Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусашайхов Умиджон Хусановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик синдром патогенезининг клиник-биокимёвий ва молекуляр-генетик хусусиятлари ва унинг юрак ишемик касаллиги билан алоқаси» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Tib839.
Илмий маслаҳатчи: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гильдиева Маргарита Сабировна биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади: метаболик синдромнинг ривожланиш патогенезида плазма гомоцистеинининг, шунингдек липид метаболизмини ва фолат циклини тартибга солувчи генларни ролини ва унинг ЮИК билан ўзаро боғлиқлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипергомоцистеинемия метаболик синдром хавфини ошириши ва асосий патологиянинг салбий кечиши хамда ЮИК хавфи, хусусан ушбу гурух беморларда миокард инфаркти ривожланишига олиб келиши асосланган;
метаболик синдром мавжуд беморларда плазма гомоцистеини даражасининг ортиши қондаги паст зичликдаги липопротеидлар, триглицеридлар ва НОМА-IR индексининг ортиши билан бевосита боғлиқлиги, шунингдек юқори зичликдаги липопротеидлар даражаси билан манфий боғлиқлиги аниқланган;
MTHFR (C677T) фаоллигини кодловчи генларнинг ноқулай генотипик вариантларининг мавжудлиги гомоцистеин даражасининг ортиши учун қўшимча триггерлиги, хамда метаболик синдром ва ЮИК, шу жумладан миокард инфаркти ривожланиши хавфининг мустақил кўрсаткичлари эканлиги аниқланган;
PPARG2 генидаги Pro12Ala хамда FABP2 генидаги Ala54Thr полиморфизмларининг ноқулай генотиплари аниқланган шахсларда метаболик синдром ривожланиш хавфи юқори бўлиши исботланган;
ADRB3 (Try64Arg) полиморфик маркерининг ноқулай Try/Arg, Arg/Arg генотиплари ва ADRB2 генидаги Gln27Glu полиморфизмининг гомозиготли Glu/Glu генотипи метаболик синдром ва миокард инфаркти ривожланиши хавфини сезиларли ошириши, Gln/Gln генотипи эса ушбу патологик холатлар ривожланиши учун ҳимоя белгиси эканлиги асосланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2023 йил 30 сентябрдаги 06/26-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гипергомоцистеинемия метаболик синдром хавфини ошириши ва асосий патологиянинг салбий кечиши хамда ЮИК хавфи, хусусан ушбу гурух беморларда миокард инфаркти ривожланишига олиб келиши асосланган;  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 03.07.2023й, 33-сонли буйруғи ва Фарғона шаҳар 1-сон шаҳар шифохонаси 07.07.2023й; 28-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қондаги гомоцистеин даражасини ўрганиш 82,8% гача диагностика сифатини яхшилаш ва юрак қон-томирлари касаллигига олиб келадиган метаболик синдром ривожланиш хавфини башорат қилиш имконини берди, бу эса ушбу тоифадаги беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: метаболик синдромни башорат қилиш ва керакли текширувларни ўтказиш учун шифокорга ажратилган вақт ва терапевтларга ташрифлар камаяди, уларнинг тиббий юкини камайтиради, профилактика чоралари мақсадли равишда амалга оширилади, метаболик синдромнинг мумкин бўлган юрак-қон томир асоратларини қиммат даволаш зарурияти ищончли камаяди. Хулоса: соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида метаболик синдром ва унинг клиник кечишини комплекс ташхисоти ва прогнози бюджет ҳисобидан бир бемор учун 280 000 сўм ва бюджетдан ташқари 320 000 сўмни тежашга имкон берган.
иккинчи илмий янгилик: метаболик синдром мавжуд беморларда плазма гомоцистеини даражасининг ортиши қондаги паст зичликдаги липопротеидлар, триглицеридлар ва НОМА-IR индексининг ортиши билан бевосита боғлиқлиги, шунингдек юқори зичликдаги липопротеидлар даражаси билан манфий боғлиқлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 03.07.2023й, 33-сонли буйруғи ва Фарғона шаҳар 1-сон шаҳар шифохонаси 07.07.2023й; 28-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қўшимча лаборатор текширувлар ва юқори малакали мутахассисларнинг иштирокисиз гомоцистеин даражасини ҳисобга олган ҳолда беморларда метаболик жараёнларнинг бузилишларини башорат қилиш усули метаболик синдромнинг хавф даражасини ва унинг клиник кечишини, даволаш ва олдини олиш усулларини, мақсадли дори воситаларидан фойдаланишни инмконини берган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: метаболик синдроми мавжуд беморларда клиник кўринишларидан олдин метаболик касалликларни эрта аниқлаш учун қўшимча лаборатор-инструсентал текширувлар ва ихтисослашган мутахассисларнинг текширувлари талаб қилинмайди, синамалар ва қиммат дори-дармонлар учун вақт ҳамда моддий харажатларни камайтириш орқали тежашга эришилади. Хулоса: метаболик синдром шаклланиши хавфини баҳолаш прогнозни аниқлашга, салбий оқибатларнинг олдини олиш имконини берган, бу эса метаболик синдром билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифати ва давомийлигини яхшилаган.
учинчи илмий янгилик: MTHFR (C677T) фаоллигини кодловчи генларнинг ноқулай генотипик вариантларининг мавжудлиги гомоцистеин даражасининг ортиши учун қўшимча триггерлиги, хамда метаболик синдром ва ЮИК, шу жумладан миокард инфаркти ривожланиши хавфининг мустақил кўрсаткичлари эканлиги аниқланган;  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 03.07.2023й, 33-сонли буйруғи ва Фарғона шаҳар 1-сон шаҳар шифохонаси 07.07.2023й; 28-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: генетик маркер ва гомоцистеин даражаси ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш касалликни башорат қилиш учун янада малакали, ишончли ёндашувни таъминлайди, профилактика чоралари самарадорлигини оширади ва метаболик синдром ривожланишининг олдини олади, бу эса ўз навбатида шифохоналарга юкламани камайтиради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: MTHFR генидаги C677Т полиморфизмининг ноқулай генотипларини ташувчиларнинг қонидаги гомоцистеин даражасини ўз вақтида ўрганиш метаболик синдром учун хавф омилларини эрта аниқлаш, зарур профилактика чораларини кўриш ва даволанишни индивидуал даражада тузатиш туфайли беморлар ва давлат учун катта иқтисодий самара беради. Шу билан бирга, шифохонада даволаниш муддатининг  16,5 кундан 10,5 кунга қисқариши даволаниш учун тўлов миқдорининг 1080000 сўмга камайиши (прейскурантга кўра, 1 кунлик жой 180000 сўмни ташкил қилади) шифохонада даволаниш муддатининг қисқариши ҳисобига дори воситаларидан фойдаланиш (1 150 000 сўмга) ҳам камайган. Хулоса: MTHFR генидаги C677Т полиморфизмининг ноқулай генотипларини ташувчиларининг қонидаги гомоцистеин даражасини ўрганиш ихтисослашган шифохоналарни  жалб қилмасдан бирламчи буғинда эрта муддатларда даволаш ва профилактика чораларини режалаштириш имконини берди. Ушбу беморларнинг фармакотерапиясини назорат қилиш касалликнинг оғирлашишини олдини олиш, касалхонага ётқизмаслик, агар ётқизилса ётоқ кунлари сонини камайтириш орқали  битта беморга хисоблаганда бюджет маблағларини 530 000 сўмга  ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга тежашга имкон яратган.
тўртинчи илмий янгилик: PPARG2 генидаги Pro12Ala хамда FABP2 генидаги Ala54Thr полиморфизмларининг ноқулай генотиплари аниқланган шахсларда метаболик синдром ривожланиш хавфи юқори бўлиши исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 03.07.2023й, 33-сонли буйруғи ва Фарғона шаҳар 1-сон шаҳар шифохонаси 07.07.2023й; 28-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: генетик хавф омиллари ва клиник кечишининг ривожланиш омилларини аниқлаш метаболик синдромнинг бирламчи, иккиламчи ва учламчи даражали профилактикаси масалаларига янада табақалаштирилган ва сифатли ёндошишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: молекуляр генетик тадқиқотлардан фойдаланиш PPARG2 генидаги Pro12Ala ва FABP2 генидаги Ala54Thr полиморфизмларининг фаоллигини кодловчи ноқулай генотиплар ташувчиларида метаболик синдромни ривожланиш хавфини малакали, аниқ ва ўз вақтида кузатиш ва олдини олиш имконини беради. С йил = ((Мд х (Адх – Аду) + К х (Хдх - Хду)) х С = ((200000 х (3-1) + 180000 х (10-0)) х 10= 22000000 сўм. Бу ерда Мд- битта диагностик текширувнинг ўртача нархи; Адх ва Аду-беморга ташхис қўйишдан олдин текширувлар сони, асосан ва таклиф қилинган вариантлар; К-касалхонада ётоқ кунининг ўртача нархи; Cдх ва Cду-беморнинг касалхонада бўлишининг ўртача давомийлиги, асосан ва таклиф қилинган вариантлар; C-беморлар сони. Хулоса: метаболик синдромнинг ирсий мойиллигини ҳисобга олган ҳолда амалиётда метаболик синдром хавфини ва ушбу касалликнинг юрак-қон томир касалликлари билан бирга келишини эрта башорат қилишга қаратилган ҳолда молекуляр-генетик тадқиқотларни қўллаш профилактика чораларининг самарадорлигини оширган, метаболик синдром ва унинг асоратларини ривожланишини олдини олиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: ADRB3 (Try64Arg) полиморфик маркерининг ноқулай Try/Arg, Arg/Arg генотиплари ва ADRB2 генидаги Gln27Glu полиморфизмининг гомозиготли Glu/Glu генотипи метаболик синдром ва миокард инфаркти ривожланиши хавфини сезиларли ошириши, Gln/Gln генотипи эса ушбу патологик холатлар ривожланиши учун ҳимоя белгиси эканлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали 03.07.2023й, 33-сонли буйруғи ва Фарғона шаҳар 1-сон шаҳар шифохонаси 07.07.2023й; 28-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ADRB2 генида  ноқулай Glu/Glu генотипини аниқлаш метаболик синдром  ва миокард инфаркти ҳосил бўлиш хавфини 3,9 баробар оширади, бу метаболик синдром ва унинг юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтириш учун юқори сифатли ва ўз вақтида профилактика чораларини кўриш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Амалий соғлиқни сақлашда ADRB2 генида тавсия этилган Gln27Glu полиморфик маркеридан фойдаланиш метаболик синдром билан касалланган беморларнинг прогнози, олдини олиш ва даволаш сифатини яхшилади. Кеф = C йил / Х = 22000000 / 2000000= 11.0. Бу ерда Кеф-янги диагностика усулини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун иқтисодий самарадорлик коэффициенти; C-йиллик иқтисодий самарадорлик; Х- янги диагностика усулини (Хр + Хв) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун харажатлар миқдори. Хулоса: молекуляр генетик тадқиқотлар ёрдамида метаболик синдромнинг ривожланиши ва ривожланишини башорат қилиш усулини ўз вақтида қўллаш ҳар бир беморга 315 000 сўм бюджет маблағларини ва 135 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Мусашайхов Умиджон Хусановичнинг “Метаболик синдром патогенезининг клиник-биокимёвий ва молекуляр-генетик хусусиятлари ва унинг юрак ишемик касаллиги билан алоқаси” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 31 августдаги 6i-14/x-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish