Sayt test rejimida ishlamoqda

Сиддиқов Олим Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нафас йўллари касалликларида антибактериал препаратлар фармакоэпидемиологияси асосида антибактериал терапияни оптималлаштириш», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1837.
Илмий раҳбар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Пўлатова Наргиза Исхановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзиева Зиёда Тўраевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври билан даволанган беморларда антибактериал препаратларнинг фармакоэпидемиологик таҳлилини ўтказиш ва ушбу патологияларда эмпирик антибактериал терапияни оптималлаштириш йўлларини аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даврида қўлланилган антибактериал препаратларнинг ретроспектив фармакоэпидемиологик таҳлил натижалари Самарқанд шаҳри мисолида асосланган;
шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври антибактериал терапиясининг VEN таҳлили ўтказилган ва ҳаётий зарур, асосий ва кам самарали антибактериал препаратларнинг терапиядаги улуши муқобил эмаслиги (40%/33%/27%) исботланган;
шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври фармакотерапиясида антибактериал препаратларни дозалаш миқдори 28% ҳолатларда, дозалаш тартиби 25% ҳолатларда ҳамда комбинирланган антибактериал терапия ўтказиш 9% ҳолатларда клиник тавсияларга риоя қилинмаганлиги исботланган;
шифохонадан ташқари пневмонияда ва ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг қўзғалиш даври билан даволанган беморларда ўтказилган бактериологик текширувларда Streptococcus pneumoniaeнинг антибактериал препаратларга ўртача сезгирлик даражаси 56%ни ташкил этиши ва 10% таҳлилларда резистент штаммлари учраши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023-йил 11-сентябрдаги 54-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даврида қўлланилган антибактериал препаратларнинг ретроспектив фармакоэпидемиологик таҳлил натижалари Самарқанд шаҳри мисолида асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022-йил 3-октябрдаги №324-У/1 буйруғи ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникаси бўйича 2022-йил 14-октябрдаги №124 буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пастки нафас йўллари касалликларини даволашда қўлланиладиган антибактериал препаратларнинг ретроспектив фармакоэпидемиологик таҳлилини ўрганиш натижасида антибактериал терапияда полипрагмазия, кам самарали антибактериал препаратлардан фойдаланиш, уларни монанд дозаларда қўлламаслик ҳолатлари олди олинди; шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври билан оғриган беморларни даволаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даврини даволашда қўлланилган муқобил антибактериал препарат сабабли беморларни шифохонада даволаниш кунлари ўртача 1 кунга ва натижада даволаниш учун сарф-харажатлар 11%га (1 кун х 100% / 9 кун (ўртача даволаниш куни) = 11%) қисқаради. Хулоса: пастки нафас йўллари касалликларини даволашда муқобил антибактериал препаратни танлаш ва қўллаш шифохона ёки беморнинг даволаниш учун сарф-харажатларини 11%га қисқартириш имкони яратилди, яъни 1 нафар бемор ҳисобига 250000-300000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври антибактериал терапиясининг VEN таҳлили ўтказилди ва ҳаётий зарур, асосий ва кам самарали антибактериал препаратларнинг терапиядаги улушини монанд эмаслиги (40%/33%/27%) исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2022-йил 3-октябрдаги №324-У/1 буйруғи ҳамда СамДТУ кўп тармоқли клиникаси бўйича 2022-йил 14-октябрдаги №124 буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даврини даволашда қўлланилган антибактериал препаратларнинг V, E ва N категориялари аниқланган; пастки нафас йўллари инфекцион касалликларини самарали ва хавфсиз даволаш учун микробларнинг антибактериал препаратларга регионар сезгирлигини ҳисобга олган ҳолда ҳаётий зарур ва асосий антибактериал препаратлар таклиф этилган; ушбу препаратлардан фойдаланиш натижасида беморларнинг ҳаёт сифати сезиларли даражада яхшиланганлиги, шунингдек, даволанишдан кейинги даврда касалликнинг асоратлари бўлмаганлиги ва даволаниш кунларининг қисқарганлиги VEN таҳлилини амалиётда кенг қўллашни тавсия қилиш учун асосдир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври антибактериал терапиясида кам самарали антибактериал препаратларнинг терапиядаги улушини 3 баробар (27% дан 9% гача) қисқартириш даволашда антибактериал препаратларга қилинган сарф-харажатларни 10%га камайтириш имконини берди. Хулоса: шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври антибактериал терапиясининг VEN таҳлилини ўтказиш орқали кам самарали антибактериал препаратларнинг терапиядаги улушини 27% дан 9% гача қисқартириш, уларга қилинган сарф-харажатларни 10%га камайтириш имконини берди, яъни 1 йилда нафас йўллари касалликлари учун қўлланиладиган антибактериал препаратларга қилинадиган сарф-харажатлардан 2060900 сўм иқтисод қилишга эришилади.
учинчи илмий янгилик: шифохонадан ташқари пневмония ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври фармакотерапиясида 28% ҳолатларда антибактериал препаратларни дозалаш миқдори ва 25% ҳолатларда дозалаш тартиби, ҳамда комбинирланган антибактериал терапия ўтказиш 9% ҳолатларда замонавий клиник тавсияларга амал қилинмаганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва СамДТУ кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (03.10.2022 й. №324-У/1 ҳамда 14.10.2022 й. №124) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: антибактериал препаратларни рационал буюриш ва дозалаш микробларнинг антибактериал препаратларга чидамлилигининг ривожланишини олдини олади, бу эса касалликнинг асоратларини ривожланиши ёки унинг сурункали кўринишга ўтишини, бунинг натижасида ногиронлик келиб чиқишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Адабиётларда келтирилган айрим прогнозларга кўра антибиотикларга чидамлилик 2050 йилга келиб бутун дунё бўйича 100 трлн. доллар зарар келтириши мумкин. Антибактериал препаратларни рационал буюриш ва дозалаш нафақат микробларнинг антибактериал препаратларга чидамлилиги ривожланишини олдини олади, балки беморларни шифохонада даволаниш кунларини, антибактериал терапия давомийлигини узайиб кетишини, шунингдек монанд бўлмаган комбинацияларни олдини олади. Хулоса: пастки нафас йўллари касалликларини даволашда антибактериал препаратларни рационал дозалаш ва қўллаш беморларни соғайишини тезлаштирди, бу шифохона ёки беморнинг даволаниш учун сарф-харажатларини 11%га қисқартириш имконини берди, яъни 1 нафар бемор ҳисобига 250000-300000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: шифохонадан ташқари пневмонияда ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги қўзғалиш даври билан даволанган беморларда ўтказилган бактериологик текширувларда Streptococcus pneumoniaeнинг антибактериал препаратларга ўртача сезгирлик даражаси (56%) ва резистент штаммларининг учраш сони (10%) аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва СамДТУ кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (03.10.2022 й. №324-У/1 ҳамда 14.10.2022 й. №124) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Streptococcus pneumoniaeга нисбатан сезгирлиги паст антибактериал препаратларни эрта аниқлаш Streptococcus pneumoniaeнинг резистент штаммларини ва касаллик асоратларини ривожланишини олдини олади, ўлим сонини камайишига, беморларни даволаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларни шифохонада даволаниш кунлари қисқаради, натижада даволаниш учун сарф-харажатлар қисқаради. Хулоса. Streptococcus pneumoniaeнинг антибактериал препаратларга чидамли штаммлари ривожланиши тўхтатилади, бу эса юзага келадиган асоратларни олдини олишда катта ахамятга эга ва натижада иқтисодий самарадорликга эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Пастки нафас йўллари касалликларида антибактериал терапияни эмпирик танлашни оптималлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ томонидан 2022-йил 6-октябрдаги №3362-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish