Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрахимов Санжар Урунбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акмеологик ёндашув асосида бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш стратегиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.DSc/Ped213.
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Рохат Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, DSc.28/05.05.2023.Ped.165.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзилла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шопулатов Абдималик Нуруллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акмеологик ёндашув асосида бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш стратегияларини аниқлаш ва амалиётга татбиқ этиш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.  
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ва йўналишлари акмеологиянинг консептуал асослари билан ёндашувлар (аксиологик, интегратив, шахсга йўналтирилган, маданиятшунослик)ни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш жараёни акмеологик ёндашув доирасида толерантлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, рақибини ва ўз-ўзини обектив баҳолаш, аналитик-таҳлилий тафаккурини ривожлантириш каби шахсий-касбий сифатларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак спорт мураббийларини спортчилар жамоаси аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш механизмлари жараён мазмуни, ташкил этиш шакллари, стратегияларни машғулотлар, мустақил таълим, педагогик амалиёт жараёнида қўллаш асосида аниқлаштирилган;
акмеологик ёндашув асосида бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш жараёнини ташкил этишнинг индикатив-ривожлантирувчи модели, таълим-тарбия стратегияларини мунтазам  мақсадли қўллаш, касбий билим, компетенсия ва шахсий сифатларни ривожлантириш ҳамда самарадорлик блоклари функсияларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
акмеологик ёндашув асосида бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этиш компетентлигини баҳолашнинг ишлаб чиқилган кўрсаткич индикаторлари ва мезонлари таркиби комплекс ривожланиш даражалари, зиддиятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари, бартараф этиш механизмлари ижобий ечимларни таъминловчи диагностик методикаларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акмеологик ёндашув асосида бўлажак мураббийларнинг гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга доир натижалар асосида:
бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари ва йўналишлари акмеологиянинг консептуал асослари билан ёндашувлар(аксиологик, интегратив, шахсга йўналтирилган, маданиятшунослик)ни  интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2017-2020-йилларга мўлжалланган ФЗ-2016-0909111822-сонли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 10-январдаги 02-07-399/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак спорт мураббийларининг спортчилар орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш жараёни акмеологик, аксиологик, интегратив, шахсга йўналтирилган, маданиятшунослик ёндашувлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш жараёни акмеологик ёндашув доирасида толерантлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, рақибини ва ўз-ўзини обектив баҳолаш, аналитик-таҳлилий тафаккурини ривожлантириш каби шахсий-касбий сифатларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш, акмеологик ёндашув асосида бўлажак спорт мураббийларини спортчилар жамоаси аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш механизмлари жараён мазмуни, ташкил этиш шакллари, стратегияларни машғулотлар, мустақил таълим, педагогик амалиёт жараёнида қўллашга оид таклиф ва тавсиялардан  И-ОТ-2019-9-сонли “Умумий ўрта таълим мактабларида шахмат фани бўйича 3Д интерактив ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва жорий қилиш” мавзусидаги 2019-2021-йилларга мўлжалланган инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 10-январдаги 02-07-399/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак спорт мураббийларининг спортчилар шахсий сифатларини шакллантиришга оид билимлари ривожлантирилган;
акмеологик ёндашув асосида бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этишга тайёрлаш жараёнини ташкил этишнинг индикатив-ривожлантирувчи модели, таълим-тарбия стратегияларини мунтазам  мақсадли қўллаш, касбий билим, компетенсия ва шахсий сифатларни ривожлантириш ҳамда самарадорлик блоклари функсияларини ўзаро комбинациялаш, мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 3-ноябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-414-сон Қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 06-01/06/13/9772-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, таълим жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш ва бошқарув тизимини рақамлаштириш, педагогик ва илмий салоҳиятни янада ошириш ҳамда илмий-тадқиқот ишлари сифатини тубдан яхшилаш, илғор хорижий спорт – таълим технологияларини қўллашнинг педагогик имкониятларини кенгайтиришнг механизмлари такомиллаштирилган;
акмеологик ёндашув асосида бўлажак спорт мураббийларини гуруҳ аъзолари орасидаги зиддиятларни бартараф этиш компетентлигини баҳолашнинг ишлаб чиқилган кўрсаткич индикаторлари ва мезонлари таркибини такомиллаштиришда комплекс ривожланиш даражалари, зиддиятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари, бартараф этиш механизмлари, ижобий ечимларни таъминловчи диагностик методикаларни қўллашга оид маълумотлар “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” номли дарсликда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғи, 233-0037 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак спорт мураббийларининг касбий билимлари, шахсий-касбий сифатлари ва спортчилар орасидаги зиддиятларни бартараф этиш маҳорати – “акме”ни ривожлантириш механизмлари ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish