Sayt test rejimida ishlamoqda

Самиев Сирож Саитовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда ишбилармонлик туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2846
Илмий раҳбар: Тураев Баходир Хатамович, иқтbсодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Алиева Маҳбуба Тўйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидов Обиджон Ҳафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимизда ҳудудий ишбилармонлик туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган ишбилармон туристларга мамлакатимизнинг ишбилармонлик муҳитини, инвестицион салоҳиятини, туристик жозибадорлигини намоён қилиш ҳамда семинар, симпозиум, форум ва конгрессларни ўтказиш бўйича ихтисослашган “Ишбилармонлик туризм ахборот маркази”ни ташкил этишнинг афзалликлари асосланган;
“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғиботи асосида туристик дестинацияларда музейлар, галереялар, маданий-томоша ва маданий-маърифий ташкилотлар ҳамда 10 минг нафар ишбилармон туристларни қабул қилиш имконини берадиган махсус кўнгилочар ва спорт масканларини ташкил этиш бўйича таклифлар асосланган;
ишбилармонлик ва гастраномик туризми йўналишидаги тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш асосида Самарқанд шаҳрида, Ургут ва Паяриқ туманларидаги аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда “Тунги мобил бозор”лар фаолиятини йўлга қўйиш негизида туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини икки баравар ошириш юзасидан таклифлар далилланган;
Самарқанд вилоятида ишбилармонлик туризмини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ҳудудий омиллар таҳлили асосида ишбилармонлик туризм ташрифларнинг 2027 йилгача прогноз параметлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудий ишбилармонлик туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар амалиётда қўлланилди, жумладан:
хорижий мамлакатларидан ташриф буюрган ишбилармон туристларга мамлакатимизнинг ишбилармонлик муҳитини, инвестицион салоҳиятини, туристик жозибадорлигини намоён қилиш ҳамда семинар, симпозиум, форум ва конгрессларни ўтказиш бўйича ихтисослашган “Ишбилармонлик туризм ахборот маркази”ни ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклифлар 2020-йил 09-мартдаги Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги “Туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш”  01-09/3-11 сонли буйруғи ижроси назорат режасига киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 15-мартдаги 02-12-02-1536-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ишбилармонлик туризм бозорида туристик хизматлар кўрсатиш самарадорлиги 10% га ошган;
“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғиботи асосида туристик дестинацияларда музейлар, галереялар, маданий-томоша ва маданий-маърифий ташкилотлар ҳамда 10 минг нафар ишбилармон туристларни қабул қилиш имконини берадиган махсус кўнгилочар ва спорт масканларини ташкил этиш бўйича таклифлар “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” консепсияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-455-сон қарори ижроси юзасидан 2023-йил 9-январдаги 01-04/3-01-сонли назорат режасида киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 15-мартдаги 02-12-02-1536-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудларда, жумладан Самарқанд вилоятида ишбилармонлик туризми инфратузилмаси субектлари фаолиятини ривожлантириш чораларининг натижавийлиги икки бароварга оширилган;
ишбилармонлик ва гастраномик туризми йўналишидаги тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш асосида Самарқанд шаҳрида, Ургут ва Паяриқ туманларидаги аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда “Тунги мобил бозор”лар фаолиятини йўлга қўйиш негизида туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини икки баравар ошириш юзасидан таклифлар 2022-йил 30-апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-232 қарор ижроси дастурига киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 15-мартдаги 02-12-02-1536-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудларда, жумладан Самарқанд вилоятида, ишбилармонлик туризмини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини 12 % га ошириш имкони яратилган. Натижада туризм инфратузилмаси ва хўжалик субектларининг иқтисодий манфаатларини яқинлаштириш ва уларнинг алоқаларини ривожлантиришга эришилган;
Самарқанд вилоятида ишбилармонлик туризмини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ҳудудий омиллар таҳлили асосида ишбилармонлик туризм ташрифларнинг 2027 йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган «2023-2025 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталарига»га киритилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 15-мартдаги 02-12-02-1536-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш натижасида ҳудудларда, жумладан Самарқанд вилоятида, ишбилармонлик туризмини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш имкони яратилган ва туристик оқимлари ҳисоб-китобларнинг аниқлик даражаси ошган. Натижада прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш мамлакатимизда туризм соҳаси хизматларини, экспорт ҳажмини ҳамда меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини ривожлантириш чоралари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish