Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиева Сайёра Хушбақовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самардорлигини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Iqt1794
Илмий раҳбар: Тухлиев Бозор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иминов Одил Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйи¬ча илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “Инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлиги”га консептуал ёндашув инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги зарурияти ва уларнинг самарадорлигини баҳолашга оид назарий-услубий асосларни ўзида мужассамлаштирувчи илмий қарашлар асосида такомиллаштирилган;
инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинаётган инвестиция ресурслари самарадорлигининг капитал сиғими, инвестиция акселератори, инвестиция мултипликатори кўрсаткичлари бўйича умумий натижасини шакллантиришда ҳар бир кўрсаткичнинг аҳамиятлилик даражаси ва солиштирма вазнига кўра ҳисобга олиш таклифи асосланган;
 “Олмалиқ КМК” АЖда бошқарувни такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий аҳволни мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни камайтириш орқали амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2027 йилга қадар прогноз қийматлари аниқланган;
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича асосий капиталга критилган инвестицияга таъсир қилувчи омиллар таъсирини баҳолаш асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги зарурияти ва уларнинг самарадорлигини баҳолашга оид назарий-услубий асосларни ўзида мужассамлаштирувчи илмий қарашлар асосида такомиллаштирилган “Инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлиги”га консептуал ёндашув олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Интродуcтион то тахатион” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022 йил 24 октябрдаги 328-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги зарурияти ва уларнинг самарадорлигини баҳолашга оид назарий-услубий асослар бўйича билимларни кенгайтириш ҳамда  инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш юзасидан амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинаётган инвестиция ресурслари самарадорлигининг капитал сиғими, инвестиция акселератори, инвестиция мултипликатори кўрсаткичлари бўйича умумий натижасини шакллантиришда ҳар бир кўрсаткичнинг аҳамиятлилик даражаси ва солиштирма вазнига кўра ҳисобга олиш таклифи Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ амалиётига жорий этилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 11 мартдаги КС-0312-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда мис катодини ишлаб чиқариш 100,3% (шу жумладан, ўз хом ашёси ҳисобига 100,4%), металли рух 90,0% (шу жумладан, ўз хом ашёси ҳисобига 101,6%), сулфат кислотаси 104,8%, аффинажли олтин 100,9%, аффинажли кумуш 101,1%, портландцемент 91,3% ни ташкил этиб, 2021 йил якуни бўйича маҳсулотлар экспорти режага нисбатан 133,7%ни ташкил этган;
Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖда бошқарувни такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий аҳволни мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни камайтириш орқали амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари иқтисодий самарадорлигини оширишнинг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ амалиётида фойдаланилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 11 мартдаги КС-0312-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати фаолиятини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли консепсия ва стратегияларни шакиллантириш имкони яратилган;
Ўзбекистон худудлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияга таъсир қилувчи омиллар таъсирини баҳолаш асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ амалиётида фойдаланилган (Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 11 мартдаги КС-0312-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция ресурслари иқтисодий самарадорлигини, инвестиция муҳитини яхшилаш, ривожлантириш стратегияси ва консепсиянинг асосий йўналишларини аниқлаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish