Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучимова Чарос Азаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узоқ вақт чўзилган субдепрессиянинг клиник хусусиятлари ва дифференциал даволаш вариантлари», 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Тиб1544.
Илмий рахбар: Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01
Расмий оппонентлар: Алимов Улуғбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узоқ вақт чўзилган субдепрессияларнинг клиник-психопатологик хусусиятларини, унинг таркибида соматизацияланган бузилишлар мавжуд бўлганда ҳамда мавжуд бўлмаганда бахолаш ва дифференциал даво вариантларини аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соматизацияланган субдепрессив бузилишлар таркибидаги генерализациялашган ваҳима бузилишларга турғун ваҳимали, паник ва ижтимоий фобияларнинг қўшилиши соматизацияланган субдепрессив бузилишларни прогредиентланишига ва резистентлигига олиб келиши аниқланган;   
соматик ва руҳий касаллликларга мойиллик бўлган беморларда соматизацияланган ва соматизацияланмаган субдепрессив бузилишларни ривожланиш хавфини прогноз қилиш 79% аниқлик билан хавф омиллар градицияланган йиғиндиси аниқланган;
соматизацияланган субдепрессив бузилишларда беморлар фаолияти “қийматли йўналишлар” мезони билан баҳоланганда ижтимоий ажралганлик, ижтимоий соҳада ўзини ўзи англаш истаги йўқлиги, шахсий фаровонлик қадриятлари етакчи ўринга чиқиши аниқланган;                  
чўзилган соматизацияланган ва соматизацияланмаган субдепрессив бузилишларнинг психопатологик тузилишини мураккаблигини (резидуал церебрал етишмовчилик) ва юқори рецидивланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда ноотроп ва нормотимик препаратлар билан базис даво такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарканд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 2 июндаги 19-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 15 февралдаги 61-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: соматизацияланган субдепрессив бузилишлар таркибидаги генерализациялашган ваҳима бузилишларга турғун ваҳимали, паник ва ижтимоий фобияларнинг қўшилиши соматизацияланган субдепрессив бузилишларни прогредиентланишига ва резистентлигига олиб келиши аниқланиб, бу ўз навбатида қиёсий ва эрта ташхисни амалга оширилган ва керакли адекват муолажаларни кўрсата оладиган муассасаларга юборилган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирганлиги Самарқанд вилояти рухий касалликлар шифохонаси бўйича 12.10.2021 йилдаги 936-сонли далолатнома билан ва Бухоро вилояти рухий-асаб касалликлари диспансери бўйича 23.12.2021 йилдаги 1308-сонли далолатнома билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ вақт давом этган субдепрессив беморларни  олиб бориш тактикаси учун ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритмини қўллаш орқали беморлар саломатлиги тез қайта тикланган ва эрта ташхислаш ҳамда шахсият дезадаптацияси олди олинган, рухий беморлар сон жиҳатдан камайган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  соматизацияланган субдепрессив беморлар адекват самарали комплекс даво олиши билан биргаликда, уларни даволаш учун сарфланадиган харажатлари қискарди, беморларни такрор шифокорларга мурожаат қилиши, касаллик рецидивланиши сусайди ва бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. Соматизацияланган субдепрессив беморларга эрта ташхис қўйиш нафақат психиатрлар, балки оилавий поликлиника шифокори ва терапевтлар томонидан амалга оширилади ва эрта адекват даволаш тактикаси қўлланилиб, касалликнинг сурункали шаклларга ўтиб кетиши олди олинади, стационар даво олишга муҳтож эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: узоқ вақт давом этган субдепрессив бузилишлари мавжуд бўлган беморларда адекват самарали комплекс даво олиши билан биргаликда уларни даволаш учун сарфланадиган харажатлари қискарган, беморларни такрор шифокорларга мурожаат қилиши, касаллик рецидивланиши сусайган, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган ва эрта аниқлаш орқали юзага келиши мумкин булган асоратларнинг олдини олиниб, бир даволаниш курсига кетадиган харажатлар 1 бемор ҳисобига бюджет маблағларини 721 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: соматик ва руҳий касаллликларга мойиллик бўлган беморларда соматизацияланган ва соматизацияланмаган субдепрессив бузилишларни ривожланиш хавфини прогноз қилиш билан хавф омиллар градицияланган йиғиндиси бахоланганлиги  Самарқанд вилояти рухий касалликлар шифохонаси бўйича 12.10.2021 йилдаги 936-сонли далолатнома билан ва Бухоро вилояти рухий-асаб касалликлари диспансери бўйича 23.12.2021 йилдаги 1308-сонли далолатнома билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:        беморларда соматизацияланган субдепрессив бузилишларни ривожланиш хавфини башорат қилишни математик модели ишлаб чиқарилиши соматик, руҳий касаллликларга мойиллик, шахсиятни преморбид хусусиятлари, мияни экзоген компроментациялари, резидуал церебрал етишмовчиликлар, психосоциал стрессорлар каби предикторларни мавжудлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилганлиги сабабли мазкур бузлишларни ўз вақтида ташхислаш орқали когнитив асоратларни камайишига эришилган; таклиф этилган математик модел касалликни узоқ давом этиб кечишини олдини олади, асоратларнинг камайишига ва узоқ муддатли даволаш натижаларини такомиллашишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касаллик кечиши прогноз қилиш мезони билан беш йиллик даврида госпитализация оралиғидаги даврларни ойлардаги ўртача давомийлиги ўрганилганда  биринчи гуруҳ беморларида иккинчи беш йилликдан бошлаб, госпитализация орасидаги даврлар анча қисқарди ва учинчи, тўртинчи беш йилликда 13,2 ойгача қисқарган. 2-гуруҳ беморлари учун биринчи 15 йил давомида госпитализациялар оралиғидаги даврлар давомийлиги 20,5-21,0 ой атрофида сақланиб қолди, тўртинчи беш йилликда бу кўрсатгич 17,1 ойгача қисқарган. Рухий шифохонада ётишлар сони қисқарган ва даволанишлар орасидаги вақт узайган, бир даволаниш курсига кетадиган харажатлар 1 бемор ҳисобига бюджет маблағларини 719 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.  Хулоса: узоқ вақт давом этган субдепрессив беморларда касаллик кечиши прогностик градация ёрдамида текширилиб, касаллик кечиши қисқарган, асоратлар олди олинган, даволаш сифати яхшиланган.
учинчи илмий янгилик: соматизацияланган субдепрессив бузилишларда беморлар фаолияти “қийматли йўналишлар” мезони билан баҳоланганда ижтимоий ажралганлик, ижтимоий соҳада ўзини ўзи англаш истаги йўқлиги, шахсий фаровонлик қадриятлари етакчи ўринга чиқиши аниқланганганлиги Самарқанд вилояти рухий касалликлар шифохонаси бўйича 12.10.2021 йилдаги 936-сонли далолатнома билан ва Бухоро вилояти рухий-асаб касалликлари диспансери бўйича 23.12.2021 йилдаги 1308-сонли далолатнома билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ вақт чўзилган субдепрессив беморларни даволанишидан кейинги меҳнатга лаёқатлилик ва мулоқот доираси ҳолати қийматли йуналишлар усули билан ўрганилганда беморларда мазкур кўрсатгичлар бўйича ижобий натижаларга эришилди. Биринчи гуруҳ беморларда ногиронликнинг юқори кўрсатгичларига эга бўлиши исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларни ҳаёт сифати, меҳнатга лаёқатлилик даражаси ва мулоқот доираси ўрганилганда  беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 38,5 кундан 12 кунгача қисқартиртириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган, бир даволаниш курсига кетадиган харажатлар 1 бемор ҳисобига бюджет маблағларини 610 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. (1 кунга ўртача 175 000 сўм дори воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари сарфланади). Хулоса: узоқ вақт чўзилган субдепрессив беморларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинган, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, ногиронлик кўрсатгичлари камайган.
тўртинчи илмий янгилик: чўзилган соматизацияланган ва соматизацияланмаган субдепрессив бузилишларнинг психопатологик тузилишини мураккаблигини (резидуал церебрал етишмовчилик) ва юқори рецидивланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда ноотроп ва нормотимик препаратлар билан базис даво такомиллаштирилганлиги Самарқанд вилояти рухий касалликлар шифохонаси бўйича 12.10.2021 йилдаги 936-сонли далолатнома билан ва Бухоро вилояти рухий-асаб касалликлари диспансери бўйича 23.12.2021 йилдаги 1308-сонли далолатнома билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чўзилган соматизацияланган ва соматизацияланмаган субдепрессив бузилишларнинг психопатологик тузилишини мураккаблигини ва юқори рецидивланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда уларни фармакотерапиясида селектив антидепресантлар, ноотроплар, нормотимиклар, транквилизаторлар, нейролептикларни комбинацияланган ҳолатда қўллаш орқали мусбат терапевтик динамикага эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: узоқ вақт давом этган субдепрессив бузилишлари мавжуд бўлган беморларда адекват самарали комплекс даво олиши билан биргаликда уларни даволаш учун сарфланадиган харажатлари қискарган, беморларни такрор шифокорларга мурожаат қилиши, касаллик рецидивланиши сусайган, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган ва эрта аниқлаш орқали юзага келиши мумкин булган асоратларнинг олдини олиниб, амбулатор даво мезонлари ишлаб чиқилиши ҳисобига дори-дармон нисбатан кам талаб этилган, бир даволаниш курсига кетадиган харажатлар 1 бемор ҳисобига бюджет маблағларини 701 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: чўзилган соматизацияланган ва соматизацияланмаган субдепрессив бузилишларнинг психопатологик тузилишини мураккаблигини (резидуал церебрал етишмовчилик) ва юқори рецидивланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда ноотроп ва нормотимик препаратлар билан базис даво такомиллаштирилди ва ижобий терапевтик динамикага эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish