Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаджанов Шухрат Жалолидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда кичик бизнес ва ва хусусий тадбиркорликни суғуртавий ҳимоялаш масалалари” 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.I.PhD/Iqt2062
Илмий раҳбар: Сайитбаев Шермирза Даткамирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Сотволдиев Нодирбек Жўрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исроилов Рустамжон Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғуртавий ҳимоялаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик фаолиятини турли рисклардан ишончли ҳимоялашни таъминлашда кичик бизнес иш фаолиятининг тезкорлиги тавсифига мувофиқ келувчи электрон полисларни сотишда ахборот хавфсизлиги, маълумот олиш тезлиги ҳамда суғурта полисларини сохталаштиришнинг олдини олишга имкон яратувчи электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги тармоғида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг техник экинлар етиштириш бўйича бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномаларига кўра суғурта харажатларининг бир қисмини бюджетдан субсидиялаш орқали суғуртавий ҳимоялаш таклифи асосланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг бозор шароитидаги беқарорлигини олдини олувчи банк, транспорт хизматлари ва ахборот технологиялари билан боғлиқ рисклардан микросуғурталашнинг янги “комплекс” ҳамда “инвестицион” инновацион турларини жорий этиш таклифи асосланган;
Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари молиявий кўрсаткичларига суғуртавий жараёнлар таъсирининг 2026 йилга қадар кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурталаш жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик фаолиятини турли рисклардан ишончли ҳимоялашни таъминлашда кичик бизнес иш фаолиятининг тезкорлиги тавсифига мувофиқ келувчи электрон полисларни сотишда ахборот хавфсизлиги, маълумот олиш тезлиги ҳамда суғурта полисларини сохталаштиришнинг олдини олишга имкон яратувчи электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарори 1-иловаси 41-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 7 августдаги 01/00-04/08-7037-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Э-полисларни сотувчи суғурталовчиларда тегишли ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси натижасида шакллантирилган ва бунинг натижасида масофавий технологияларни қўллаган ҳолда мазкур полисларнинг ҳақиқийлигини текшириш имконияти юзага келган;
қишлоқ хўжалиги тармоғида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг техник экинлар етиштириш бўйича бўлажак ҳосилини суғурталаш шартномаларига кўра суғурта харажатларининг бир қисмини бюджетдан субсидиялаш орқали суғуртавий ҳимоялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сон қарори 1-иловаси 12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 7 августдаги 01/00-04/08-7037-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта харажатларининг бир қисмини бюджетдан субсидиялаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия тузишга асос бўлиб хизмат қилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг бозор шароитидаги беқарорлигини олдини олувчи банк, транспорт хизматлари ва ахборот технологиялари билан боғлиқ рисклардан микросуғурталашнинг янги “комплекс” ҳамда “инвестицион” инновацион турларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 30-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 7 августдаги 01/00-04/08-7037-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларни янада мутаносиб ривожлантириш учун аҳоли жон бошига ЯҲМ, саноат маҳсулоти ва даромадлар, аҳоли даромадлари ва харажатлар таркиби кўрсаткичларини яхшилаш имкони яратилган;
Наманган вилояти кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари молиявий кўрсаткичларига суғуртавий жараёнлар таъсирининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп вариантли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 25 апрелда қабул қилинган “2022-2026 йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 211-сон Қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 7 августдаги 01/00-04/08-7037-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари молиявий кўрсаткичларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш параметрларига мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish