Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Бобур Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида жавдар етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Qx627.
Илмий раҳбар: Ёдгоров Нормумин Ғуломович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Дон ва дуккакли экинлар илмий−тадқиқот институти, PhD.05/31.03.2023.Qx.159.01.
Расмий оппонентлар: Эгамов Илхомжон Урайимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Азизов Бахром Музапарович, қишлoқ хўжaлиги фaнлaри дoктoри, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида жавдарнинг “Ns Savo” ва “Вахшская 116” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни экишнинг мақбул муддати ва меъёрларини аниқлаб, ўсув даврида маданли ўғитлар билан озиқлантиришга бўлган талабини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида жавдарнинг “Ns Savo” ва “Вахшская 116” навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддати ва меъёри ишлаб чиқилган;
кузги жавдарнинг “Ns Savo” ва “Вахшская 116” навларини 1-5 октябр ва 20-25 октябр муддатларида гектарига 4,0-5,0-6,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб парвариш қилинганида, ўсув даврида маъданли ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларига бўлган талаби аниқланган;
кўчатларни қиш даврида нобуд бўлиш даражасига уруғларни экиш муддатлари ва меъёрларининг таъсири сезиларли бўлиб, «Ns Savo» нави уруғлари 1-5.10 муддатида экилганида 16,1 фоизгача, 20.25.10 муддатида экилганида 22,4 фоизгача, «Вахшская 116» нави уруғлари 1-5.10 муддатида экилганида 17,7 фоизгача, 20.25.10 муддатида экилганида 23,5 фоизгача этиши кузатилиб, маъданли ўғитларнинг N200P100K75 ва N240P120K90 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш кўчатларнинг нобуд бўлиш даражасини «Ns Savo» навида 10,0-16,6 фоизгача, «Вахшская 116» навида эса 13,0-17,6 фоизгача камайишига таъсир этганлиги исботланган;
Юқори натижага эришишда уруғлар 1-5.10 муддатида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N200P100K75 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганда «Ns Savo» навида маҳсулдор поялар сони 544 дона/м2, 1000 дона дон вазни 27,0 гр, дон ҳосилдорлиги 57,5 ц/га, «Вахшская 116» навида маҳсулдор поялар сони 455 дона/м2, 1000 дона дон вазни 25,9 гр, дон ҳосилдорлиги 56,5 ц/га, уруғлар 20-25.10 муддатида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ экилиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N240P120K90 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганда «Ns Savo» навида маҳсулдор поялар сони 518 дона/м2, 1000 дона дон вазни 25,9 гр, дон ҳосилдорлиги 55,2 ц/га, «Вахшская 116» навида маҳсулдор поялар сони 467 дона/м2, 1000 дона дон вазни 24,8 гр, дон ҳосилдорлиги 54,0 ц/га етганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида жавдар етиштириш агротехникасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида жавдар етиштириш агротехнологияси бўйича» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 05 октябрдаги 07/23-04/7162-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида кузги жавдарнинг «Ns Savo» ва «Вахшская 116» навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда муҳим кўрсатма бўлиб хизмат қилмоқда;
кузги жавдарнинг «Ns Savo» ва «Вахшская 116» навлари ишлаб чиқариш шароитида Қарши туманида 60,5 гектар, Нишон туманида 50,0 гектар, Яккабоғ туманида 33,0 гектар, Кўкдала туманида 14,5 гектар, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қарши тумани ишлаб чиқариш участкасида 22,0 гектар, жами 180,0 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 05 октябрдаги 07/23-04/7162-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни 1-5.10 муддатида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N200P100K75 кг/га меъёрлари билан озиқлантирилганда «Ns Savo» навидан 62,8 ц/га, «Вахшская 116» навидан 56,7 ц/га дон ҳосили олиниб, юқори самарадорликка эришилган;
кузги жавдар навларининг уруғларини 1-5.10 муддатида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб, ўсув даврида маъданли ўғитларнинг N200P100K75 кг/га меъёрлари билан озиқлантириш технологияси Қарши, Нишон, Яккабоғ туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 05 октябрдаги 07/23-04/7162-сон маълумотномаси). Натижада рентабеллик даражаси «Ns Savo» навида 42,5 фоизга, «Вахшская 116» навда 38,3 фоизга етганлиги кузатилган. Анъанавий усулда етиштирилган майдонларга нисбатан рентабеллик даражаси 4,7-5,9 фоизгача юқори бўлишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish