Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаккулов Эркин Бекмурзаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда уретерогидронефрозни ташхислаш ва жарроҳлик усуллари тактикасини оптималлаштириш», 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib27.

Илмий маслаҳатчи: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Зоркин Сергей Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Насриддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Юсуфжон Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: И.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: болалардаги уретерогидронефрозни ташхислаш ва уретероцистонеоанастомознинг модификацияланган усулини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

болалардаги уретерогидронефрознинг клиник кечиши уларнинг антропометрик ҳамда касалликнинг оғирлик даражаси каби параметрлар кесимида баҳоланган;

турли шаклдаги уретерогидронефроз патогенези ва унинг асоратлари ҳақидаги тасаввурларнинг сонографик, компьютер-томографик, допплерографик, радиоизотоп, урофлоурометрик, морфологик семиотика йўллари орқали специфик хусусиятлари  ёритилган;

уретерогидронефроз замирида пиелонефритнинг учраши юқорилиги, бу тоифадаги беморларда уропатогенларнинг антибактериал сезгирлиги ва сийдик ажратиш йўлларида бактериялар урчишининг замонавий манзараси исботланган;

обструктив уретерогидронефроз ва қовуқ-сийдик йўли рефлекси замирида бола ўсиши ва ривожланиши билан бирга сийдик йўлининг турли соҳаларида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар исботланган;

болаларда уретероцистонеоанастомознинг шакллантириш усуллари ишлаб чиқилиб, реконструктив-тикловчи операциялар асосий босқичларининг техник ечимлари такомиллаштирилган ва уларнинг анъанавий операцияларга нисбатан самарали эканлиги асосланган;

ушбу оғир жарроҳлик патологиясида аъзони асраб қолувчи операцияларга кўрсатма ва монеликлар оптималлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Болаларда уретерогидронефрозни ташхислаш ва жарроҳлик усуллари тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Болаларда уретероцистонеоанастомоз усули» бўйича ихтиро патенти олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги №IAP 05059). Ушбу усул болаларда сийдик йўлларидаги туғма букилма тўсиқларини тўғирлаш ва сийдик оқимини яхшилаш тактикасини оптималлаштириш орқали адекват уродинамикини тиклашга имкон берган ҳамда қовуқ-сийдик йўли рефлюксини бартараф қилувчи клапанли механизм яратилган;

болаларда туғма уретрогидронефроз касаллиги, унинг оқибатида сийдик йўлларида келиб чиқадиган ўзгаришларнинг олдини олиш ва самарали даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Болаларда уретрагидронефроз диагностикаси ва даволаш» услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 апрелдаги 8 д-3/62-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланма уретрогидронефроз ривожланганда сийдик йўлларидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва жарроҳлик йўли билан бартараф қилиш имконини берган;

болаларда уретерогидронефрозни ташхислаш ва жарроҳлик усуллари тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ва Тошкент шаҳридаги 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида тиббиёт амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 24 апрелдаги 8д-3/62-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши асоратлар сонини 22,1% дан 9,6% гача камайтириш ва даволаниш муддатини ўртача 1,4 кунга қисқартириш, даволанишдан кейинги самарали натижалар 85,4% дан 95,8% гача ошириш, узоқ муддат кечувчи қовуқ-сийдик йўли рефлюкси 3,7% дан 1,7% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish