Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзиева Гулнора Бориевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларни олиб боришни мақбуллаштириш” 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1385.
Илмий рахбар: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети: DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: профессор Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларда диагностика ва даволаш тадбирларини такомиллаштириш асосида уларни олиб бориш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор акушерлик-гинекология амалиётида термик шикастланишнинг ҳомиладорликда учраш частотаси ва ўзига хос клиник кечиши аниқланган;
куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларда оналар ва перинатал ўлимни камайтириш учун ҳомиланинг функционал ва сурункали гипоксия ҳолатини ўз вақтида баҳолаш мақсадида ультратовуш ва допплерография текшируви ўтказилиши зарурлиги асосланган;
куйган хомиладор аёлларда гиповолемия оқибатида ривожланган метаболик узгаришларни бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган инфузион терапиянинг зарурий хажми (I триместрда +500 мл, II триместрда+1000 мл,III триместрда+1800 мл) белгиланган;
термик шикастланган барча ҳомиладор аёлларга ҳомилани сақлаш мақсадида анънавий давога қўшимча микронизирланган прогестерон дори воситаларини куйиш жойлашига кўра per.os., per.vag. ёки per.rectum қўллаш орқали даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 27 сентябрь 56-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: термик шикастланишнинг ҳомиладорларда учраш частотаси аникланди ва термик шикастланишни ҳомиладорликнинг ўзига хос клиник кечишидаги асоратларини олди олинди ва юзага келган хавф камайтирилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.03.2023 йилдаги 115/1-сонли буйруқ ҳамда РШТЁИМ Самарқанд филиалининг комбустиология бўлимларида бўйича 03.05.2023 йилдаги 35/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: термик куйган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш учун ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритмини қўллаш орқали асоратлар эрта ташхисланган ва перинатал оқибатлар яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: учраш частотаси ва ўзига хос клиник кечишини ўрганиш учун нафақат акушер-гинеколог ва терапевтлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорлар шарт эмаслиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашга хожат йўқлиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: янги анкета сўровномасининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 35 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 26 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик:ҳомиладорликнинг II ва III триместрида куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларда она-йӯлдош-ҳомила тизими гемодинамикасидаги ӯзгаришлар куйиш касаллигининг оғирлик даражаси билан тӯғри корреляцион боғлиқликга эга бўлиб, гемостаз тизимида коагуляциянинг ошиши томонига силжишлар кузатилди ва касалликнинг оғирлик даражаси билан корреляцияга эга. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.03.2023 йилдаги 115/1-сонли буйруқ ҳамда РШТЁИМ Самарқанд филиалининг комбустиология бўлимларида бўйича 03.05.2023 йилдаги 35/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) термик куйган ҳомиладор аёлларда ҳомиладорликнинг II ва III триместрларида она-йўлдош-хомила тизимидаги ўзгаришлар оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ ва допплерография текшируви орқали аниқланиши ҳисобига 53 000 сўм иқтисод қилинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларда она-йӯлдош-ҳомила тизимидаги бузилишлар эрта аниқланганда: 1) ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 15,5 кундан 10,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 145 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 100 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 45 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларни олиб бориш учун ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритмини қўллаш орқали асоратлар эрта ташхисланган ва перинатал оқибатлар яхшилаган шу асосда яратилган ЭҲМ дастури (DGU №10057, 26.01.2021) ҳомиладор аёллар учун танланган даволашнинг хавфсиз усулларини танлаш орқали оналар ва перинатал оқибатлари яхшиланган. Ушбу ҳомиладор аёлларда ҳомила ривожланишдан орқада қолиш синдроми, преэклампсия, ҳомиланинг антенатал ўлими ва шу каби бошқа асоратлар ривожланишини камайтирди, перинатал натижаларнинг яхшиланишига эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.03.2023 йилдаги 115/1-сонли буйруқ ҳамда РШТЁИМ Самарқанд филиалининг комбустиология бўлимларида бўйича 03.05.2023 йилдаги 35/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: куйган хомиладор аёлларда гиповолемия оқибатида гемостаз ва фето-плацентар тизимидаги ўзгаришларни эрта ташхислаш ва адекват даволаш онанинг умумий ҳолати яхшиланган, ҳомила тушиши каби асоратларни прогнозлаш ва олдини олишга эришилган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш 44,3% аёлларда ҳомиладорликни олиб бориш, даволаш ва профилактика сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларда гиповолемик бузилишларни эрта даволашни бошлаганда: 1) ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 15,5 кундан 10,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 145 000 сўм дори воситалари сарфланади); ҳомиладорлик тўхтатилган ҳолатда реабилитация харажатлари камайган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 45.000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 110 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 55 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларга ҳомила тушиш ҳавфи ҳолатини даволаш мақсадида микронизирланган прогестерон препаратини қўллаш, ушбу беморларда ҳомила тушиши ва муддатдан олдинги туғруқ каби асоратлар ривожланишини камайтириб, перинатал натижаларнинг яхшиланишига эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 01.03.2023 йилдаги 115/1-сонли буйруқ ҳамда РШТЁИМ Самарқанд филиалининг комбустиология бўлимларида бўйича 03.05.2023 йилдаги 35/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларга ҳомила тушиш ҳавфи ҳолатини даволаш мақсадида микронизирланган прогестерон препаратини қўллаш, ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш, профилактика ва прогностик тадбирларини такомиллаштириш, куйган ҳомиладор аёлларда тирик, соғлом ва яшашга лаёқатли чақалоқлар туғилишига, оналар ва перинатал ўлим даражасини камайтиришга эришилган, термик жарохатланган аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) куйиш касаллиги бўлган ҳомиладор аёлларни самарали ва безарар УТ ва допплерография текширувларидан ўтказиш 85 000 сўм иқтисод қилинишига хизмат қилган: допплерография куйган ҳомиладорларда 32-39 ҳафталик муддатларида ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 23,5% камайтириш имконини берган; 2) она-йӯлдош-ҳомила тизимидаги ўзгаришларни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига эрта аниқлаш ҳомиладорларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиш орқали кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўллаш ҳисобига 120 000 сўм иқтисод қилинган: коагулограмма 88 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 95 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 81 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish