Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Муҳаббат Латифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли ёш гурухларида пастки жағ синишларида аутотромбоцитар массадан фойдаланиб даволаш самарадорлигини асослаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2141.
Илмий раҳбар: Иноятов Амрилло Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Саидов Акбар Ахадович, тиббиёт фанлари доктори (DSc)., Dr. Abubekir Eltas тиббиёт фанлари доктори., профессор
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Турли ёш гурухларида пастки жағ суяги синишлари клиник хусусиятларинини ўрганиш баробарида аутотромбоцитар массани маҳаллий қўллаш орқали комплекс даволаш самарадорлигини асослашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чайнов аппарати фаолиятини ўлчаш - гнатодинамометрия пастки жағ синишларида даволаш самарадорлигини аниқлашда аҳамиятли эканлиги исботланган, кузатув муддати ошиб бориши билан (яқин - 2 ҳафта, 1 ва 3 ой, олис натижалар - 6 ва 12 ой) гнатодинамометрик кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгариш тенденцияси ва интенсивлиги ошиб борганлиги аниқланган;
пастки жағ синишлари кузатилган беморларда остеосинтез операцияси орқали даволаш самарадорлиги Тигерштедт шинаси қўйиш билан яқин ҳамда олис натижалар таққосланганда бир хил бўлган; остеосинтез операциясидан кейинги гнатодинамометрик кўрсаткичлар эркакларда 60,0% ва аёлларда 73,33% ҳолатда қиёсланаётган усулга нисбатан ишонарли даражада юқори бўлгани аниқланган;
пастки жағ синишларида даволаш мажмуасига аутотромбоцитар масса қўшилганда яллиғланиш белгиларининг камайиши 86,96% дан 2,17% гача, асоратлар кузатилиши 21,31% дан 0,72% гача, стационарда бўлиш муддати 6 ўрин-кунга камайгани ушбу усулнинг самарадорлиги асосланган;
илк бор пастки жағ синишлари ташҳисланган беморларни аутотромбоцитар масса ёрдамида даволаш самарадорлиги ишонарли даражада яхшилангани исботланган, даволашнинг олис натижалари асосий гуруҳда 94,20% ҳолатда «аъло», 0,72% ҳолатда «қониқарсиз», қиёслаш гуруҳида 49,18% ҳолатда «аъло», 18,03% ҳолатда «қониқарсиз» бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 9сентябрдаги №23-Z/061 хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг аҳамияти: пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморлар чайнов аппарати фаолиятини баҳоловчи усул - гнатодинамометрия ёрдамида даволаш самарадорлигини аниқлашда аҳамиятли эканлиги исботланган, яқин натижалар (2 ҳафта, 1 ой ва 3 ой), олис натижалар (6 ой ва 12 ой) гнатодинамометрик кўрсаткичларнинг ижобий томонга ўзгариши тенденсияси борлиги, интенсивлиги ошиб борганлигини кўрсатган. Демак, бу усул беморлар чайнов аппарати фаолияти тикланиш даражасини кўрсатувчи усулдир;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.10.2022-й.; №22/7) билан, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.09.2022-й.; №28/7) билан ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (29.09.2022-й.; №26/9) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пастки жағ синишларини даволашнинг тавсия этилган даволаш техникаси беморларнинг тезроқ тикланиши, касалхонага бўлиш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш учун харажатлар миқдори 40 000 сўм; бир кунлик стасионарда даволаш ҳаражати 180 000 сўм. комплекс даволашда даво муддати 6 ўрин-кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларининг 49 956 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: янги даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Турли ёш гурухларида пастки жағ синишларида аутотромбоцитар массадан фойдаланиб даволаш самарадорлигини асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022-йил 27-декабрдаги РН50660563-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: пастки жағ синишлари кузатилган беморларда остеосинтез операциясидан кейинги гнатодинамометрик кўрсаткичлар асосий гуруҳда қиёсланаётган усулга нисбатан ишонарли даражада юқори бўлгани кўрсатилган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.10.2022-й.; №22/7) билан, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.09.2022-й.; №28/7) билан ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (29.09.2022-й.; №26/9) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:мандибуляр синишларни даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тикланишига, касалхонага ётқизиш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга, уларнинг тикланиш ҳолатига имкон беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш учун харажатлар миқдори 40 000 сўм; бир кунлик стационарда даволаш ҳаражати 180 000 сўм, комплекс даволашда даво муддати 6 ўрин-кунга қисқариши ҳисобига бюджет маблағларини 49 956 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: янги даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:«Турли ёш гурухларида пастки жағ синишларида аутотромбоцитар массадан фойдаланиб даволаш самарадорлигини асослаш»мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022-йил 27-декабрдаги РН50660563-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти:пастки жағ синишларида даволаш мажмуасига аутотромбоцитар масса қўшилганда яллиғланиш белгиларининг камайиши 86,96% дан 2,17% гача, асоратлар кузатилиши 21,31% дан 0,72% гача, стационарда бўлиш муддати 6 ўрин-кунга камайгани ушбу усулнинг самарадорлигидан далолат берган ва ушбу беморлар даволаш мажмуасига киритиш зарурлиги кўрсатилган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.10.2022-й.; №22/7) билан, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.09.2022-й.; №28/7) билан ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (29.09.2022-й.; №26/9) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пастки жағ синишларни даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тикланишига, касалхонага ётқизиш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш учун харажатлар миқдори 40 000 сўм; бир кунлик стационарда даволаш ҳаражати 180 000 сўм. комплекс даволашда даво муддати 3 ўрин-кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 49 956 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: янги даволаш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши:«Турли ёш гуруҳларида пастки жағ синишларида аутотромбоцитар массадан фойдаланиб даволаш самарадорлигини асослаш»мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022-йил 27-декабрдаги РН50660563-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: пастки жағ синишлари ташҳисланган беморларни аутотромбоцитар масса ёрдамида даволаш самарадорлиги яхшилангани исботланган, даволашнинг олис натижалари асосий гуруҳда 94,20% ҳолатда “аъло”, 0,72% ҳолатда “қониқарсиз”, қиёслаш гуруҳида 49,18% ҳолатда “аъло”, 18,03% ҳолатда “қониқарсиз” бўлганлиги исботланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий натижалар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.10.2022-й.; №22/7) билан, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (06.09.2022-й.; №28/7) билан ҳамда Когон туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (29.09.2022-й.; №26/9) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пастки жағ синишларини даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тикланишига, касалхонага ётқизиш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга, уларнинг тикланиш ҳолати имкон беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: пастки жағ синишлари кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш учун харажатлар миқдори 40 000 сўм; бир кунлик стационарда даволаш ҳаражати 180 000 сўм. комплекс даволашда даво муддати 3 ўрин-кунга қисқариши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 540 500 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: янги даволаш амалиётининг жорий амалиётга жорий қилиниши даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 540 500 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Турли ёш гурухларида пастки жағ синишларида аутотромбоцитар массадан фойдаланиб даволаш самарадорлигини асослаш»мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022-йил 27-декабрдаги РН50660563-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish