Sayt test rejimida ishlamoqda

       

Таджиханова Доно Пулатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамни чўзилувчан кечишининг олдини олишга ва даволашга комплекс ёндашув (клиник-экспериментал тадқиқот)”, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4. DSc/Tib487.
Илмий маслаҳатчи: Шамсиев Фурқат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01
Расмий оппонентлар: Алиев Ахмаджон Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжиметов Абдугафур Ахатович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамни клиник-лаборатор, микробиологик аспектларини, цитокинлар холатини комплекс баҳолаш ва экспериментал тадқиқотлар асосида олдини олиш ва даволашнинг персоналлаштирилган ёндашувини ишлаб чиқиш ва олиб бориш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамнинг асосий қўзғатувчиси 41,2% ҳолатда Staphylococcus aureus ва ўткир шифохонадан ташқари зотилжамда 40,8% ҳолатда Streptococcus pneumonia, чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамда антибиотикка нисбатан резистентлик макролид ва аминогликозид дори воситаларига (88,1% ва 83,3%), шунингдек, III ва IV авлод цефалоспоринлар, карбопенем антибактериал дори воситаларига юқори сезувчанлиги  (90,4%, 78,6%,73,8%) исботланган;
чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган беморларда яллиғланиш биомаркерлари С-реактив оқсил ҳамда прокальцитонин миқдорининг ошиши (СРО – 13,0 баробаргача, ПКТ – 45,0 баробаргача; р<0,001), уларни бошқа лаборатор текширишлар билан бирга аниқлаш диагностик, прогностик аҳамияти ва даволаш самарадорлиги мониторингида фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
касалликнинг чўзилувчан кечишини ташхислашнинг қўшимча мезони сифатида цитокинлар фаоллашиши (IL – 1β, IL – 4, IL – 6, IL – 8, TNFα) ҳамда IFNγ концентрациясининг камайиши билан намоён бўлувчи чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган болаларда цитокин холатини ўзига хослиги исботланган;
чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган болаларнинг қон зардобида D витамини (25(ОН)D) танқислиги – 53,1%, етишмовчилиги – 40,6% ни ташкил этиши, шунингдек, рух ва селен микроэлементларининг концентрацияси ҳам таққослаш гуруҳига нисбатан 2,6 ва 3,0 баробар камайиши (р<0,001) ва бу, ўз навбатида, касалликнинг салбий омили бўлиб хизмат қилиши исботланган;
чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамни олдини олишга ринотин (бета-глюкан, рух, селен, С, Е витаминлари)ни, чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам бўлган беморларни даволашда холекальциферол ва полиоксидонийни ўз ичига олган ишлаб чиқилган персоналлаштирилган ёндашувларни қўлланилиши клиник ва лаборатор самарадорликни кўрсатган (С-реактив оқсил, прокальцитонин ва IL – 1β, IL – 4, IL – 6, IL – 8, TNFα цитокинлари даражасини пасайтириш, IFNγ даражасини ошириш, қонда D витаминини кўпайтириш) ва бу, ўз навбатида, даволашни оптималлаштиришга олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 5 сентябрдаги 05-09/7-сон Эксперт кенгаши хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги 01/06-501-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: болаларда чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамнинг асосий қўзғатувчиси 41,2% ҳолатда Staphylococcus aureus ва ўткир шифохонадан ташқари зотилжамда 40,8% ҳолатда Streptococcus pneumonia, чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамли болаларда антибиотикка нисбатан резистентлик макролид ва аминогликозид дори воситаларига (88,1% ва 83,3%), шунингдек, III ва IV авлод цефалоспоринлар, карбопенем антибактериал дори воситаларига юқори сезувчанлиги (90,4%, 78,6%,73,8%) аниқланган, даволашда беморларга базис даво фонида III авлод ҳимояланган цефалоспоринларни ёшига нисбатан тизимли равишда қўллаш усулини Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.01.2021 йилдаги 10-сонли буйруқ хамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.08.2023 йилдаги 163-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган этиологик верификацияга боғлиқ ҳолда шифохонадан ташқари зотилжамни ўткир ва чўзилувчан кечишида Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumonia қўзғатувчиларини ўз вақтида аниқлаш беморларда самарали даволашнинг тактикасини белгилашга ва антибактериал препаратларни тўғри тайинлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам касаллигида микробиологик текширувлар орқали антибиотикларга бўлган сезувчанлик аниқланган, беморларга самарали антибактериал дори воситалари қўлланилган. Даволашда самарали антибиотикларни қўллашга сарф қилинадиган харажати 70 нафар беморга 2 975 000 сўмни ташкил қилган. Хулоса: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган беморларда тўғри танланган анибиотикни қўллаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни 42 500 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 42 500 иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган беморларда яллиғланиш биомаркерлари С-реактив оқсил ҳамда прокальцитонин (СРО – 13,0 баробаргача, ПКТ – 45,0 баробаргача; р<0,001) миқдорининг ошиши аниқланиши орқали организмда яллиғланиш жараёнининг активлиги исботланганлиги Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.01.2021 йилдаги 10-сонли буйруқ хамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.08.2023 йилдаги 163-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам диагностикасида информатив ҳисобланган яллиғланиш биомаркерлари кўрсаткичлари С-реактив оқсил ва прокальцитонинни даволашдан олдин ва кейин аниқлаш касалликни ташхислаш ва даволаш усулини тўғри танлангналигидан далолат беради ва самарали персоналлаштирилган даволаш усулини қўллаш имконини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамни оддий ва самарали текширув усули бўлган С-реактив оқсил ва прокальцитонинни амалиётда қўлланилиши орқали беморларда қўшимча текширувлардан фойдаланиш зарурати йўқлиги ҳисобига 36 нафар беморга 8 280 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам бўлган беморларни тўғри ва эрта ташхислаш, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 230 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 230 000 иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: касалликнинг чўзилувчан кечишини ташхислашнинг қўшимча мезони сифатида болаларда чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамда цитокинлар фаоллашиши (IL – 1β, IL – 4, IL – 6, IL – 8, TNFα миқдорларининг 1,3–2,1 баробарга ошиши) ҳамда IFNγ концентрациясининг 1,3 баробарга камайиши орқали организмнинг иммун тизими фаолиятини номутаносиблик ҳолати исботланган, даволашда беморларга иммункоррекцияловчи – полиоксидоний дори воситасини ёшига нисбатан тизимли равишда қўллаш усулини Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.01.2021 йилдаги 10-сонли буйруқ хамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.08.2023 йилдаги 163-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотлар натижаларига кўра чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамли болаларни иммункоррекцияловчи полиоксидоний билан комплекс даволаш усули бемор иммун тизими цитокинлари даражасини 1,3-3,0 баробар камайишига, IFNγ даражасини 1,9 баробар ошишига олиб келади; асоратлар ривожланиш хавфини камайтиради ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 119 000 сўмга камайтирган, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 34 та беморни даволанишидан 4 046 000 сўм сўм иқтисод қилинган. Хулоса: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан касалланган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўллаш 1 нафар бемор ҳисобига 1 кунга бюджет маблағларини 119 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119 000 иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам билан оғриган болаларнинг қон зардобида D витамини (25(ОН)D) D витамини миқдорининг таққослаш гуруҳига нисбатан 2,0 баробар камайиши, рух ва селен микроэлементларининг концентрацияси таққослаш гуруҳига нисбатан 2,6 ва 3,0 баробар камайиши орқали организмнинг витамин ва микроэлементларга танқислиги исботланган, даволашда чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамни олдини олишга – ринотин ва чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамли болаларда холекальциферол (аквадетрим)  дори воситаларини ёшига нисбатан тизимли равишда қўллаш усулини Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.01.2021 йилдаги 10-сонли буйруқ хамда Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 26.08.2023 йилдаги 163-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотлар натижаларига кўра чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамни олдини олишга ринотин билан комплекс даволаш усули рух ва селен микроэлементларининг концентрациясини 1,6 ва 1,8 баробарга ошишини, чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамли болаларни холекальциферол (аквадетрим) билан комплекс даволаш усули бемор қон зардобида D витаминини 1,6 баробар ошишига, олиб келади; асоратлар ривожланиш хавфини камайтиради ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши 69 нафар беморга 8 211 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 119 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119 000 иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамни олдини олишга ринотин (бета-глюкан, рух, селен, С, Е витаминлари)ни, чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам бўлган беморларни даволашда холекальциферол ва полиоксидонийни ўз ичига олган персоналлаштирилган схемаси ишлаб чиқилиши Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 27.03.2023 йилдаги 48-4-сонли буйруқ хамда Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 18.04.2023 йилдаги 53-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник-лаборатор тадқиқотлар натижаларига кўра ишлаб чиқилган ва таклиф этилган чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамни олдини олишга ринотинни, чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжам бўлган беморларни даволашда холекальциферол ва полиоксидонийни ўз ичига олган ишлаб чиқилган персоналлаштирилган ёндашувларни қўлланилиши клиник ва лаборатор (С-реактив оқсил, прокальцитонин ва IL – 1β, IL – 4, IL – 6, IL – 8, TNF – α цитокинлари даражасини пасайтириш, IFNγ даражасини ошириш, қонда D витаминини кўпайтириш, рух ва селен микроэлементларининг концентрациясини ошириш) самарадорликни кўрсатади ва даволашни оптималлаштиришга хисса қўшади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада ётиб даволаниш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши 105 нафар беморга 12 495 000 сўм ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Чўзилувчан кечувчи шифохонадан ташқари зотилжамли болаларда олиб борилган персоналлаштирилган даволаш усули касалликнинг такрорий ЎРИ ва унинг асоратларини – 6,6 баробарга камайтирган. Хулоса: шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам билан касалланган беморларда стационар шароитида даволанишдаги янги даволаш усулларини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 119 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 119 000 иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish