Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожанова Нодира Қурамбой Қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзан сув омборига лойқа ўтиришининг гидроузел таркибига кирувчи иншоотлардан ишончли фойдаланишга таьсири (Туямуюн гидроузели мисолида)”, 05.09.06 - “Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3520
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби техника фанлари доктори, профессор: Бакиев Машариф Рузметович
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш,
Расмий оппонентлар: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти”Миллий тадқиқот университети «Насос станциялари ва гидроэлектростанциялар» кафедра мудири профессор т.ф.д.,: Бозаров Дилшод Райимович (05.09.07)
 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт   институти профессор, т.ф.д., : Хўжақулов Рустам (05.09.06)
Етакчи ташкилот :Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзан сув омборининг лойқага тўлишини Ўнг қирғоқ сув олиш тизимининг ишлашига таъсири, тупроқ тўғонининг ва Туябўйин гидроузели бетон иншоотлари замини фильтрация ишончлилигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзан сув омбори лойқага тўлган ҳамда кам сувлик йилларида сув ташлама тўғон томонидан димлаш жараёни йўқлиги шароитида Ўнг қирғоқ сув олиш иншооти ва ўзан оқими ўзаро таъсир механизми очиб берилган;
тупроқ тўғон ишлаш ишончлилигини баҳолаш усули пьезометрларни лойқага тўлиши натижасида эксплуатация қоидалари бузилишини инобатга олиб такомиллаштирилган;
гидроузел бетон иншоотлари заминини мустаҳкамлигини баҳолаш усули далада аниқланган максимал напор градиенти асосида баҳоланган;
ўзан сув омбори фойдали ҳажмини ошириш усули ГАТ технологиялари ва рельефнинг ракамли модели асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзан сув омборининг лойқага тўлишининг гидроузел иншоотларининг ишончли ишлаши шароитига таъсирини ўрганиш асосида:
Ўнг қирғоқ сув олиш иншооти эксплуатация режимини яхшилаш, тупроқ тўғон ва бетон тўғон заминини фильтрация мустаҳкамлигини яхшилаш бўйича тавсиялар, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Туямўйин сув омборидан фойдаланиш бошқарма” сида ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19- майдаги N 03/37-1510 сонли маьлумотномаси.)  
Натижада, кам сувлик даврида гидроузел иншоотларидан фойдаланиш самарадорлиги ошишига ва сувнинг лойқалик даражаси пасайишига эришилган.
Ўнг қирғоқ канали эксплуатация режимини яхшилаш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Пахта-Арна Найман ИТБда ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19- майдаги N 03/37-1510 сонли маьлумотномаси.)  
Натижада, канални чўкиндилардан тозалашга ва қирғоқларни ювилишдан ҳимоя қилишга кетадиган капитал маблағлар камайишига эришилган. Экин майдонларни сув таъминоти яхшиланган.
Димловчи иншоот билан бирлашган гидравлик ювиладиган тиндиргич ўрнатиш тўғрисидаги тавсиялар МЧЖ “Қорақалпоғистонда сув таъминоти” да ишлаб чиқаришга жорий қилинган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 19- майдаги N 03/37-1510 сонли маьлумотномаси.)  
Тадқиқотлар натижаларини жорий қилиш натижасида лойқаликни камайишига, ичимлик сув сифатини ошишига ва сув сарфини ошишига эришилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish