Sayt test rejimida ishlamoqda

Воҳидов Ойбек Фарходжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Юқори оқим тезлигида вакуум шароитида ишлайдиган сув ўтказиш иншоотларининг самарадорлиги, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/ТЗ405
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
техника фанлари доктори, профессор Базаров Дилшод Райимович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш,
Расмий оппонентлар: Техника фанлари доктори, профессор Янгиев Асрор Абдихамидович (05.09.06.), техника фанлари доктори, профессор Худайкулов Совет Ишанкулович (05.09.07.);
Етакчи ташкилот – Тошкент арихитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори напорли сув ўтказиш иншоотларига кавитация жараёни таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори напорли сув ўтказиш иншоотларида қувур кескин кенгайишини инобатга олиб, кавитациянинг ривожланиш босқичларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
юқори напорли сув ўтказиш иншоотларида кавитация даражаларини инобатга олиб, оқим тезлигини чегаравий қийматини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
юқори напорли сув ўтказиш иншоотларининг шакли ўзгаришини инобатга олиб, кавитация жараёнини ифодаловчи икки ўлчамли математик модель такомиллаштирилган;
ANSYS Fluent дастури асосида сув ўтказиш иншоотида оқимнинг уюрмавий харакати натижасида кавитацион эрозия содир бўлаётган сохасини башорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
юқори напорли сув ўтказиш иншоотлари соҳаларида юзага келаётган кавитацион жараёнларни бартараф ва улардаги гидродинамик зўриқишларни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули “Ўзбeкгидроэнерго” АЖ тасарруфига кирувчи “Тўполанг ГЭС” унитар корхонасига қарашли Тўполанг сув омбори санитар сув ўтказиш иншоотларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 03/26-2670-сон маълумотномаси). Натижада Тўполанг сув омбори санитар сув ўтказиш иншооти ишончлилигини ошириш имконияти яратилган;
экспериментал ва дала тадқиқотлари асосида Тўполанг сув омбори санитар сув ўтказиш иншооти соҳалари учун кавитация жараёнини ривожланиш босқичлари аниқлаш усуллари “Ўзбeкгидроэнерго” АЖ тасарруфига кирувчи “Тўполанг ГЭС” унитар корхонасига қарашли Тўполанг сув омбори санитар сув ташлаш иншоотларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 6 декабрдаги 03/26-2670-сон маълумотномаси). Натижада, сув ўтказиш иншоотининг нотекис соҳаларида кавитацион жараёнларнинг олдини олиш имконияти яратилган;
юқори напорли сув ўтказиш иншоотларидаги мавжуд нотекисликларни камайтириш ҳамда иншоотнинг вакуум соҳасида ҳосил бўладиган оқимнинг уюрмавий ҳаракатини баратараф этишнинг гидравлик ва Ansys дастури ёрдамида ҳисоблаш усули гидротехник иншоотларни лойиҳалаштиришда мавжуд ҳисоблаш услублари қаторида фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувлойиҳа” Аксиядорик жамиятида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзсувлойиҳа” Аксиядорик жамиятининг 2022 йил 17 ноябрдаги 01/03-677-сон маълумотномаси). Натижада, кавитацион жараёнларнинг жадаллигини аниқлаш усули сув ўтказиш иншоотидаги оқим ҳаракат йўналишини инобатга олган ҳолда  такомиллаштирилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish