Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқов Уйғун Давлатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг молиявий  ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Iqt540.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тижорат банкларининг молиявий ресурсларини самарали бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари барқарор ресурси сифатида субординар қарзларни улуши жами мажбуриятлар таркибида 8 фоиздан юқори бўлиши таъминлаш зарурлиги асосланган;
тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг омонатларини кенг жалб қилиш мақсадида онлайн омонатлар ҳажмини ошириб бориш ва жисмоний шахсларнинг жами омонатлари қолдиғидаги улушини 50 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган;
тижорат банкларида ягона вакиллик ҳисобварағини жорий этиш орқали уларнинг муддациз депозитлар бўйича тизимли тақчиллигини бартараф этиш асосланган;
тижорат банкларида ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ пассив операциялар ва хизматларни сотиш жараёнида АИДА концепциясини қўллаш асосида бир йил ва ундан ортиқ муддатга сақланадиган муддатли депозитлар улушини куйи чегарасини жами ресурслар таркибида 40 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган;
тижорат банклари молиявий барқарорлиги ўзгариш динамикасига таъсир қилувчи асосий яъни, муддатли депозитлар, жамғарма депозитлар, банклараро кредитлар, эмиссия қилинган облигациялар кўрсаткичлари ёрдамида банклар барқарор маблағларининг 2030-йилларга мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари барқарор ресурси сифатида субординар қарзларни улуши жами мажбуриятлар таркибида 8 фоиздан юқори бўлиши таъминлаш таклифи АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2022-йил 6-апрелдаги 17-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган 756-сонли “Активлар ва пассивларни бошқариш тўғрисида”ги сиёсатда инобатга олинган. Натижада, АТ “Алоқабанк”нинг мажбуриятлари таркибида жалб қилинган узоқ муддатли ресурслар, яъни субординар қарзлар ҳажми 2023 йил 1 июль ҳолатига 149,3 млрд.сўмни ташкил этди.
тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг омонатларини кенг жалб қилиш мақсадида онлайн омонатлар ҳажмини ошириб бориш ва жисмоний шахсларнинг жами омонатлари қолдиғидаги улуши 50 фоиздан юқори бўлиши таклифи АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2023-йил 14-февралдаги 8-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган 579-сонли “Депозит сиёсати тўғрисида”ги тартибида фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023-йил 7-августдаги 25-04/2667-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг жисмоний шахслардан жалб қилинган онлайн омонатларни жами омонатларга нисбатан улушини 69,5 фоизга етказиш имконини берган;
тижорат банкларида ягона вакиллик ҳисобварағини жорий этиш орқали уларнинг муддациз депозитлар бўйича тизимли тақчиллигини бартараф этиш таклифи “Туронбанк” АТБ бошқарув кенгашининг 2023-йил 12-январдаги К-4-сонли қарори билан амалиётга жорий қилинган (“Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 4-сентябрдаги 19/0-273-сонли маълумотномаси). Натижада вақтинчалик бўш пул маблағларни жалб қилиш ва фойдаланиш (манипулция) даражаси 15 фоизга ошган ва молиявий ресурслар тақчиллиги билан боғлиқ ҳолатлар 1,5 бараварга камайган;
тижорат банкларида ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ пассив операциялар ва хизматларни сотиш жараёнида АИДА концепциясини қўллаш асосида бир йил ва ундан ортиқ муддатга сақланадиган муддатли депозитлар улушини жами ресурслар таркибида 40 фоизга етказиш тўғрисидаги таклифи АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2023-йил 14-февралдаги 8-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган 579-сонли “Депозит сиёсати тўғрисида”ги тартибини ишлаб чиқишда инобатга олинган (АТ “Алоқабанк”нинг 2023-йил 7-августдаги 25-04/2667-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида муддатли депозитларнинг улушини ўтган ҳисобот даврига нисбатан 201 фоизга ошириш имконини берган;
тижорат банклари молиявий барқарорлиги ўзгариш динамикасига таъсир қилувчи асосий кўрсаткичлар яъни, муддатли депозитлар, жамғарма депозитлар, банклараро кредитлар, эмиссия қилинган облигациялар ёрдамида банклар барқарор маблағларининг 2030-йилларга мўлжалланган прогнози бўйича таклифи “Туронбанк” АТБ Кузатув кенгашининг 2023-йил 12-январдаги К-4-сонли қарори билан тасдиқланган 1023-сонли “Туронбанк” АТБ актив ва пассивларни бошқариш сиёсати”да инобатга олинган (“Туронбанк” АТБнинг 2023-йил 4-сентябрдаги 19/0-273-сонли маълумотномаси). Натижада вужудга келиши мумкин бўлган трансформацион риск даражасини пасайтириш ҳамда барқарор маблағлар ҳажмини мақсадли кўрсаткичларини шакллантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish