Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураимова Гулзода Абдувалиеванинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туғруққа ёрдам бериш тизимининг тиббий-ижтимоий жиҳатларини оптималлаштириш ва перинатал ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш истиқболи”, 14.00.33-Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib1005.
Илмий рахбар: Бекбаулиева Гулистан Ниятбаевна,тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оналик парвариши тизимининг тиббий ва ташкилий жиҳатларини баҳолаш асосида анте- ва перинатал парваришни замонавий технологиялар асосида  оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғруқ ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни ҳомиладорлиги кечишини кузатиш ҳамда туғруқ жараёнида асоратларни олдини олишни баҳолаш антенатал ёрдам анкетаси асосида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, аёлларнинг тиббий ёрдам сифатидан қониқиши, ушбу хизматдан норозиликни камайишига олиб келиши ички аудит ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
туғруқдан кейинги даврда янги туғилган чақалоқни доимий она қарамоғида бўлишини таъминлаш, кўкрак сути билан эрта озиқлантиришни бошлаш касалхона ичи инфекциясини камайтириш, чақалоқларда йирингли септик ва туққан аёллларда қайд қилинган гестация даври асоратларини  кескин камайишига олиб келиши исботланган;
бачадон чандиғи билан туғруқни табиий йўл орқали олиб борилганда, бачадон бўшлиғини қўл билан тозалашга кўрсатма бўлганда, антибиотикни фақатгина бир марталик юқори дозада қўллашга кўра кундалик антибиотикотерапия ўтказиш эҳтиёжини йўқотиш, узайтирилган таъсир этувчи антибиотик билан даволаш усулининг самарадорлиги исботланган;
кесарча кесишда косметик чок қўйиш, жароҳатни кундалик тозалаш ва чокларни олиш заруриятини мавжуд эмаслиги, эпизиотомияни қўллашни чеклаш орқали туғишдан кейинги даврда туғруқ комплексида бўлиш ўрин-кунлари муддатини қисқартириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 24 августдаги 01-08/022-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил  5 сентябрдаги 08981-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик туғруқ ёшидаги ва ҳомиладор аёлларни ҳомиладорлиги кечишини кузатиш ҳамда туғруқ жараёнида асоратларни олдини олишни баҳолаш антенатал ёрдам анкетаси асосида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, аёлларнинг тиббий ёрдам сифатидан қониқиши, ушбу хизматдан норозиликни камайишига олиб келиши ички аудит ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланганлиги Тошкент шаҳридаги 9-сонли туғруқ комплекси бўйича 2023 йил 4 январдаги 4-сонли буйруқ билан, Тошкент шаҳридаги 57-сонли оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 4 январдаги 1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғруқ ёшидаги аёллар, ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврини назорат қилиш учун  яратилган махсус анкета тиббий ёрдамни сифатига бўлган фикрларидаги билдирган камчиликларини ҳисобга олган ҳолда тиббий хизматни режалаштириш   аёлларнинг тиббий ёрдам сифатидан қониқиши ошишига ҳамда аҳоли орасидаги норозиликни 1,5 бараварга камайишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғруқ ёшидаги аёллар, ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврини назорат қилиш учун  яратилган махсус анкета тиббий ёрдамни сифатига бўлган фикрларидаги билдирган камчиликларини хисобга олган ҳолда тиббий хизматни режалаштириш   аёлларнинг тиббий ёрдам сифатидан қониқиши ошишига ҳамда аҳоли орасидаги норозиликни 1,5 бараварга камайишига олиб келган, 58 нафар туққан аёлга 4756000 сўм ортиқча сарф харажатларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: туғруқ ёшидаги аёллар, ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврини назорат қилиш учун  яратилган махсус анкета тиббий ёрдамни сифатига бўлган фикрларидаги билдирган камчиликларини хисобга олган ҳолда тиббий хизматни режалаштириш аёлларнинг тиббий ёрдам сифатидан қониқиши ошишига ҳамда аҳоли орасидаги норозиликни 1,5 бараварга камайишига олиб келиб,  тавсия этилган даволаш тартиби асосида 1 нафар туққан аёлга  туғруқхонада дори-дармон сарф ҳаражатини камайтириш орқали, бюджет маблағларидан 82000 сўм иқтисод қилган.
иккинчи илмий янгилик туғруқдан кейинги даврда янги туғилган чақалоқни доимий она қарамоғида бўлишини таъминлаш, кўкрак сути билан эрта озиқлантиришни бошлаш касалхона ичи инфекциясини камайтириш, чақалоқларда йирингли септик ва туққан аёллларда қайд қилинган гестация даври асоратларини кескин камайишига олиб келиши Тошкент шаҳридаги 57-сонли оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 4 январдаги 1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғруқга ёрдам бериш тизимини такомиллаштириш чақалоқлар йирингли септик асоратлари камайиши натижасида соғлом ривожланиши ва туққан аёлларда ҳомиладорлик асоратларини камайишига эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: туғруқга ёрдам бериш тизимини такомиллаштириш чақалоқлар йирингли септик асоратлари  камайиши натижасида соғлом ривожланиши ва туққан аёлларда ҳомиладорлик асоратларни камайишига эришилади даволаш тартибида туғадиган аёлга 58 нафар туққан аёлга 4756000 сўм ортиқча сарф харажатларини иқтисод қилишга эришилган, бир нафар туққан аёлга  туғруқхонада дори-дармон сарф харажатини камайтириш орқали, бюджет маблағларидан 82000 сўм иқтисод қилган.  Хулоса: туғруқга ёрдам бериш тизимини такомиллаштириш чақалоқлар йирингли септик асоратлари  камайиши натижасида соғлом ривожланиши ва туққан аёлларда ҳомиладорлик асоратларни камайишига эришилади, бир нафар туққан аёлга  туғруқхонада дори-дармон сарф харажатини камайтириш орқали, бюджет маблағларидан 82000 сўм иқтисод қилган.
учинчи илмий янгилик бачадон чандиғи билан туғруқни табиий йўл орқали олиб борилганда, бачадон бўшлиғини қўл билан тозалашга кўрсатма бўлганда, антибиотикни фақатгина бир марталик юқори дозада қўллашга кўра кундалик антибиотикотерапия ўтказиш эҳтиёжини йўқотиш, узайтирилган таъсир этувчи антибиотик билан даволаш усулининг самарадорлиги Тошкент шаҳридаги 9-сонли туғруқ комплекси бўйича 2023 йил 4 январдаги 4-сонли буйруқ билан, Тошкент шаҳридаги 57-сонли оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 4 январдаги 1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон чандиғи орқали таббий йўл билан туғруқда  бачадон бўшлиғини қўл билан тозаламаслик, кундалик антибиотикотерапия ўтказиш эҳтиёжини йўқотиш натижасида бачадон ичи инфекциялари ва септик асоратларни камайтириш  орқали дори дормонлар захирасини ошириш, аёллар орасида дисбактериозни олдини олиш ва туққан аёлларда ҳомиладорлик асоратларни камайишига эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадон чандиғи орқали таббий йўл билан туғруқда  бачадон бўшлиғини қўл билан тозаламаслик, кундалик антибиотикотерапия ўтказиш эҳтиёжини йўқотиш натижасида бачадон ичи инфекциялари ва септик асоратларини  камайтириш натижасида  58 нафар туққан аёлга 4756000 сўм ортиқча сарф харажатларини иқтисод қилишга эришилди,  натижада давлат бюджетидан бир нафар туққан аёлга  туғруқхонада дори-дармон сарф харажатини камайтириш орқали, бюджет маблағларидан 82000 сўм иқтисод қилган. Хулоса: бир нафар туққан аёлга  туғруқхонада дори-дармон сарф харажатини камайтириш орқали, бюджет маблағларидан 82000 сўм иқтисод қилган.
тўртинчи илмий янгилик кесарча кесишда косметик чок қўйиш, жароҳатни кундалик тозалаш ва чокларни олиш заруриатини мавжуд эмаслиги, эпизиотомияни қўллашни чеклаш орқали туғишдан кейинги даврда туғруқ комплексида бўлиш ўрин-кунлари муддатини қисқартириш Тошкент шаҳридаги 9-сонли туғруқ комплекси бўйича 2023 йил 4 январдаги 4-сонли буйруқ билан, Тошкент шаҳридаги 57-сонли оилавий поликлиника бўйича 2022 йил 4 январдаги 1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кесарча кесишда косметик чок қўйиш, жароҳатни кундалик тозалаш ва чокларни олиш заруриатини мавжуд эмаслиги, эпизиотомияни қўллашни чеклаш орқали туғишдан кейинги даврда туғруқ комплексида бўлиш ўрин-кунларлари муддати қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кесарча кесишда косметик чок қўйиш натижасида жароҳатни кундалик тозалаш ва чокларни олиш заруратини мавжуд эмаслиги, эпизиотомияни қўллашни чеклаш орқали туғишдан кейинги даврда туғруқ комплексида бўлиш ўрин-кунлари муддатини қисқартириш оқибатида 58 нафар туққан аёлга 5705286 сўм,  натижада давлат бюджетидан битта аёл учун  туғруқхонадан чиқиш режалаштирилганлиги учун 98367 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: туғишдан кейинги даврда туғруқ комплексида бўлишига қаратилган ўрин-кунларнинг даражасини  қисқартириш оқибатида бир кунлик ўрин кун учун бюджет маблағларидан 1 нафар туққан аёлга  98367 сўм иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish