Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Назиржон Набижановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Контентни етказиб бериш тармоғининг самарадорлигини сунъий интеллект асосида ошириш модел ва алгоритмлари”, 05.04.01 – Телекоммуникация ва компютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3797
Илмий раҳбар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02:
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Амирсаидов Улуғбек Бобурович., техника фанлари доктори, доцент.
Абдуллаев Миржамол Миркомилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: контентни етказиб бериш тармоқларида самарадорликни сунъий интеллект асосида ошириш имконини тақдим этувчи модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контентни етказиб бериш тармоқларида самарали кешлашни амалга оширувчи усул ва контентни кешга жойлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
сунъий интеллект асосида контентни етказиб бериш тармоқларида видеоконтентларни самарали кешлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
сунъий интеллект асосида контентни етказиб бериш тармоқларида видео маълумотларнинг оммабоплигини башорат қилиш модели ва интерфейси ишлаб чиқилган;
кешларга контентни оптимал жойлаштириш асосида энергия истеъмоли самарадорлигини оширувчи ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Контентни етказиб бериш тармоғининг самарадорлигини сунъий интеллект асосида ошириш модел ва алгоритмлари боʻйича олинган натижалари асосида:
контентни етказиб бериш тармоқларида самарали кешлашни амалга оширувчи усул ва контентни кешга жойлаштириш алгоритми ҳамда кешларга контентни оптимал жойлаштириш асосида энергия истеъмоли самарадорлигини оширувчи ёндашув Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Оʻзбектелеком” АК “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиалига жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлиги 2023-йил 4-сентябрдаги 33-8/6042-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кешларга контентни оптимал жойлаштирш асосида энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш модели локал кеш-серверга фойдаланувчиларнинг сўров қилаётган контентга тушмаслик ёки тушиши ҳисобига кешлардаги энергия самарадорлик мавжуд усулларга нисбатан 40% гача ошириш имконини берган;
сунъий интеллект асосида контентни етказиб бериш тармоқларида видеоконтентларни самарали кешлаш алгоритми ва кешларга контентни оптимал жойлаштириш асосида энергия истеъмоли самарадорлигини оширувчи ёндашув Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “OʻzTTBRM” ДУКга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлиги 2023-йил 4-сентябрдаги 33-8/6042-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида контентни етказиб бериш тармоқларида видеоконтентларни сунъий интеллект асосида самарали кешлаш ёрдамида магистрал каналлари орқали узатиладиган трафик ҳажмини қисқартириш ва видео контентларнинг оммабоп бўлиш эҳтимоллигини 98 % гача аниқликда башорат қилиш имкони яратилган;
сунъий интеллект асосида контентни етказиб бериш тармоқларида видео маълумотларнинг оммабоплигини башорат қилиш модели ва интерфейси ҳамда видеоконтентларни самарали кешлаш алгоритми Рақамли технологиялар вазирлиги тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “UZDIGITAL TV” МЧЖга жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлиги 2023-йил 4-сентябрдаги 33-8/6042-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида фойдаланувчи ва контент орасидаги масофани қисқартириш, ускуна ҳамда дастурий таъминотни оптималлаштирш ва маълумот узатишни яхшилаҳ ҳисобига ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 10-12 % гача оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish