Sayt test rejimida ishlamoqda

Уралов Акмал Тажикуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни комплекс даволашда паст зичликдаги лазер нурланишнинг имкониятлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2. PhD /Tib2912.
Илмий раҳбар: Исмаилов Саидмурод Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Беркинов Улугбек Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гуламов Олимжон Мирзохитович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «А.Н. Сизганов номидаги Миллий хирургия илмий маркази» АЖ (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларда дисфагия қайталаниши хавф омилларини аниқлаш ҳамда паст интенсив лазерли нурлантиришни қўллаш орқали кардиодилатациянинг узоқ муддатли натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пневматик кардиодилатациянинг қониқарсиз натижалари ва ахалазиянинг турли босқичларида муқаррар равишда дисфагиянинг қайталанишига олиб келадиган аломатлар мажмуининг асосий предикторлари аниқланган;
кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларда кардиодилатациядан кейин дисфагиянинг қайталаниш частотаси ва хавф омиллари касалликнинг босқичига (касалликнинг IV босқичида дисфагия беморларнинг барчасида қайта пайдо бўлади, бунда эса кардиодилатацияни алоҳида шаклда қўллаш имконсиз) боғлиқ ҳолда аниқланган;
паст интенсивликдаги лазерли нурлантиришнинг қизилўнгач ва ошқозон кардиясининг шиллиқ ва мушак қаватларидаги морфологик ўзгаришлар хусусиятларига регенерацияни кучайтириш ҳамда тўқималарнинг микроциркуляциясини яхшилаш кўринишидаги ижобий таъсири исботланган;
кардиоспазм ва кардия ахалазияси билан оғриган беморларни даволашда паст интенсив лазер билан тери орқали нурлантиришнинг дастлабки сеанслари кардия ва қизилўнгач деворлари мушакларининг бўшашишига ёрдам бериши ҳамда пневматик кардиодилатация жараёнини сезиларли даражада осонлаштириб, қизилўнгач ва кардия деворларининг камроқ шикастланиши ҳамда йиртилиши билан кузатилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 14 сентябрдаги 2х/14-сон хулосасига кўра («Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 8 сентябрда 775-сонли хат юборилган):
қизилўнгач ва ошқозон кардиал қисми шиллиқ ҳамда мушак қатламларига паст интенсив лазерли нурлантириш таъсирининг морфологик ўзгариш хусусиятлари ўрганилиб, мушаклар спазмининг пасайишига ва чандиқлашиш жараёнининг секинлашувига олиб келиши тасдиқланди, натижада кардиодилятация асоратларининг ривожланиш хавфини икки баробар камайтириш имкони яратилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (08.09.2023й.; №776) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган тажрибаларда қизилўнгач ва ошқозон кардиал қисмининг шиллиқ ҳамда мушак қатламларига паст интенсив лазерли нурлантириш таъсирининг асосий морфологик ўзгаришли хусусиятлари ўрганилиб, олинган хулосалар бўйича мазкур патологияларда қўллаш натижасида турли даволашдан кейинги учрайдиган умумий асоратларнинг учраш даражаси 19.2% дан 9.6%га (икки баробар) камайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни ва уларда юзага келган асоартларни комплекс даволаш усуллари сифатида кардиодилятация амалиётидан фойдаланиш ҳисобига: 1 нафар беморда бир курс амалиёт ўтказиш учун жами сарфланадиган ўртача харажат 9 660 000 сўмни ташкил этади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра); олиб борилган таҳлиллар натижасида шу нарса аниқландики, кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни комплекс даволашда таклиф этилаётган усулларни бирга қўллаш натижасида умумий асоратларнинг қайта учраш даражаси 9% дан 4.5% гача (икки баробар) камайди. Демак бунда мазкур патологияли беморларда сарфланадиган харажатлар 4 830 000 сўмни ташкил этади (1 нафар бемор учун); (одатда мазкур патологияда сарф қилинадиган ўртача умумий  харажат – 9 660 000 сўм; таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикасини амалиётга жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажат – 4 830 000 сўм = 4 830 000 сўм (иқтисод қилинадиган сумма)); бунда 1 бемор учун иқтисодий самарадорлик 4 830 000 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий кўрсаткич эса 24 150 000 сўмни ташкил этди (5 нафар бемор учун). Йиллик бюджет маблағларидан 7 245 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 16 905 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: мазкур усулни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 4 830 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 5 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 24 150 000 сўмни ташкил этди. Йиллик бюджет маблағларидан 7 245 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 16 905 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни комплекс даволашда паст интенсив лазерли нурлантириш имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 08.09.2023й.; 775-сонли хат юборилган;
ҳайвонларда (каламушлар) ўтказилган тажрибавий ва морфологик тадқиқотлар ёрдамида паст интенсив лазерли нурлантириш усули ишлаб чиқилиб, кардиоспазм ва кардия ахалазияси асоратларининг келиб чиқиши ва узоқ муддатда дисфагия қайталаниши частотасини пасайтиришда самарадорлиги исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (08.09.2023й.; №776) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яқин ва узоқ давр давомида юзага келиши мумкин бўлган асорат ва хатолар сонини кескин камайтириш; асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар муолажалардан кейинги реабилитация вақти тезлашиши натижасида фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига эрта қайтариш; ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни, уларда юзага келган асоратларни комплекс даволаш усуллари сифатида кардиодилятация амалиётидан фойдаланиш ҳисобига: 1 нафар беморда бир курс амалиёт ўтказиш учун жами сарфланадиган ўртача харажат 9 660 000 сўмни ташкил этади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра); беморда кардиодилятация амалиёти вақтида кардиоспазм оғир даражаларида кардиал сфинктер соҳасида мушакларнинг ўта таранглашганлиги ва чандиқланиш жараёнининг бошланганлиги ҳисобига, кардиодилятаторнинг босими ошиши натижасида энг хавфли асорат ҳисобланган – ятроген шикастланиш, яъни қизилўнгач ёрилиши асорати кузатилса, бемор қизилўнгачида шошилинч шароитда керакли бўлган реконструктив операция ва ундан кейинги даволаниш учун ўртача умумий 13 800 000 сўм сарфланади. Натижада ҳар бир беморда қўшимча иқтисодий харажат 4 220 000 сўм ((одатда мазкур патология асорталари юзага келгандаги реконструктив операцияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 13 800 000 сўм  – (одатда асоратсиз мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 9 660 000 сўм = 4 830 000 сўм (ортиқча сарфланадиган иқтисодий сумма)) миқдорида ортиқча сарфланади. Олиб борилган тадқиқот ишимизда ўтказилган статистик тадқиқотларга кўра, анъанавий усулда кардиодилятация ўтказилиши натижасида қизилўнгач ёрилиши асорати уч нафар беморда кузатилган. Биз тавсия қилган лазерли даволаш усули ёрдамида ўтказилган муолажалар натижасида юқоридаги асорат кузатилмаган. Бундан шу нарса аниқ бўладики, демак: 1 нафар бемордан мазкур усул ёрдамида 4 220 000 сўм иқтисод қилишга эришилса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 12 660 000 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун); мазкур усул тадбиқ этиш натижасида йиллик бюджет маблағларидан 4 177 800 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 8 482 200 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: бунда кардиоспазм ва кардия ахалазияда паст интенсив лазерли нурлантириш даво усулини амалиётга жорий қилиниши натижасида бир бемор учун 4 220 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 3 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 12 660 000 сўмни ташкил этди. Йиллик бюджет маблағларидан 4 177 800 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 8 482 200 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни комплекс даволашда паст интенсив лазерли нурлантириш имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 08.09.2023й.; 775-сонли хат юборилган;
кардиоспазм ва кардия ахалазия бўлган беморларда касаллик босқичидан келиб чиқиб, ўтказилиши лозим бўлган паст интенсивли лазерли нурлантиришнинг даволаш сеанслари ишлаб чиқилиши, беморнинг кардиодилятация амалиёти вақтида ва ундан кейин кузатилиши мумкин бўлган асоратларини камайиши учун зарурлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (08.09.2023й.; №776) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кардиоспазм ва кардия ахалазия билан оғриган беморларда кардиодилятация амалиёти вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сонини минималлаштириш; амалиётдан кейинги реабилитация сифатини ошириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва меҳнат фаолиятига қайтариш; Мазкур тавсия қилинган даво усуллари натижасида энг кўп учрайдиган асоратлардан ҳисобланган қон кетиш 11.2% дан 3.7% гача (уч баробар) камайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморда кардиодилятация амалиётини ўтказиш вақтида кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ичида энг учрайдигани – қон кетиш бўлиб, бизнинг кузатилган беморларимиз ичида жами 36 (25.6%) та ҳолатда қон кетиш кузатилган. Шулардан 30 (12.1%) нафарида анъанавий усулдаги кардиодилятация амалиётидан кейин кузатилган бўлса, паст интенсив лазерли нурлантириш даво усули қўлланилган беморларнинг 6 (3.4%) нафарида қон кетиш кузатилган, яъни тавсия қилинган усулимиз орқали қон кетиш асорати 12,1% дан 3,4% га (тўрт баробарга) камайди. Бу кўрсатгич асосий гуруҳга қараганда сезиларли даражада юқори (χ2=8.36, p=0.004). Бундай ҳолатларда беморларга эндоскопик текширув ўтказилиб, лозим бўлса қон кетиш манбалари элетрокоагуляция йўли билан тўхтатилади. Бу усулларидан фойдаланиш ҳисобига: 1 нафар беморга ўртача 203 400 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) қўшимча эндоскопик харажат сарфланади; беморнинг стационарда бўлишининг ортиши хсисобидан ўртача 5 кунлик стационар даволаниши, шунингдек, лаборатор ва инструментал текширишлар, даволаш амалиётлари каби ҳаражатлар қўшилиси хисобидан умумий ўртача 1 554 000 сўм харажат сарфланади (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра); Бундан кўриниб турибдики кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморда кардиодилятация амалиётини ўтказиш вақтида паст интенсив лазерли нурлантириш даво усули бирга қўлланилган беморларда ўртача 1 нафар бемордан 1 757 400 сўм иқтисод қилинса, бунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 7 029 600 сўмни ташкил этади (4 нафар бемор учун).  Мазкур усулни амалиётга тадбиқ этиш натижасида йиллик бюджет маблағларидан 2 108 880 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 4 920 720 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: кардиоспазм ва кардия ахалазияда паст интенсив лазерли нурлантириш даво усулини амалиётга тадбиқ этиш натижасида йиллик бюджет маблағларидан 2 108 880 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 4 920 720 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни комплекс даволашда паст интенсив лазерли нурлантириш имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 08.09.2023й.; 775-сонли хат юборилган;
кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларда касаллик босқичидан келиб чиқиб, дисфагия қайталаниши частотаси ва хавф омиллари ўрганилди, бу эса дисфагияни қайталанишининг камайишига ва узоқ муддатли натижаларни яхшиланишига олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ бўйича буйруқ (08.09.2023й.; №776) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: лазерли терапиядан фойдаланиш дисфагиянинг қайталаниши сонини камайтиришдан ташқари, узоқ муддатли натижаларни қуйидагича яхшилади: кардиодилатациядан кейинги биринчи олти ой ичида дисфагиянинг қайталаниши кузатилган беморларнинг сони таққослаш гуруҳида 67,4% дан 36,2% гача ишонарли тарзда камайди (χ2=38.56, p˂0.05). Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Агарда беморда кардиодилятация амалиёти самарадорлиги паст бўлса, муолажадан кейинги узоқ давр мобайнида дисфагиянинг қайталанишига ва бемор умумий аҳволининг оғирлашувига олиб келади. Бундай вазиятларда қизилўнгач экстирпацияси ва эзофагогастроанастомоз шакллантириш каби операцияларни ўтказиш лозимлиги қайд этилган. Бундай вазиятларда ҳар бир беморга мазкур холатларни бартарай этиш мақсадида ўртача 16 560 000 сўм сарфланади. Бундан кўриниб турибдики, бу каби холатларда ҳар бир беморда 6 900 000 сўм ортиқча маблағлар сарфи юзага келади (16 560 000-9 660 000=6 900 000). Тавсия қилинган лазерли даволаш усули ёрдамида ўтказилган муолажалар натижасида дисфагиянинг қайталаниши кузатилган беморларнинг сони таққослаш гуруҳида 67,4% дан 36,2% гача (икки баробар) ишонарли тарзда камайганлиги (χ2=38.56, p˂0.05) аниқланган. Юқоридагилардан келиб чиқадики, бунда мазкур усулни тадбиқ этиш натижасида: 1 нафар бемордан иқтисодий тежаш кўрсатгичи 6 900 000 сўмни ташкил этса, йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткич эса 13 800 000 сўмни ташкил этди (2 нафар бемор учун). Мазкур таклиф этилган усулларни тадбиғи натижасида йиллик бюджет маблағларидан 4 140 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 9 660 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: кардиоспазм ва кардия ахалазияда паст интенсив лазерли нурлантириш комплекс даво усулини амалиётга жорий қилинишида йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи 13 800 000 сўмни (2 нафар бемор учун) ташкил этиб, шундан бюджет маблағларидан 4 140 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 9 660 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Кардиоспазм ва кардия ахалазияси бўлган беморларни комплекс даволашда паст интенсив лазерли нурлантириш имкониятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига «Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ» ДМ директори томонидан 08.09.2023й.; 775-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish