Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Сурайё Юлдашевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданий туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.17- Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Iqt1193
Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Ибрагимов Нутфулло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятида маданий туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бо'йича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    минтақанинг ўзига хослиги, туристик ресурсларидан тўла фойдаланиш, туристик маҳсулотлар диверсификацияси ва туристик дестинация ривожига кўра маданий туризмни ички ва халқаро бозорларда тарғиб этиш бўйича “Сурхондарё бўйлаб саёҳатнинг олтин учбурчаги” (Голден Триангле травел ин Суркҳандаря) туристик маҳсулоти комплекси ишлаб чиқлган;
    минтақа туристик ресурсларидан мақсадли фойдаланиш, ички ва халқаро туризми самарадорлиги ва соҳанинг минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожидаги ҳиссасини оширишда маданий, этномаданий, қишлоқ, тиббиёт, ижтиомий ва бошқа мақсадли йўналишлардаги кичик туристик зоналар негизида Сурхондарё вилояти маданий туризм кластерини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
    маданий туризмни самарали ривожлантиришни рағбатлантиришда Бойсун тумани тадбиркорлик субъектлари (умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматлари) учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини бир фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва ер солиғи миқдорларини бир фоиз миқдорида белгилаш таклиф қилинган;
    маданий туризм самарадорлигини оширишда туризм инфратузилмасини лойиҳавий бошқарув, давлат-хусусий шерикчилик ва кластер негизида ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ҳамда соҳага инвестициялар жалб этиш самарадорлигини ошириш ва кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш йўллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Сурхондарё вилояти маданий туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
    минтақанинг ўзига хослиги, туристик ресурсларидан тўла фойдаланиш, туристик маҳсулотлар диверсификацияси ва туристик дестинация ривожига кўра маданий туризмни ички ва халқаро бозорларда тарғиб этиш бўйича “Сурхондарё бўйлаб саёҳатнинг олтин учбурчаги” (Голден Триангле травел ин Суркҳандаря) туристик маҳсулоти комплекси бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 майдаги 332-сон “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18/3510-сонли маълумотномаси). Лойиҳани амалга оширилиши натижасида вилоятнинг ўзига хос туристик имкониятларидан самарали фойдаланишга кўра туристик маҳсулот бўйича 2021 йилда туристлар сонининг 2923 кишига кўпайишига эришилган ва реализация қилинган туристик хизматлар ҳажми 1385,9 миллион сўмга оширишга имкон берган;
    минтақа туристик ресурсларидан мақсадли фойдаланиш, ички ва халқаро туризми самарадорлиги ва соҳанинг минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожидаги ҳиссасини оширишда маданий, этномаданий, қишлоқ, тиббиёт, ижтимоий ва бошқа мақсадли йўналишлардаги кичик туристик зоналар негизида Сурхондарё вилоятида маданий туризм кластерини ташкил этиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 майдаги 332-сон “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18/3510-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида ҳудуд туристик жозибадорлигини оширишга, мақсадли аудитория қамровини кенгайтиришга, вилоятда туристларнинг қолиш муддатини кўпайгишига хизмат қилган;    
маданий туризмни самарали ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Бойсун тумани тадбиркорлик субъектлари (умумий овқатланиш, меҳмонхона, савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматлари) учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини бир фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ва ер солиғи миқдорларини бир фоиз миқдорида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18/3510-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши кичик тадбиркорлик субъектлари фолиятини ривожлантириш имкониятларининг кенгайтиришга хизмат қилиши билан изоҳланади;    
маданий туризм самарадорлигини оширишда туризм инфратузилмасини лойиҳавий бошқарув, давлат-хусусий шерикчилик ва кластер негизида ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган ҳамда соҳага инвестициялар жалб этиш самарадорлигини ошириш ва кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш йўллари бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 майдаги 332-сон “Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 04-18/3510-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида туристларни жалб қиладиган омиллар ва устувор йўналишларни аниқлаш, туристларнинг эҳтиёжларини тўлароқ қондириш учун зарур бўлган шароитларни яратиш ва истиқболли туристик ҳудудларни аниқлаш имконини кенгайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish