган;
миастения билан оғриган беморларда ёш, жинс ва қўшимча соматик касалликларни эътиборга олган ҳолда таҳлилий нейровизуал ва нейрофизиологик баҳолаш тамойиллари аниқланган;
миастенияда кузатиладиган когнитив бузилишлар  амбулатор ва стационар шароитда реабилитациясининг  такомиллаштирилган алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 9 октябрдаги 23-Z/065-сон хулосасига кўра:
миастения билан касалланган беморларда клиник-неврологик ва нейропсихологик бузилишларни динамикада тўғри таҳлил қилиб борилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси буйруғи (20.04.2023 й.; №12/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (21.04.2023 й.; №3/1), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (23.04.2023 й.; №12/1) ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (24.04.2023 й.; №15/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миастения касаллиги клиник ўзига хослигини ўрганиш катта аҳамиятга эга бўлиб, миастения клиник белгилари оғирлигини миқдорий баҳолаш шкаласидан фойдаланиш касаллик оғирлик даражасини ўз вақтида аниқлаш ва унга мувофиқ мақбул даво чоралари қўлланилишини таъминлаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг амбулатор поликлиника ва стационар муассасаларининг харажатлар сметасидан олинган маълумотларга қараганда туманлар худудидаги поликлиника, ҚОП, ҚВП лардаги қатновларга ажратилган маблағ 6.827,90 сўмни ташкил қилган. Амбулатор шароитда тиббий ёрдам учун 1 та бемор 1 та ташрифи учун 6827,90 сўм маблағ сарфланган ва давлат бюджети хисобидан ажратилган. Беморда бош мия МРТ текшируви 220.000 сўм, ЭЭГ текшируви 50.000 сўм бўлса, бемор учун 270.000 сўм маблағ сарфланган. Миастения мавжуд беморлар сони республика миқёсида кўплиги хисобга олинса, тежалган иқтисодий харажат хар бир бемор учун 275.827,90 сўмни ташкил қилган ва камайтиришга эришилган. Хулоса: тадқиқот натижаси бемор ёши ва қўшимча касаллиги орасида ишончли статистик боғлиқлик мавжудлигини кўрсатди. Икки ва ундан ортиқ қўшимча касалликлар 60 ёшдан катталарда кузатилди. Бир қўшимча касаллик 18-59 ёш оралиғида кўп кузатилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Миастения клиник- неврологик хусусиятлари, когнитив функцияни баҳолаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 25 апрелдаги 01/2298-сон хат юборилган.
Миастения билан касалланган беморларда когнитив, шахсий-эмоционал бузилишларни касаллик клиник даврлари бўйича динамикада баҳолаб борилган ва чуқур ўрганилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси буйруғи (20.04.2023 й.; №12/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (21.04.2023 й.; №3/1), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (23.04.2023 й.; №12/1) ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (24.04.2023 й.; №15/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миастения мавжуд беморларда когнитив бузилишларнинг ўз вактида арзон усулда аниқланиши беморларга ўз вақтида адекват даво чоралари қўлланилиши, уларда турли рухият билан боғлиқ асоратлар кузатилмаслигига, натижада беморлар ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш чора-тадбирлари сарф-харажатларини камайиши шифокор кўриклари, дори дармонлар, стационарга мурожаат каби муолажаларнинг қисқариши билан белгиланган. Шифокорга мурожаат сарф-харажатининг камайиши улуши 480.000 сўм, бундан бир марта шифокорга мурожаатнинг ўртача қиймати 60.000 сўм, бир касалликни даволаш учун шифокорга мурожаатлар сони умумий 480.000 сўм. Стационарда даволаниш кунининг қисқаришидаги иқтисодий улуш 220.000 сўм. Стационар бўлимида беморни даволанишининг 1 ўрин куни ўртача қиймати, асосий ва тавсия этилаётган вариатларда бир касалликни даволаш учун стационар бўлимида ўрин кунлари сони қисқарган. Хулоса: даволангунга қадар миастенияда беморлар когнитив ва нейропсихологик холатини ўрганишда қўлланилган психик статусни баҳолаш қисқа шкаласи, MMSE шкаласи, пешона дисфункцияси батареяси тести, 10 сўзни ўрганиш Лурия усули маълумотлари интерпретацияси мослигини кўрсатган. Нейропсихологик текширув натижалари ўрта когнитив бузилишлар, енгил деменция эканлигини кўрсатган. Хотирани аниқлаш Рейсберг шкаласи маълумотлари миастенияда хотира бузилишлари, енгил когнитив бузилишлар беморда мавжудлигини, ўрта когнитив бузилишлар кўрсатган. Спилберг-Ханин бўйича бемор шахс хавотири юқори даражаси прогностик аҳамиятга эга бўлган, енгил реактив хавотир аниқланган, бу беморларнинг миастеник криздан ва аҳволи оғирлашувидан қўрқиши ҳисобига бўлиши мумкин. Юқори даражадаги шахс хавотири бўлган беморлар ўтказилган терапия натижасида пасайиш тенденцияси кузатилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Миастения клиник- неврологик хусусиятлари, когнитив функцияни баҳолаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 25 апрелдаги 01/2298-сон хат юборилган.
Миастения билан касалланган беморларда қиёсий ташхис қўйилган, даволаш муолажаларини ўз вақтида ўтказилган, касалликни даволашда антихолинэстераз ва антиоксидант, антигипоксант (мексидол)дан фойдаланиш касалликнинг ривожланишини камайтириши билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси буйруғи (20.04.2023 й.; №12/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (21.04.2023 й.; №3/1), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (23.04.2023 й.; №12/1) ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (24.04.2023 й.; №15/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган галантамин ва мексидолни комбинацияда қўллаш усули психик статусни баҳолаш қисқа шкаласи, MMSE шкаласи, пешона дисфункцияси батареяси тести, 10 сўзни ўрганиш Лурия усули маълумотлари деменция холатлари ишончлилиги, Рейсберг шкаласи бўйича субьектив когнитив бузилишлар, енгил когнитив бузилишлар, ўрта когнитив бузилишлар камайганлигини кўрсатган. Спилберг-Ханин шкаласи бўйича паст ва енгил хавотирнинг ва Зунг сўровномаси бўйича депрессиянинг пасайган, шунингдек Мак-Гигл сўровномаси бўйича оғриқнинг аффектив эмоционал ташкиллаштирувчилари камайиши статистик аҳамиятли. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган даволаш чора тадбирининг йиллик самарадорлиги қўйидагича: тавсия этилаётган даволаш усулининг умумий иқтисодий улуши 33.003.632 сўм. Бундан: бир иш кунида 1 нафар бемор учун ялпи ички махсулот ўртача қиймати 80.500, асосий ва тавсия этилаётган вариантларда бир ходиса учун мехнатга лаёқатсизликнинг ўртача давомийлиги; вақтинчалик мехнатга лаёқатсизликнинг бир куни учун ўртача маблағ миқдори 1.982.227 сўмни ташкил қилган. Хулоса: нейрофизиологик текширув миастенияда беморлар ЭЭГ картинасида эпилепсияга хос белгилар, ҳамда маҳаллий ўзгаришлар аниқланмаган. Пешона соҳаси тета ритмлари ошиши когнитив бузилишлар кузатилган беморларда юқорилиги аниқланган. Пешона бўлагидаги ўзгаришлар касаллик давомийлигига, когнитив ва руҳий тизим бузилишларига, дори воситасини суиистеъмол қилишга боғлиқ. Галантамин ва мексидолни қўллаш секин ритмлар пасайиб, алфа ритм яққоллиги ошишга олиб келган, бу қўлланилган терапия самарадорлигини баҳолаш мезони бўлиши мумкин бўлган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Миастения: клиник- неврологик хусусиятлари, когнитив функцияни баҳолаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 25 апрелдаги 01/2298-сон хат юборилган.
Миастения касаллигида когнитив бузилишларнинг профилактикаси, даволаш ва реабилитация жараёнларини такомиллаштириш имконини берганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт институти кўп тармоқли клиникаси буйруғи (20.04.2023 й.; №12/1), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (21.04.2023 й.; №3/1), Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (23.04.2023 й.; №12/1) ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (24.04.2023 й.; №15/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миастения касаллиги бемор ҳаёт сифати кескин тушиб кетишига, жамиятдан узилиб қолишига, мехнатга лаёқатсизлик кунлари кўпайишига олиб келади, жараёнга когнитив бузилишлар қўшилиши юқоридаги ҳолатлар кучлироқ намоён бўлишига олиб келган. Миастения клиник белгилари оғирлигини миқдорий баҳолаш шкаласи (QMGS) дан фойдаланиш касаллик оғирлик даражасини ўз вақтида аниқланган ва унга мувофиқ мақбул даво чоралари қўлланилишини таъминланган. Пировард натижада бемор ҳаёт сифати яхшиланишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилаётган даволаш усулини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш учун сарф-харажатлар: 7.800.000 сўм бўлган. Даволаш усулини ишлаб чиқиш учун сарф-харажатлар 6.800.000 сўм; даволаш усулини тадбиқ этиш учун сарф-харажатлар 1.000.000 сўмни ташки қилган. Тадбиқ этилаётган даволаш усулининг йиллик иқтисодий самарадорлиги жами 25.203.632 сўмгача етган. Хулоса: миастения турли оғирлик даражаларида медикаментоз комплекс даволаш усуллари самарадорлигини ҳаракат бузилишлари QMGS шкаласи ёрдамида миқдорий, ҳамда MGFA миастения халқаро клиник таснифи бўйича касаллик кечиш оғирлигини ишончли камайтирган. Миастения касаллигида когнитив бузилишларни даволашда галантамин ва мексидол воситасидан касалликнинг қайси босқичда эканлигидан қатъий назар фойдаланиш мумкин бўлган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Миастения клиник- неврологик хусусиятлари, когнитив функцияни баҳолаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 25 апрелдаги 01/2298-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish