Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Отабек Мирзапўлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқова сувларни тозалаш жараёнининг технологик параметрларини назорат қилувчи ва бошқарувчи системасининг кўппараметрли оптоелектрон ўзгартиргичлари», 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Т1444.
Илмий раҳбар: Шипулин Юрий Геннадевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Матякубова Парахат Майлиевна, техника фанлари доктори, профессор; Нуров Сирож Собирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Этакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқова сувларни тозалашнинг технологик параметрларини назорат қилиш ва бошқариш тизимларида кўп параметрли оптоелектрон ўзгартиргичларни қўллаш ва такомиллаштириш йўли билан оқова сувларни тозалаш объектларига салбий таъсирларни пасайтирувчи усуллар ва алгоритмларни ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўлчов асбобларини комплекс автоматлаштиришда қўллаш имкониятларини оширувчи оқова сувларнинг сарфи, сатҳи, консентрацияси ва зичлигининг кўп параметрли оптоелектрон ўзгарткичлари ишлаб чиқилган;
технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш тизимларини типик лойиҳалаш усулидан фойдаланиб, назорат қилиш ва автоматлаштириш тизимлари, асбобларини турини, иерархик қурилиши таркибини аниқ таърифлаш, шунингдек танлашни сифат ва миқдорини ошириш имконини берувчи тозалаш иншоотларининг структуралари таркибидаги элементларни бир-бирига боғлиқликларини турлича ўзгартириш усули таклиф этилган;
толали ва ғовак ёруғлик ўтказгичлар асосида ўзгарткичнинг чиқиш сигнали параметрларини оқова сувни тозалаш параметрлари, шунингдек ўзгарткичнинг оптик йўлини геометрик параметрлари билан ўзаро алоқасини белгилаб берувчи суюқликлар сарфи ва сатҳининг оптоелектрон ўзгарткичини конструктив тузилиши ва конструксиясини математик модели ишлаб чиқилган;
кўп параметрли оптоелектрон ўзгарткичларни лойиҳалаштириш жараёнини Гаусс-Зейдел усули асосида структуравий ва параметрик синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оқова сувларнинг параметрларини назорат қилиш ва бошқаришнинг кўп параметрли оптоелектрон ўзгартиргичларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган ўлчов асбобларини комплекс автоматлаштиришда қўллаш имкониятларини оширувчи оқова сувларнинг сарфи, сатҳи, консентрацияси ва зичлигининг кўп параметрли оптоелектрон ўзгарткичлари “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг Салар станциясида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой ва коммунал хўжалик вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада оптоелекторон ўлчовчи қурилмалар комплексини ва сув сифатини аниқлаш даражасини мониторинг қилиш имконини берган.
ишлаб чиқилган кўп параметрли оптоелектрон ўзгарткичларни лойиҳалаштириш жараёнини Гаусс-Зейдел усули асосида структуравий ва параметрик синтезлаш алгоритмлари “Тошкент сув таъминоти” МЧЖнинг Салар станциясида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой ва коммунал хўжалик вазирлигининг 2021 йил 11 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада сифат мезонларини аниқлаш ва ўзгартиргичларнинг мазкур синфидаги янги конструксиялар учун оптимал параметрларни танлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish