Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Мирсултон Батировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ижтимоий-маданий трансформацияси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Fal143.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Бахтиёр Раҳмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлари доктори профессор; Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич фалсафа фанлари доктори, профессор; Қодиров Анвар Қаххорович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Оъзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ижтимоий-маданий трансформациясини структуравий-функсионал уйғунлаштиришнинг оъзига хос хусусиятлари ва уларнинг илмий-амалий мақомини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йоъналишларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ва фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш борасида яратилган илмий, назарий, фалсафий таълимотларда берилган фундаментал қонуниятларнинг жамият трансформацияси туфайли ижтимоий-маданий жараёнлардаги тузилмавий ўзгаришларга конструктив таъсири очиб берилган;
давлат ва фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва улар оъртасидаги оъзаро ҳамкорликни структуравий-функсионал уйғунлаштириш асосий векторларининг институционал тизимлардаги амалий фаолиятнинг ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-маданий аҳамияти асослаб берилган;
фуқаролик жамияти институтлари ва давлат оъртасидаги оъзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мезонлари ва йоъналишларини туркумлаштириш тамойилларини жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига ижтимоий-маданий шарт-шароитлар туфайли детерминистик таъсир этиши омилларнинг умумхалқ манфаатларининг ифодасига тизимли равишда шакллантиришдаги ижтимоий-маданий трансформация жараёнлари учун  реконструктив имкониятлари аниқлаб берилган;
давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг оъртасидаги ижтимоий-маданий соҳадаги муаммоларни ҳал қилишда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтларининг оъзаро ҳамкорлигини тузилмавий нуқтаи назардан мустаҳкамлаш ҳамда уни ривожлантиришнинг ижтимоий аҳамиятга эга илмий-фалсафий мезонлари, коърсаткичлари ва индикаторлари асосланган ҳолда уларнинг мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар туфайли жамиятдаги трансформацион жараёнларга ҳал қилувчи таъсири очиб берилган;
Янги Оъзбекистонда давлат, фуқаролик жамияти ва жамият тараққиёти стратегияси замонавий глобализация шароитларида маънавий-мафкуравий ва маданий ислоҳотларнинг фундаментал негизи эканлигини институсионал асослари, концептуал базасини ташкил этувчи структуравий тамойилларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари, улар оъртасидаги оъзаро муносабатларининг мавжуд ижтимоий-маданий амалиётга мувофиқ турли тизимларнинг диалектик узвий боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ижтимоий-маданий трансформацияси боʼйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
давлат ва фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш борасида яратилган илмий, назарий, фалсафий таълимотларда берилган фундаментал қонуниятларнинг жамият трансформацияси туфайли ижтимоий-маданий жараёнлардаги тузилмавий ўзгаришларга конструктив таъсирига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 4-13-23-2906-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакатимиз ёшларида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари тўғрисидаги билимларни кенгайишига хизмат қилган;
давлат ва фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва улар оъртасидаги оъзаро ҳамкорликни структуравий-функсионал уйғунлаштириш асосий векторларининг институционал тизимлардаги амалий фаолиятнинг ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-маданий аҳамиятига оид илмий хулосалардан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган тарғибот ишларида, жумладан 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5667-сон Фармонининг 3 ва 9 бандларида кўрсатилган вазифаларни ҳаётга татбиқ қилишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2022 йил 01 июлдаги 01-16/163-сон маълумотномаси). Натижалар давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни структуравий-функсионал уйғунлаштириш ҳамда мамлакатда қабул қилинаётган қонун матнларида жамоатчилик фикри ва қарашларини ифода этишга эришилган;
фуқаролик жамияти институтлари ва давлат оъртасидаги оъзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мезонлари ва йоъналишларини туркумлаштириш тамойилларини жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига ижтимоий-маданий шарт-шароитлар туфайли детерминистик таъсир этиши омилларнинг умумхалқ манфаатларининг ифодасига тизимли равишда шакллантиришдаги ижтимоий-маданий трансформация жараёнлари учун  реконструктив имкониятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти (ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети) курсантлари учун «Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон гувоҳномалари). Натижада, «Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти» номли дарслик мавзулари мазмуни такомиллашган ва ўқитиш сифати ошган;
давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг оъртасидаги ижтимоий-маданий соҳадаги муаммоларни ҳал қилишда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтларининг оъзаро ҳамкорлигини тузилмавий нуқтаи назардан мустаҳкамлаш ҳамда уни ривожлантиришнинг ижтимоий аҳамиятга эга илмий-фалсафий мезонлари, коърсаткичлари ва индикаторлари асосланган ҳолда уларнинг мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар туфайли жамиятдаги трансформацион жараёнларга ҳал қилувчи таъсирига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятида ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси фаолиятида, хусусан, 2021 йил 4 мартдаги «2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6181-сон Фармонининг биринчи иловаси иккинчи қисми «Фуқаролик жамияти асослари» фани бўйича ўқув дастурларни ва қўлланмаларни тайёрлаш, унинг асосида «давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун доимий равишда махсус ўқув курсларни ташкил этиш» номли 6-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2022 йил 05 сентябрдаги 1/1-5149–сон ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциясининг 2022 йил 26 августдаги 01/397-22–сон маълумотномалари). Натижада ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий саводхонлигини мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Янги Оъзбекистонда давлат, фуқаролик жамияти ва жамият тараққиёти стратегияси замонавий глобализация шароитларида маънавий-мафкуравий ва маданий ислоҳотларнинг фундаментал негизи эканлигини институсионал асослари, концептуал базасини ташкил этувчи структуравий тамойилларнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари, улар оъртасидаги оъзаро муносабатларининг мавжуд ижтимоий-маданий амалиётга мувофиқ турли тизимларнинг диалектик узвий боғлиқлигига оид илмий хулосадан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон «2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонининг биринчи иловаси иккинчи қисми «Фуқаролик жамияти асослари» фани бўйича ўқув дастурларни ва қўлланмаларни тайёрлаш, унинг асосида «давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун доимий равишда махсус ўқув курсларни ташкил этиш» номли 6-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари учун тайёрланган «Стратегия развития Узбекистана. Гражданская обшество» номли дарсликни тайёрлашда ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини И. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий ишларни тизимли ва самарали ташкил қилиш чора-тадбирларининг 4-банди 2022 йил январдан бошлаб «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» китоби асосида «Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт стратегияси» туркумида китоблар, луғатлар ва рисолалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон гувоҳномалари; Республика Маънавий ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 16 августдаги 21-сон маълумотномаси). Натижалар курсантларнинг жамиятдаги сиёсий, маънавий-ахлоқий хавфсизлигини таъминлаш ва ёшлар маънавий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish