Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғойибов Санжар Салимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик чаноқ аъзолари қон билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда акушерлик қон кетишини даволашда жарроҳлик усулини ишлаб чиқиш”, 14.00.01 – Акушерлик  ва  гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1116.
Илмий раҳбар: Юсупбаев Рустам Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази PhD.04/05.06.2020.Тib.114.01.
Расмий оппонентлар: Ниязметов Рахматилла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори; Каримова Нилуфар Набижоновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коллатерал қон билан таъминланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда, туғруқ пайтида, операция пайтида ва туғруқдан кейинги даврда ривожланадиган туғруқ травмаси бўлган беморларни даволаш тактикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ангиография қилинган аёлларда ички ва ташқи ёнбош артериялар ўртасида коллатераллар борлиги, қон кетиш ўчоғи бачадон пастки сегменти, бачадон бўйни ва қин юқори учлигида жойлашганда кучли қон йўқотишларга сабаб бўлиши аниқланган;
жароҳатланган соҳани жойлашган жойи ва қон билан таъминланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан қонни тўхтатишда дифференциал ёндашиш усули самарали эканлиги патогенетик ва клиник жиҳатдан исботланган;
травматик генезли акушерлик қон кетишларни баҳолаш ва градацияси учун методологик ёндашиш асосланган;
туғруқ жараёни турли усулларда олиб борилганда ривожланган гематомаларни даволаш учун кичик чаноқни қон билан таъминланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда алгоритм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик гинекология илмий амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгаши  хулосасига (07.09.2023 й. №10 д-и/6) кўра:
биринчи илмий янгилик: соғлом аёллар ангиография қилинганда, уларнинг 26%да ички ва ташқи ёнбош артериялар ўртасида коллатераллар борлиги аниқланди, бу шу гуруҳдаги аёлларда қон кетиш ўчоғи бачадон пастки сегменти, бачадон бўйни ва қин юқори учлигида жойлашганда кучли қон йўқотишларга сабаб бўлиши Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/4-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сон туғруқхонасида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • аниқланган янгиликдан пастки сегмент, бачадон бўйни ва қин юқори учлигидан қон кетганда фойдаланиш даволаш ва текширув усуллари  вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • бачадон контрактил қобилиятининг бузилиши натижасида кузатиладиган қон кетишлар кўпроқ, бироқ дастлабки соатларда қон кетиш интенсивлиги травматик генезли қон кетишлардан кам бўлишини инобатга олиб даволаш усуллари бажарилганда массив қон кетиш ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ишлаб чиқилган алгоритм қон кетишни қуйидаги индикаторларини камайтиришга ёрдам беради: йўқтилаётган қон ҳажмини 1600±150 мл дан   1200±100  мл гача, 25%га қон компонентларини қўллашни, гистерэктомия частотасини, релапаротомия ва туғруқдлан кейинги қон кетишларни 1,7 баробарга. Касалхонада ётмаслик, қўшимча жарроҳлик амалиётлари ва қон препаратларини қуймаслик ҳисобига иқтисод қилинган: шифохонада қўшимча 5 кун қолиш тўлов миқдори – 1 117 500 сўм; жарроҳлик амалиёти - гистерэктамия 1 055 000 сўм, қон препаратларини қўллаш (2 маротаба) 443 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 2 615 500 сўмни ташкил қилди); Хулоса: ҳомиладор бўлмаган аёлларда МСКТ-ангиография ёрдамида кичик чаноқ аъзолари томирлари ҳолати комплекс текшириш пастки сегмент, бачадон бўйни ва қин юқори учлигидан қон кетганда фойдаланиш даволаш ва текширув усуллари  вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиб, бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 5 231 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 2 615 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: жароҳатланган соҳани жойлашган жойи ва қон билан таъминланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан қонни тўхтатишда дифференциал ёндашиш усули самарали эканлиги патогенетик ва клиник жиҳатдан асосланди ва исботланди ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/4-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сон туғруқхонасида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • массив қон кетишни (2 тип қон кетишларда) 15% дан 6% га туширишга ва полиорган етишмовчиликни камайтиришга олиб келди; • жароҳатли туғруқларда массив акушерлик қон кетишлари кузатилганда таклиф этилган алгоритмга риоя қилиш релапаротомия ҳолатлари хавфини камайтиришга, ҳамда полиорган етишмовчиликнинг келиб чиқиши хавфини пасайтиришга олиб келди; • перинатал асоратлар ва ўлим сонини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жароҳатланган соҳани жойлашган жойи ва қон билан таъминланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан қонни тўхтатишда дифференциал ёндашиш усули аёлларда травма натижасида қон кетганда қон кетиш ҳажми, гистерэктомия, шифохонада даволаниш вақтининг камайишига олиб келди. Натижада аёлларга қон препаратларни қуйиш сони, кунлик лаборатор таҳлилларга сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинган; шифохонада қўшимча 5 кун қолиш тўлов миқдори – 1 117 500 сўм;  (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 1 560 000 сўмни ташкил қилди); Хулоса: жароҳатланган соҳани жойлашган жойи ва қон билан таъминланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик йўли билан қонни тўхтатишда дифференциал ёндашиш усули қўлланилганда бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3 120 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 1 560 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: травматик генезли акушерлик қон кетишларни баҳолаш ва градацияси учун методологик ёндашиш ишлаб чиқилди. Қон кетишларни 3 типли градацияси ишлаб чиқилди, унга кўра қон кетиш ўчоғини жойлашган жойига қараб гемостазни турли усуллари қўлланилади ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/4-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сон туғруқхонасида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • турли локализациядаги туғруқ травмаларида таклиф этилган градация бўйича гемостаз қилишда вақт тежалади ва операциядан кейинги асоратларнинг камайишига олиб келади; • перинатал касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиради; • турли босқичдаги туғруққа кўмаклашувчи муассасаларда акушер-гинекологлар учун қўлланма бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Касалхонада ётиш кунининг қисқариши, қўшимча жарроҳлик амалиётларининг бажарилиши ва қон препаратларини қуймаслик ҳисобига иқтисод қилинган: шифохонада қўшимча 5 кун қолиш тўлов миқдори – 1 117 500 сўм; қон препаратларини қўллаш (2 маротаба) 443 000 сўм (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 1 560 500 сўмни ташкил қилди); Хулоса: травматик генезли акушерлик қон кетишларни баҳолаш ва градацияси учун методологик ёндашиш ишлаб чиқилди. Қон кетишларни 3 типли градацияси ишлаб чиқилди, унга кўра қон кетиш ўчоғини жойлашган жойига қараб гемостазни турли усуллари қўллаш ҳисобига 3 121 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 1 560 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: туғруқ жараёни турли усулларда олиб борилганда ривожланган гематомаларни даволаш учун кичик чаноқни қон билан таъминланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда алгоритм ишлаб чиқилди ва Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (2023 йил 12 июндаги № 8 и-и/4-сон) билан марказ, Тошкент вилояти Қибрай ТТБ ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сон туғруқхонасида амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • акушерлик қон кетишларни оғирлик даражасини патогенетик асослаш тақдим этилди, уни асосини ташқи ва ички ёнбош артериядан қон билан таъминланишига кўра қон кетишларни клинико-анатомик градацияси ташкил этади; • акушерлик амалиётида травматик акушерлик қон кетишларда акушерликдаги ҳолат ва ўчоқ локализациясига қараб уни олиб бориш алгоритми татбиқ этилди. Ушбу усулни қўллаш травматик қон кетишларда геморрагик асоратларни камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Йўқтилаётган қон ҳажмини 1600±150 мл дан   1200±100  мл гача; яъни, 25%га, қон компонентларини қўллашни, гистерэктомия частотасини, релапаротомия ва туғруқдлан кейинги қон кетишларни 1,7 баробарга камайиши шифохонада қўшимча 5 кун қолиш камайтирганлиги ҳисобига тўлов миқдори – 1 117 500 сўмга иқтисод қилинган (РИАГИАТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада  1 кун қолиш 223 500 сўмни ташкил қилади); Хулоса: акушерлик амалиётида травматик акушерлик қон кетишларда акушерликдаги ҳолат ва ўчоқ локализациясига қараб уни олиб бориш алгоритми татбиқ этилиши ҳар бир туққан аёл ҳисобига бюджет маблағларини 2 235 000 сўмга ва  бюджетдан ташқари маблағларни 1 117 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish