Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Нилуфар Абдиғаниевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “чап қоринча отиш фракцияси пасайган ва сақланган юрак етишмовчилиги ва руҳий бузилишлари бўлган беморларнинг ҳаёт сифати ва прогнози”, 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PHD/Tib2408.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
IK фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, IK рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухаммеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чап қоринча отиш фракцияси (ЧҚОФ) пасайган, ўртача пасайган ва сақланган СЮЕ бор беморларда психосоматик бузилишларнинг ўзига хослигини ва сурункали юрак етишмовчилигининг оптимал дори воситалари билан даволаш фонида ўзгаришини баҳолаш орқали бундай коморбид беморларни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба сурункали юрак етишмовчилиги беморларида хавотир-депрессив бузилишлар частотаси ва табиати билан чап қоринча отиш фракцияси, касалликнинг клиник кечиши, қон зардобидаги NPproBNP миқдори ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари орасидаги ўзаро алоқалар борлиги аниқланган;
СЮЕ нинг оптимал дори воситалари (сакубитрил/вальсартан, альдестерон антагонисти, бета-блокаторлар, 2 тур котранспортерни натрий-глюкозали ингибиторлари) терапияси фонида ЧҚОФ паст ва ўртача пасайган СЮЕ бор беморларда хавотир- депрессив бузилишларнинг регрессияси исботланган;
СЮЕ беморларида ЧҚОФ паст ва депрессив реакция уйғун келишида прогностик жиҳатдан касалликнинг нохуш кечишини тавсифлайдиган ишончли корреляцион алоқа борлиги аниқланган;
коморбид кечувчи СЮЕ ва хавотир депрессив бузилишлари бўлган беморларнинг эрта ташхислаш ва олиб бориш тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий-амалий маълумотлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28 март 2022 йилда 8п-з/143 сонли хулосаси асосида  (Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2022 йил 1 мартда 39-ИК сонли хати жунатилган) бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этилди:
илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши орқали сурункали юрак етишмовчилиги беморларида хавотир-депрессив бузилишлар частотаси ва табиати  чап қоринча отиш фракцияси, касалликнинг клиник кечиши, қон зардобидаги NPproBNP миқдори ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари орасидаги ўзаро алоқалар борлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали юрак етишмовчилиги беморларида, ушбу касалликни оғирлашишига, ўлим кўрсаткичини ошишига, хаёт сифати ва прогнозини ёмонлашишига олиб келадиган психосоматик ўзгаришларнинг (хавотир ва тушкинлик) эрта ташхислаш имконини беради. Умумклиник амалиётга психометрик ташхислаш услубларини жорий қилиниши (скрининг сўровномалари- хавотир ва депрессиянинг HADS госпитал шкаласи) рухий –патологик бузилишларнинг мазкур шаклларини аниқлашни енгиллаштиради, стационар даволаниш муддатларини қисқартиради, ҳаёт сифатини, прогнозини яхшилайди ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 30.12.2021й №72 буйруқ ва Фарғона вилояти филиалида 30.12.2021й №57 буйруқ билан марказ ва унинг худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЧҚОФ паст, ўртача пасайган ва сақланган СЮЕ беморларда психосоматик бузилишларни эрта ташхислаш, бундай коморбид беморларни ҳолатини баҳолаш, даволаш тактикасини танлаш ва динамикада бахолаш мезонларидан фойдаланиш   асосий касалликнинг кечишини осонлаштиради, стационар даволаниш муддатини қисқартиради, ҳаёт сифати ва прогнозини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “Сурункали юрак етишмовчилиги ва руҳий- соматик бузилишлар: тарқалганлиги, патогенези ва стандарт базис терапия фонида динамикаси”ни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар амалиётга жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун  740800 сум иқтисод қилинган. Хулоса: тадқиқот натижаларига кўра беморни шифохонада даволаш кунлари 4 кунга қискартирилади. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида даволанаётган ҳар бир беморнинг 1 кунлик даволанишини (койка куни) 185200 сўмга тўғри келиши ҳисобига, ҳар бир бемор учун 740800 сўмни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги ва руҳий- соматик бузилишлар: тарқалганлиги, патогенези ва стандарт базис терапия фонида динамикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИКИАТМ директори томонидан 2022 йил 1 мартдаги 39-ИК сонли хат юборилган;
ЧҚОФ паст ва ўртача пасайган СЮЕ бор беморларда СЮЕ нинг 4 компонентли (сакубитрил/вальсартан, альдестерон антагонисти, бета-блокаторлар, 2 тур котранспортерни натрий-глюкозали ингибиторлари) медикаментоз терапияси фонида хавотир- депрессив бузилишларнинг регрессияси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: СЮЕ нинг стандарт давоси ЧҚОФ паст ва ўртача пасайган беморларда ҳеч қандай психотроп, антидепрессив дори воситаларисиз психосоматик бузилишларни яхшиланишига, яъни  HADS госпитал шкаласи бўйича хавотир/депрессиянинг балларини камайишига олиб келади. Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 30.12.2021й №72 буйруқ ва Фарғона вилояти филиалида 30.12.2021й №57 буйруқ билан марказ ва унинг худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Ҳамда сурункали юрак етишмовчилигини оптимал дори  воситалари билан даволаш фонида руҳий-соматик бузилишлар хусусиятлари ва уларнинг динамикасини ўрганиш бўйича олинган илмий иш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан IAP20210166 ва IAP20210164 рақамли 2 та патент олинди (Кашфиёт. Расмий бюллетень, №9, 30.09.2022). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЧҚОФ паст, ўртача пасайган СЮЕ бор беморларда оптимал медикаментли даво фонида нафақат ЧҚОФ ошиши, NPproBNP миқдорини камайиши, клиник ҳолатни баҳолаш шкаласи (ШОКС), 6 минутлик юриш тести (ТШХ) кўрсаткичларини  яхшиланиши, беморнинг дориларга бўлган комплаенсини ошиши, шунингдек махсус антидепрессантларсиз психосоматик бузилишларнинг регрессияси ҳам кузатилди. Бу эса огир гурухга кирувчи ЧҚОФ паст, ўртача пасайган беморларда антидепрессантлар фонида бўладиган асоратларни олдини олади ва дори воситаларига кетадиган маблағни тежайди. Бунинг оқибатида эса  стационар даволаниш муддатларини қисқариши, ҳар хил қиммат текширув ва дориларга кетадиган харажатлар, ҳамда соғлиқни сақлашга тушаётган юклама камайиши кузатилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сурункали юрак етишмовчилиги ва руҳий- соматик бузилишлар: тарқалганлиги, патогенези ва стандарт базис терапия фонида динамикасини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар амалиётга жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун  касалликни даволаш  учун кетадиган харажатни 445 000 сўмга иқтисод қилади ва уларнинг стационарда даволаниш муддатини 12 кундан 8 кунгача қисқартириш орқали 740800 сўмдан тежаб қолишга имкон беради. Хулоса: тадқиқот натижаларидан фойдаланиш ҳар 1 нафар бемордан 1.185.800 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги ва руҳий- соматик бузилишлар: тарқалганлиги, патогенези ва стандарт базис терапия фонида динамикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИКИАТМ директори томонидан 2022 йил 1 мартдаги 39-ИК сонли хат юборилган;
СЮЕ беморларида ЧҚОФ паст бўлиши депрессияли реакция билан уйғун келганда прогностик жиҳатдан касалликнинг нохуш кечишини тавсифлайдиган ишончли корреляцион алоқа болиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: СЮЕ бор беморларнинг фенотипи, биохимик лаборатория кўрсаткичлари, клиник белгиларидан ташқари психоэмоционал холатнинг тури ва оғирлик даражасига қараб касалликнинг хавф омилларини ва прогнозни оғирлаштирадиган предикторларини аниқлаш мумкинлиги аниқланди.  Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 30.12.2021й №72 буйруқ ва Фарғона вилояти филиалида 30.12.2021й №57 буйруқ билан марказ ва унинг худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бу илмий янгилик касалхона (стационар), поликлиника шифокорларига ЧҚОФ пасайиши депрессия билан уйғун келганда касалликнинг оғирроқ кечиши туфайли ушбу гуруҳ беморларини алоҳида мониторингига, ҳамда  ташхисот ва даволаш масалаларига малакали, аниқ ёндашувни таъминлашга ёрдам беради (чунки бу гуруҳга мансуб беморларда тўсатдан ўлим, қайта инфаркт миокарди, СЮЕ бўйича декомпенсация ҳолатлари кўпроқ учрайди). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СЮЕ даражаси ташхисоти ва ўтказилган зарур текширувлар учун сарфланадиган шифокор вақти қисқаради, кардиолог-шифокорга қатновлар камаяди, уларнинг юкламаси қисқаради, ҳар бир СЮЕ кузатилган беморларда хавотир ва депрессия билан коморбид келгандаги асоратларни даволаш учун кетадиган маблағни 86 % гача тежашга ёрдам беради. Хулоса: тадқиқот натижаларига кўра 1 нафар бемор учун маблағларини 545.444.277 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги ва руҳий- соматик бузилишлар: тарқалганлиги, патогенези ва стандарт базис терапия фонида динамикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИКИАТМ директори томонидан 2022 йил 1 мартдаги 39-ИК сонли хат юборилган;
Коморбид кечувчи СЮЕ ва хавотир депрессив бузилишлари бўлган беморларни эрта ташхислаш, олиб бориш ва даволаш тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши СЮЕ беморларида руҳий-соматик бузилишларни эрта ташхислаш шифохонага қайта ётиш хавфини камайишига, шифохонада қолиш муддатларини қисқаришига, ҳамда касаллик прогнози ва ҳаёт сифатини яхшиланишига ёрдам беради.  Илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар РИКИАТМ Жиззах вилояти филиалида 30.12.2021й №72 буйруқ ва Фарғона вилояти филиалида 30.12.2021й №57 буйруқ билан марказ ва унинг худудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши СЮЕ бор беморларда руҳий-соматик бузилишларни эрта ташхислаш, олдини олиш, даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш бирламчи тизим шифокорлари, кардиолог, невролог, терапевт ва бошқа соҳа вакилларига тўғри диагностика, ҳамда даволаш тактикасини танлашга ёрдам беради. Бунинг ҳисобига тиббиёт вакилларининг иши осонлашади, беморларда шифоркорга бўлган ишонч ҳиссини ва комплаенс ошади. Бу эса ўз навбатида беморларнинг шифокор маслаҳатига туғри ва тўлиқ рио қилиш фонида касалликдан тезроқ тузалишга, дестабилизациялар сонини камайтиришга, шифохонада қолиш муддатларини қисқаришига, ҳамда касаллик прогнози ва ҳаёт сифатини яхшиланишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сурункали юрак етишмовчилиги ва руҳий- соматик бузилишлар: тарқалганлиги, патогенези ва стандарт базис терапия фонида динамикасини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар амалиётга жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор учун тадқиқот натижаларига кўра бу ҳолат беморни шифохонада даволаш кунларини 4 кунга қискартиради. Шифохонада 1 кунлик даволаш 730.644 сўмга тўғри келиши ҳисобига, ҳар бир бемор учун 2.922.577  сўмни ташкил этади. Хулоса: тадқиқот натижаларига кўра умумий 1 нафар бемор учун маблағларини 1.276.088 сўмга  иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги ва руҳий- соматик бузилишлар: тарқалганлиги, патогенези ва стандарт базис терапия фонида динамикаси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига РИКИАТМ директори томонидан 2022 йил 1 мартдаги 39-ИК сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish