Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиёзова Муҳайё Тожиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узликсиз малака ошириш жараёнида ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг креатив компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.DSc/Ped516.
Илмий маслаҳатчи: Мусурманова Айниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, DSc.28/05.05.2023.Ped.165.01.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулло Қўлдашевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Исмаилова Зуҳра Қарабоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Сафибулло  Хабибуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлюксиз малака ошириш жараёнида олий таълим муассасалари ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг креатив компетентлигини такомиллаштиришдан иборат.  
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлюксиз малака ошириш жараёнида ижтимоий-гуманитар йўналиш педагоглари креатив компетентлигининг мотивацион, когнитив, ижтимоий, аксиологик, эмоционал ва интроспекция компанентлари таълимнинг андрагогик, компетенсиявий, аксиологик, инновацион, тизимли  ва эвтагогик парадигмалари асосида, креативликнинг фалсафий, педагогик ва психологик хусусиятларига мос ҳолда аниқланган;
узлюксиз малака ошириш жараёнида ижтимоий-гуманитар йўналиш педагоглари креатив компетентлигини (аналитик таҳлил, консентрация, ғоялар инкубацияси, ғоялар қидириш йўлидаги паст-баландликлар, тўлқинли тараққиёт, анализ ва синтез асосида) ривожланиш босқичлари (мотивацион-ҳиссий, тақлид қилиш, таъсирларни узатиш, касбий трансформация ва креативликни уйғунлаштириш) ва уларнинг мазмуни андрагогик талаблар асосида такомиллаштирилган;
расмий, норасмий ва информал таълим муҳитида адекватлик, аниқлик, универсаллик талабларига мос равишда  “Креатив компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган таълим жараён модели” ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг креативлигини ривожланиш босқичларига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг шахсий-касбий таълим траекторияси ва индивидуал-касбий ривожланиш дастури таълимдаги рақамли трансформация жараёнлари, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг интеграл хусусиятлари, узлюксиз малака ошириш тизимида касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш воситалари, индивидуал таълим манбаларини белгилаш асосида ривожлантирилган;
ижтимоий-гуманитар йўналиш педагоглари креатив компетентлигини такомиллаштириш индикаторлари (ўз-ўзини ривожлантириш, эмпатия, рефлексив, когнитив, натижадорлик, адекват методлардан фойдаланиш, тизимли фикрлаш), даражалари (юқори, ўрта, қуйи)  ҳамда креатив компетентликни диагностика қилишга қаратилган дидактик ресурслар ва электрон услубий таъминот ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг креатив компетентлигини узлюксиз малака ошириш жараёнларида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
узлюксиз малака ошириш жараёнида  ижтимоий-гуманитар йўналиш педагоглари креатив компетентлигининг компанентлари (мотивацион, когнитив, ижтимоий, аксиологик, эмоционал ва интроспекция) таълимнинг андрагогик, компетенциявий, аксиологик, инновацион, тизимли ва эвтагогик парадигмалари тамойиллари орқали шахс креативлигининг фалсафий, педагогик ва психологик хусусиятлари асосида олинган илмий натижалар, хулоса ва тавсиялар 2019-2022-йиллар давомида Европа Иттифоқи Европа ижтимоий жамғармасининг “ППИ/РМ/2019/1/00004 – 3Д Digital Silk Road” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 02/14-1219-сон маълумотномаси). Натижада тегишли йўналишлар бўйича жараёнида  ижтимоий-гуманитар йўналиш педагог кадрлар тайёргарлигига қўйиладиган давлат таълим талаблари мазмуни бойитилган;
узлюксиз малака ошириш жараёнида ижтимоий-гуманитар йўналиш педагоглари креатив компетентлигини (аналитик таҳлил, консентрация, ғоялар инкубацияси, ғоялар қидириш йўлидаги паст-баландликлар, тўлқинли тараққиёт, анализ ва синтез асосида) ривожланиш босқичлари (мотивацион-ҳиссий, тақлид қилиш, таъсирларни узатиш, касбий трансформация ва креативликни уйғунлаштириш) ва уларнинг мазмуни андрагогик талаблар асосида  такомиллаштиришга  оид хулоса ва тавсиялар 2019-2022-йиллар давомида Европа Иттифоқи Европа ижтимоий жамғармасининг “ППИ/РМ/2019/1/00004 – 3Д Digital Silk Road” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 02/14-1219-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг касбий компетенсиялари таркиби такомиллаштиришга эришилган;
расмий, норасмий ва информал таълим муҳитида ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг креативлигини ривожланиш босқичларига устиворлик бериш асосида адекватлик, аниқлик, универсаллик талабларига мос равишда  “Креатив компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган таълим жараён модели”ни  такомиллаштиришга оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ОТ-А1-118 “Ўзбекистон  Республикасида  кўп қиррали маданий таълим муҳитида ўқитишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш” (2019-2021-йй) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 02/14-1219-сон маълумотномаси). Натижада узлюксиз таълим тизимида ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг креатив компетентлиги  самарали ривожлантирилган;
ижтимоий-гуманитар йўналиш педагогларининг шахсий-касбий таълим трайекторияси ва индивидуал-касбий ривожланиш дастури таълимдаги рақамли трансформация жараёнлари, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг интеграл хусусиятлари, узлюксиз малака ошириш тизимида касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш воситалари, индивидуал таълим манбаларини белгилаш асосида ривожлантиришга оид хулоса ва тавсиялар “Умумий педагогика” (II-қисм) дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 02/14-1219-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари таълим, ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳалари педагог кадрлари учун “Педагогнинг креатив компетентлигини ривожлантириш” мавзусида очиқ таълим ресурслари яратилган ва амалиётга тадбиқ этилган;
ижтимоий-гуманитар йўналиш педагоглари креатив компетентлигини такомиллаштириш индикаторлари (ўз-ўзини ривожлантириш, эмпатия, рефлексив, когнитив, натижадорлик, адекват методлардан фойдаланиш, тизимли фикрлаш), даражалари (юқори, ўрта, қуйи)  ҳамда креатив компетентликни диагностика қилишга қаратилган дидактик ресурсларга оид илмий хулоса ва тавсиялар “Умумий педагогика” (II-қисм) дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21-июндаги 02/14-1219-сон маълумотномаси). Натижада педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  таълими ва умумий педагогика фанининг мазмуни бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish