Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматуллин Элнар Ильдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дисфагия синдроми билан бeморларда миниинвазив даво муолажа тактикаларини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3. PhD /Tib1449.
Илмий раҳбар: Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Джураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «А.Н. Сизганов номидаги Миллий хирургия илмий маркази» АЖ (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тактикани оптималлаштириш ҳамда янги кам инвазив эндоскопик технологияларни жорий этиш орқали хавфли ва хавфсиз сифатли дисфагия билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дисфагия синдроми билан намоён бўлувчи қизилўнгачнинг яхши ва ёмон сифатли касалликларининг типологик хусусиятлари жойлашуви, давомийлиги, шунингдек торайишнинг ривожланиш тури каби омилларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
эндоскопик стентлашдан сўнг турли муддатларларда кимёвий куйишлар фонида куйишдан кейинги чандиқли торайиши мавжуд беморларда қизилўнгач деворидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
қизилўнгачнинг яхши сифатли торайишларида кам инвазив аралашувлардан сўнг узоқ муддатларда чандиқланиш жараёнининг ривожланиш эҳтимолига, шунингдек даволаш тури ва давомийлигига боғлиқ ҳолда рецидив дисфагиянинг ривожланиш хавф омиллари аниқланган;
турли кам инвазив даволаш усулларининг тактик ва техник хусусиятларига боғлиқ ҳолда қайталаниш шаклланишининг сабаб-оқибат алоқаларини верификациялаш билан қизилўнгачнинг яхши сифатли торайишлари сохасини стентлашдан кейин чандиқли жараён ривожланишининг клиник ва морфологик жиҳатлари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” Эксперт кенгашининг 2023 йил 26 сентябрдаги 2х/16 сон хулосасига кўра (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 25 сентябрда 834-сонли хат юборилган):
қизилўнгачнинг яхши ва ёмон сифатли онкологик касалликларининг хусусиятлари, тарқалиш даражаси, шунингдек торайишнинг ривожланиш варианти каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, тавсия қилинган металл стентлардан фойдаланиш натижасида оғриқ синдромининг кузатилишини уч баробарга камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дисфагия синдроми мавжуд бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, “Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ нинг “Қизилўнгач ва ошқозон хирургияси бўлими”, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Гулистон тиббиёт кластери хирургия бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” давлат муассасаси маркази бўйича 2023 йил 25 сентябрдаги 833-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизилўнгач яхши ва ёмон сифатли онкологик касалликлари тарқалиш даражаси, қизилўнгач бўшлиғининг торайишини типологик кечишида эрта аниқлаб, металл Nittinol стентини дисфагия оғир даражаларига олиб келмасдан қўйилиши натижасида узоқ даврдаги асоратлардан бири бўлган кучли оғриқнинг ривожланиши 8.7% дан 3.3% га камайтирилди, натижада бундай беморларнинг умумий ҳолати енгиллашувига ва кейинги даволаниш учун кетадиган иқтисодий харажатлар камайишига катта таъсир қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач кимёвий куйишидан кейинги чандиқли торайиш ҳолати билан беморларда металл Nittinol стентининг эндоскопик ўрнатиш амалиётига талаб қилинади. Металл Nittinol стентининг қўлланилиши оддий силиконли стентларга нисбатан муолажадан кейинги давр морфо-физиологик ҳамда клиник кечиши кузатилганда, бунда мазкур муолажалардан кейинги тузалиш даври қисқариши, турли оғриқ қолдирувчи препатлар сарфининг камайиши ва қайта эндоскопик амалиётлар ўтказилиши камайишини шунингдек оғриқ синдромининг ривожланиши 8.7% дан 3.3% га қисқаришига олиб келди. Юқоридагиларни инобатга олиб: 1 беморда мазкур патологияларда мазкур усулда стентлаш натижасида 1 бемор учун ўртача 5 520 000 сўм иқтисод қилишга эришилади. Шунда йиллик иқтисодий кўрсаткич 11 040 000 сўмни ташкил этади (2 нафар бемор учун). Хулоса: қизилўнгач кимёвий куйишидан кейинги чандиқли торайиш ҳолати билан беморларда металл Nittinol стентининг қўлланилиши эндоскопик усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 11 040 000 сўмни иқтисод қилиш (2 нафар беморда) имконини берди. Шунда йиллик бюджет маблағларидан 3 312 000 сўмни, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 7 728 000 сўмни тежаш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Дисфагия синдромли бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 25.09.2023й.; №834 сонли хат юборилган.
қизилўнгач кимёвий куйишидан кейинги чандиқли торайиш билан беморларда қизилўнгач деворидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари ўрганилиб, натижада каминвазив бужлаш даво муолажасидан кейин ривожланадиган турли асоартлар, шулар орасида жиддий асоратларидан бири қон кетишнинг ривожланишини икки баробар камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дисфагия синдроми мавжуд бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, “Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ нинг “Қизилўнгач ва ошқозон хирургияси бўлими”, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Гулистон тиббиёт кластери хирургия бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” давлат муассасаси маркази бўйича 2023 йил 25 сентябрдаги 833-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизилўнгач кимёвий куйишидан кейинги чандиқли торайиш билан беморларда қизилўнгач деворидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари ўрганиш натижасида каминвазив даво усули ҳисобланган бужлаш амалиёти вақтини камайтиради, даво сифатини яхшилайди ва кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш каби асоратларнинг учрашини 12.3%дан 6.7% га сезиларли (χ2=1,704, p=0,192) камайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач кимёвий куйишидан кейинги чандиқли торайиш ҳолати билан беморларнинг стационар шароитда даволаш (комплекс бужлаш амалиёти) одатда умумий ўртача 6 900 000 сўм. Бу сумма ичига беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишлари, ўрин кунлари (хирургик бўлимда ва реанимация бўлимида бўлиш кунлари), дори-дармон ва бужлаш муолажасига кетган харажатлар киради. Беморларда қизилўнгач деворидаги ўзгаришларнинг морфологик хусусиятлари ўрганиш натижаси шуни кўрсатдики, бужлаш амалиётида таклиф қилинган усуллар натижасида кузатилиши мумкин бўлган қон кетиш каби асоратларнинг учрашини 12.3% дан 6.7% га сезиларли (χ2=1,704, p=0,192) камайди.  Юқоридагилардан хулоса қилиб айтсак, 1 нафар бемор учун: мазкур патлогияларда сарфланадиган харажат 6 900 000 сўм; таклиф қилинган усуллар натижасида мазкур патологиянинг қайталаниши ва асоартланиши 12.3% дан 6.7% га камайган бўлса бунда харажатлар 3 450 000 сўмга қисқариши натижасида иқтисодий кўрсатгич 3 450 000 сўмни ташкил этди. Яъни бунда: ((одатда мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 6 900 000 сўм  – (таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикасини амалиётга жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажат) 3 450 000 сўм = 3 450 000 сўм (иқтисод қилинадиган сумма));  Агарда қизилўнгач кимёвий куйишидан кейинги чандиқли торайиш ҳолатларидаги беморларда бир йилда ўртача 3 мартагача бужлаш амалиётини бажарилишини инобатга оладиган бўлсак, 1 бемор учун иқтисодий самарадорлик 10 350 000 сўмни ташкил этади (3 450 000 сўм (иқтисод қилинадиган сумма) х 3 (1 йилда ўртача бужлаш амалиёти) = 10 350 000 сўм). Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса 31 050 000 сўмни ташкил этди (3 нафар бемор учун). Мазкур таклиф этилган усулларни (3 нафар бемор учун) амалиётга тадбиғи натижасида йиллик бюджет маблағларидан 9 315 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 21 735 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: дисфагия синдроми мавжуд бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш ҳолати билан беморларда тавсия қилинган даво усулини амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 1 бемордан 10 350 000 сўмни тежаш имконини берса, 3 та бемор учун йиллик 31 050 000 сўм (бюджет маблағларидан 9 315 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 21 735 000 сўм)ни иқтисод қилиш йўли орқали иқтисодий самарадорликка эришиш  имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Дисфагия синдромли бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 25.09.2023й.; №834 сонли хат юборилган.
қизилўнгачнинг яхши сифатли торайишлари билан беморларда дисфагияни камайтириш учун ўрнатилган стентларнинг маҳаллий тўқималарга таъсир хусусиятлари ўрганилиб, даво усули давомийлиги ва сифат даражаси яхшиланишига олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дисфагия синдроми мавжуд бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, “Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ нинг “Қизилўнгач ва ошқозон хирургияси бўлими”, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Гулистон тиббиёт кластери хирургия бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” давлат муассасаси маркази бўйича 2023 йил 25 сентябрдаги 833-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизилўнгачнинг яхши сифатли торайишлари билан беморларда каминвазив даво усулларининг самарадорлигини ва сифатини оширишига, муолажадан кейинги узоқ даврда стентларнинг маҳаллий тўқималарга таъсири ўрганилиб, 3 ойгача стентларнинг ижобий ҳолати натижалари 12.1% дан 42.9% га (тўрта баробарга) оширишга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: қизилўнгач кимёвий куйишидан кейинги чандиқли торайиш ҳолати билан беморларда металл Nittinol стентининг эндоскопик ўрнатиш амалиётига 5 520 000 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) талаб қилинади. Металл Nittinol стентининг қўлланилиши оддий силиконли стентларга нисбатан муолажадан кейинги давр кузатилганда, беморларда 3 ойгача стентларнинг ижобий ҳолати натижалари 12.1% дан 42.9% га кўпроқ эканлигини инобатга олиб, бунда ўртача умумий йиллик иқтисодий кўрсаткич 16 560 000 сўмни ташкил этади (3 нафар бемор учун). Хулоса: Металл Nittinol стентининг қўлланилиши 1 йилда (3 нафар бемор учун) 16 560 000 сўмни, шундан 4 968 000 сўм бюджет маблағлари, 11 592 000 сўм бюджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Дисфагия синдромли бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 25.09.2023й.; №834 сонли хат юборилган.
қизилўнгачнинг яхши сифатли торайишлари сохасида чандиқли жараён ривожланишининг клиник ва морфологик жиҳатлари аниқланиб, стентлаш муолажасининг такомиллашиши дисфагиянинг қайталанишининг пасайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: дисфагия синдроми мавжуд бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, “Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ нинг “Қизилўнгач ва ошқозон хирургияси бўлими”, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Гулистон тиббиёт кластери хирургия бўлимлари амалиётига жорий этилди (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” давлат муассасаси маркази бўйича 2023 йил 25 сентябрдаги 833-сонли буйруқ). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қизилўнгачнинг яхши сифатли торайишлари билан беморларда металл Nittinol стентининг қўлланилиши оддий силиконли стентларга нисбатан муолажадан кейинги узоқ даврдаги натижалари ичида дисфагиянинг қайталанишини 33.3%дан 18.5%га (икки баробарга) сезиларли камайиши (χ2=4,146, p=0,047) аниқланди. Бунда қўшимча текшириш усуллари, ўрин кунларининг кўпайиши ва операция хажмининг ошиши хисобига, умумий ўртача 16 560 000 сўм сарфланади. Мазкур вазиятда таклия этилаётган усулларни қўллаш ёрдамида эса 1 бемор учун умумий харажтлар 6 900 000 сўм (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ прейскурантига кўра) ни ташкил этади. Шунда юқоридагиларга асосан таҳлил натижасида мазкур тадқиқотнинг илмий-амалий натижаларини жорий қилиш ҳисобига: 1 бемор учун ўртача хисобда 9 660 000 сўм маблағ иқтисод қилинишга олиб келади, яъни: бунда бу каби холатларда ривожланган турли асоратларни даволашда бажариладиган жарроҳлик амалиёти ўрта харажтлари 1 бемор учун 16 560 000 сўмни ташкил этади. таклиф этилган стентлаш муолажасининг такомиллашиши ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси амалиётининг жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажатлар: 6 900 000 сўмга тенг бўлади. ((одатда мазкур патологияда бажариладига комплекс оператив даво муолажалари ўртача умумий  харажати) 16 560 000 сўм  – (таклиф этилган стентлаш ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги амалиётининг жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажат) 6 900 000 сўм = 9 660 000 сўм (иқтисод қилинадиган сумма)), бунда эса йиллик иқтисодий кўрсаткич 28 980 000 сўмни ташкил этди (3 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8 694 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 20 286 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: бунда мазкур усулни амалиётга жорий этиш натижасида бир бемор учун 9 660 000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди. Тажрибада келтирилган 3 нафар бемор учун, бу иқтисодий тежаш кўрсатгичи йиллик 28 980 000 сўмни ташкил этди. Йиллик бюджет маблағларидан 8 694 000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 20 286 000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Дисфагия синдромли бeморларни даволашнинг кам инвазив усуллари тактикасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 25.09.2023й.; №834 сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish