Sayt test rejimida ishlamoqda

Рихсибоев Нозимбек Абдурасул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Транспорт-логистика тизимининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt1076
Илмий раҳбар: Ходиев Баходир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Жавлонбек Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: транспорт-логистика тизимининг иқтисодий механизмини такомиллашириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра транспорт-логистика соҳасини иқтисодий ривожлантириш йўналишларини таркибига олган декомпозицияси асосида тизим салоҳиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари таснифланган ҳамда тизим салоҳиятига таъсир кўрсатувчи омиллар, хизмат кўрсатиш сифат даражасини баҳолаш, оптимал моделни ишлаб чиқиш жиҳатларини қамраб олувчи транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг назарий асоси такомиллаштирилган;
саноат корхоналарининг темир йўл транспорт-логистик харажатларини мақбуллаштиришда ташиш (ТТЛХ≤50%), омборлар ва захираларни бошқариш (ОЗБТЛХ≤20%), юк ортиш-тушириш ишлари (ЙТТЛХ≤8%), қадоқлаш ва маркировкалаш (ҚМТЛХ≤7%), суғурталаш (СТЛХ≤7%), божхона ишлови (БИТЛХ≤8%)нинг мақбул чегара диапазонларини белгилаш орқали фаолият барқарорлигини таъминлаш таклифи асосланган;
логистика инфратузилмаларини модернизация қилишнинг асосий хусусиятлари ва маҳсулотларини етказиб беришда логистика жиҳатдан ташкиллаштириш мезонларини жорий этиш орқали саноат корхоналари юкларини кузатиб бориш ва назорат харажатларини 15-20 фоизга қисқартириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда замонавий логистика технологиялари, интермодал юк ташувларини ривожлантириш ҳамда қўшимча юк оқимларини жалб қилиш ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишга асосланган транспорт-логистика тизимининг иқтисодий ривожланиш модели негизида 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт-логистика тизимини иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
транспорт-логистика соҳасини иқтисодий ривожлантириш йўналишларини таркибига олган декомпозицияси асосида тизим салоҳиятини баҳолашнинг асосий кўрсаткичларини таснифлаш ҳамда тизим салоҳиятига таъсир кўрсатувчи омиллар, хизмат кўрсатиш сифат даражасини баҳолаш, оптимал моделни ишлаб чиқиш жиҳатларини қамраб олувчи транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича услубий ёндашувдан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Транспорт иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида олий ўқув юрти талабаларида транспорт-логистика тизимининг иқтисодий салоҳиятини баҳолаш бўйича назарий-услубий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
саноат корхоналарининг темир йўл транспорт-логистик харажатларини мақбуллаштиришда ташиш (ТТЛХ≤50%), омборлар ва захираларни бошқариш (ОЗБТЛХ≤20%), юк ортиш-тушириш ишлари (ЙТТЛХ≤8%), қадоқлаш ва маркировкалаш (ҚМТЛХ≤7%), суғурталаш (СТЛХ ≤7%), божхона ишлови (БИТЛХ≤8%)нинг мақбул чегара диапазонларини белгилаш орқали фаолият барқарорлигини таъминлаш таклифидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 19-апрелдаги 52-сонли буйруғига асосан тармоқ фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 20-июндаги 04/18-59-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида акциядорлик жамиятида бошқарув самарадорлигини 12-14 фоизга ошириш имконини берган;
логистика инфратузилмаларини модернизация қилишнинг асосий хусусиятлари ва маҳсулотларини етказиб беришда логистика жиҳатдан ташкиллаштириш мезонларини жорий этиш орқали саноат корхоналари юкларини кузатиб бориш ва назорат харажатларини 15-20 фоизга қисқартириш таклифидан ““Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тармоқ фаолиятини ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 20-июндаги 04/18-59-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тармоқда кутилаётган рискларнинг олдини олиш ва риск таъсирчанлигини камайтириш имконини берган;
Ўзбекистонда замонавий логистика технологиялари, интермодал юк ташувларини ривожлантириш ҳамда қўшимча юк оқимларини жалб қилиш ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланишга асосланган транспорт-логистика тизимининг иқтисодий ривожланиш модели негизида ишлаб чиқилган 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан ““Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тармоқ фаолиятини ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 20-июндаги 04/18-59-23-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида таъминот занжирига жалб қилинган барча логистик компаниялар интеграциясини таъминлаш ва етказиб бериш вақтини 25 фоизга қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish