Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирходжаева Ширин Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳаётни суғурта қилиш соҳасини ривожлантириш йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2569.
Илмий раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўлдошев Қамариддин Мансурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳаётни суғурта қилиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида инфлясияга боғланган давлат қимматли қоғозларига йўналтириш таклиф этилган;
кекса ёшдаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ихтиёрий (қўшимча) пенсия суғуртасини жорий қилиш зарурлиги асосланган;
суғурта компаниялари томонидан ихтиёрий тиббий суғуртани амалга оширишда суғурта шартномасини тузиш, суғурта қопламасини тўлаш ва рискларни назорат қилиш жараёнини амалга оширишнинг рақамлаштирилган экотизими ишлаб чиқилган;
ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасини ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида инфлясияга боғланган давлат қимматли қоғозларига йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5265-сон қарори билан тасдиқланган “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳаёт суғуртаси соҳасини ҳамда шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 18-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 29 майдаги 41-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, ҳаёт суғуртаси компаниялари томонидан давлат қимматли қоғозларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми ошган, юзага келиши мумкин бўлган инвестицион хатарлар камайган ва юқори инвестицион даромад олиш имконияти юзага келган ҳамда республикамизда фаолият юритаётган ҳаёт суғуртаси компанияларининг инвестиция портфелидаги маблағлар ҳажми 20 фоизга ошган;  
кекса ёшдаги фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида ихтиёрий (қўшимча) пенсия суғуртасини жорий қилиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5265-сон қарори билан тасдиқланган “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ҳаёт суғуртаси соҳасини ҳамда шахсий суғурта турларини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 29 майдаги 41-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши кекса аҳолини самарали ижтимоий муҳофаза қилиш, қўшимча пенсия таъминотини жорий этиш ҳамда иқтисодиётга қўшимча маблағларни жалб қилиш имконини берган;
суғурта компаниялари томонидан ихтиёрий тиббий суғуртани амалга оширишда суғурта шарномасини тузиш, суғурта қопламасини тўлаш ва рискларни назорат қилиш жараёнини амалга оширишнинг рақамлаштирилган экотизимини жорий қилиш таклифи «EUROASIA LIFE INSURANCE»  АЖ суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий қилинган («EUROASIA LIFE INSURANCE»  АЖ суғурта компаниясининг 2023 йил 12 майдаги  01/01-102-сон маълумотномаси). Натижада, ихтиёрий тиббий суғурта бўйича электрон илова яратилган, масофавий биометрик идентификатсия (Face-ID) тизими ишга туширилган, доимий мижозларининг ишончи ва садоқатини ошириш мақсадида cашбаcк тизими бўйича маҳсулот нархининг 15 фоизгача бўлган миқдорда бонуслар белгиланган. Бу эса, суғурта ташкилотининг ихтиёрий тиббий суғурта бўйича рискларни аниқ прогноз қилиш, рискларни камайтириш ва олдини олиш орқали ихтиёрий тиббий суғурта бўйича ҳаражатларининг 50 фоизга камайишига олиб келган;
ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5265-сон қарорининг 2-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 29 майдаги 41-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, ҳаёт суғуртаси компаниялари фойда солиғи суммасининг 50 фоизи уларнинг ихтиёрида қолдирилишига ҳамда уларнинг янада самарали ишлашига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish