Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Фозил Тураповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни трансформациялаш жараёнида саноат корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2228
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Ўрал Ахмадович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Қурбонов Хайрулла Абдурасулович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари молиявий барқарорлигини таъминлашни ривожлантириш масалалари бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат иштирокидаги саноат корхоналарининг асосий фаолият ихтисослигига мувофиқ бўлмаган ва фойдаланилмайотган активларни тегишли давлат мулкини бошқариш идоралари тасарруфига ўтказиш орқали корхоналар устав капиталидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улушини камайтириш асосида молиявий барқарорлигини ошириш таклифи асосланган;
саноат корхоналарининг молиявий барқарорлигини рискларни комплекс декомпозициялаш асосида бошқариш ҳамда саноат корхоналарида ресурслар сарф-харажатларини дифференциациялаш орқали молиявий барқарорлигини ошириш асосланган;
талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклифи асосланган;
“Шарғункўмир” акциядорлик жамияти иқтисодий фаолиятининг узоқ муддатли тенденциялари асосида молиявий барқарорлик ҳолатининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарида молиявий барқарорликни таъминлашни ривожлантириш йоъллари боъйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат иштирокидаги саноат корхоналарининг асосий фаолият ихтисослигига мувофиқ бўлмаган ва фойдаланилмайотган активларни тегишли давлат мулкини бошқариш идоралари тасарруфига ўтказиш орқали корхоналар устав капиталидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улушини камайтириш асосида молиявий барқарорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 - йил 4 - майдаги 266 - сон “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 -йил 19- сентябрдаги 03\26\-17\4973-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, республикадаги давлат иштирокидаги саноат корхоналари, жумладан, “Ўзкимйосаноат” АЖ таркибига кирувчи “Шарғункўмир” АЖда асосий фаолият ихтисослигига мувофиқ бўлмаган ва фойдаланилмайотган активларни ҳисобдан чиқариш орқали корхоналар устав капиталидаги давлат ҳамда хўжалик жамиятлари улушини камайтириш асосида молиявий барқарорлигини ошириш имкони яратилган;
саноат корхоналарининг молиявий барқарорлигини рискларни комплекс декомпозициялаш асосида бошқариш ҳамда саноат корхоналарида ресурслар сарф-харажатларини дифференциациялаш орқали молиявий барқарорлигини ошириш таклифи “Шарғункўмир” акциядорлик жамияти фаолиятида қўлланилган. (“Шарғункўмир” АЖнинг 2023-йил 14-мартдаги 01-302-сонли маълумотномаси). Натижада, молиявий рисклар комплекс тарзда декомпозицияланиб, янги молиявий бошқариш тизими яратилган, корхонанинг ресурслар сарф харажатларини дифференциациялаш орқали унинг соф фойдаси 2020 йилда 107605,0 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йил якунларига кўра 4523105,0 млн. сўмни ташкил этган йоки 4415500 млн. сўмга ошишига эришилган;
талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисмини Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил-21-июлдаги ПФ-111-сон“Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023-йил 19-сентябрдаги 03\26\-17\4973-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, республикадаги давлат иштирокидаги саноат корхоналари, жумладан, “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи “Шарғункўмир” АЖ да ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ҳисобига молиявий барқарорлигини таъминлаш имкони яратилган;
“Шарғункўмир” акциядорлик жамияти иқтисодий фаолиятининг узоқ муддатли тенденциялари асосида молиявий барқарорлик ҳолатининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятининг узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (“Шарғункўмир” АЖнинг 2023-йил 14-мартдаги 01-302 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, акциядорлик жамиятининг дебиторлик қарздорлиги ўсиш суръатининг 1 фоизга ортиши, корхонанинг молиявий барқарорлик кўрсаткичлари ўсиш суръатининг 0,27 фоизга, пул маблағларининг 1 фоизга ортиши, молиявий барқарорлик кўрсаткичлари ўсиш суръатининг 0,20 фоизга ортишига олиб келиши аниқланиб, ушбу прогноз кўрсаткичлари корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш тўғрисида бошқарув қарорларини тўғри ва аниқ қабул қилиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish