Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмаджонова Гулноза Муродовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила нобуд бўлишида децидуал қават тузилишининг морфометрик хусусиятлари"; 14.00.02 – Морфология; 14.00.01-Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tib589.
 Илмий маслаҳатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01
Расмий оппонентлар: Закирова Наргиза Баходировна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шалина Раиса Ивановна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбонов Саид Сафарович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Антифосфолипид синдроми ва ҳомила ташлашда аёлларда илк муддатларда ҳомила ташлашда децидуал қобиғ тузилишининг морфометрик хусусиятларини ўрганишдан иборатдир
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда яшовчи ўзбек миллатига мансуб ҳомиладор аёлларда антифосфолипид синдромида ҳомиладорликнинг 8 хафталигига қадар ҳомиланинг ултратовуш анатомиясининг морфометрик хусусиятлари юқори даражада аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
антифосфолипид синдроми бўлган аёлларда эрта постаборт эндометрийнинг ултратовуш анатомияси морфологик хусусиятлари ўрганилди: (ҳажми, эндометрий бирикиш худуди, рецисивлиги ва умумий периферик томир қаршилиги), регионар гемодинамика параметрларининг ошиши орқали намоён бўладиган клиник белгилари асосий хавф омиллари аниқланган ва асоратларни кейинги ҳомиладорликкача бартараф этиш ва башоратлаш усуллари ишлаб чиқилган;
АФС аниқланган аёлларда ЭФМК, фибриноген, Д-Димер, регионар гемодинамикадаги ўзгаришлар замирида эндотелиал дисфункциянинг келиб чиқишида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва башоратга эга аҳамияти асосланган;
АФС аниқланган аёлларда спонтан абортдан кейин децидуализация жараёнининг морфологик хусусиятлари ўрганилди ва антифосфолипид синдроми бўлган ҳомиладор аёлларда клиник ва лаборатор кўрсаткичлар (прогестерон, эстродиол, ЭФМК, Д-Димер) омилларнинг ошиши, бачадон артериаларида резистентлик индексининг ортиши ва қон оқимининг ёмонлашуви ўз-ўзидан спонтан аборт юзага келишига оимл бўла олиши исботланган;
анамнезида АФС бор аёлларда инструментал ва лаборатор текширув натижалари асосида, децидуал строма ёнидаги бачадон томирларига трофобластнинг кириб бориши ва децидуализация жараёнининг бузилиши, спирал артериялар ва бачадон артериялари, децидуа қон томирларининг шикастланиши ва децидуализация жараёнининг бузилиши ва қон кетиш жойлари мавжудлиги, Нитабух қатлами эрта шаклланиши ва хорион шокилаларини паст шаклланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 30 сентабридаги 06/25-сонли хулосаси асосида:
Ўзбекистонда яшовчи ўзбек миллатига мансуб ҳомиладор аёлларда антифосфолипид синдромида ҳомиладорликнинг 8 хафталигига қадар ҳомиланинг ултратовуш анатомиясининг морфометрик хусусиятлари юқори даражада аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Ўзбек миллатига мансуб ҳомиладор аёлларда антифосфолипид синдромида ҳомиладорликнинг 8 хафталигига қадар ҳомиланинг нобуд бўлиш хавфини юқорилигини кўрсатган; антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда эрта муддатда  ҳомиланинг ултратовуш анатомиясининг морфометрик хусусиятлари аниқланганда даволанишга туғруқ комплекслари ва керакли шошилинч тиббий ёрдам кўрсата оладиган муассасаларга юборилган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон шаҳар 2-сон туғруқ мажмуасига 20.07.2022 йилдаги 143/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимига 20.07.2022 йилдаги 247/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган текшириш усуллари беморлар саломатлигининг тез қайта тикланиши ва эрта ташхислаш ҳамда асоратларнинг олдини олишдан иборат;   тадбиқ этилган комплекс ёндашув натижасида  даволаш самардорлиги ошган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:    Антифосфолипид синдроми (АФС) аниқланган ҳомиладор аёлларда самарали текширув усули бўлган ҳомиланинг ултратовуш анатомиясининг морфометрик хусусиятларини текшириш орқали ҳомилага ҳавф солувчи омилларни аниқланиши, яъни бошқа текшириш усуллардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган. Бунда бир беморда 650000 сум иқтисод қилиниб, тадқиқот жараёнида кузатувдаги 60 нафар беморда 39000000 сўм бюждетдан ташқари маблағлардан иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила эрта нобуд бўлишини прогнозлашдаги инструментал (УТТ) усули, 1 нафар бемор ҳисобига киритилаётган усулнинг иқтисодий самарадорлиги унинг аналогига нисбататан арзон, яни 72 % юқорилигини кўрсатди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила нобуд бўлишида децидуал қават тузилишининг морфометрик хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши  натижалари асосида бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 06/2587-сонли хат юборилган.
антифосфолипид синдроми бўлган аёлларда эрта постаборт эндометрийнинг ултратовуш анатомияси морфологик хусусиятлари ўрганилди: (ҳажми, эндометрий бирикиш худуди, рецисивлиги ва умумий периферик томир қаршилиги), регионар гемодинамика параметрларининг ошиши орқали намоён бўладиган клиник белгилари асосий хавф омиллари аниқланган ва асоратларни кейинги ҳомиладорликкача бартараф этиш ва башоратлаш усуллари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: антиосфолипид синдроми аниқланган аёлларда бачадон ҳолатини бахолашда марказий гемодинамика кўрсаткичларини, регионар гемодинамика параметрларини биргаликда ўрганиш кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олади, ҳомиладорликни асорациз ўтишини ва ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон шаҳар 2-сон туғруқхона мажмуасининг 22.07.2022 йилдаги 328/1-сонли буйруқ ҳамда Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасининг 22.07.2022 йилдаги 275/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анитфосфолипид синдроми аниқланган ўз-ўзидан аборт билан асоратланган аёллар орасида инструментал-биокимёвий маркёрларни қўллаш орқали, хавф омилларини эрта аниқлашга, улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш ва асоратларни олдини олишдан иборат.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 700000 минг сўмгача иқтисодий самардорликка эришилган. Жами беморлардан 42 000 000 сум маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: анитфосфолипид синдроми аниқланган ўз-ўзидан аборт билан асоратланган аёлларда акушерлик асоратларини бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган умумий беморлар ҳисобидан жаъми 81 000 000 сўм маблақ иқтисод қилинишига эришилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила нобуд бўлишида децидуал қават тузилишининг морфометрик хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши  натижалари асосида бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 06/2587-сонли хат юборилган.
АФС аниқланган аёлларда ЭФМК, фибриноген, Д-Димер, регионар гемодинамикадаги ўзгаришлар замирида эндотелиал дисфункциянинг келиб чиқишида уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва башоратга эга аҳамияти аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: АФС аниқланган аёлларда ЭФМК, фибриноген, Д-Димер, регионар гемодинамикадаги ўзгаришлар ўрганилиши орқали олинган кўрсаткичлар корреляцион таҳлили ўтказилганлиги ва ивиш тизими маркерларини аниқлаш натижасида АФС ва унинг асоратларини эрта ташхислаш, даволаш самарадорлигини оширишга эришилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон шаҳар 2-сон туғруқхона мажмуасига 20.07.2022 йилдаги 143/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимига 20.07.2022 йилдаги 247/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: АФС аниқланган аёлларнинг 7 (10%) ўз-ўзидан аборт кузатилиб, шундан 3 (42%) тасида абортнинг асоратланиш ҳолати, 4 (58%) нафар аёлда абортдан кейинги бирламчи қон кетиш кузатилди; биокимёвий, ультратовуш ёрдамида текшириш ва асоратларни эрта ташхислаш киритилган усуллар, ҳомиладор аёлларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга хизмат қилган; ҳомилада қўшма нуқсонларни ташхислаш ва қўшимча текширув усулидан – ультратовуш  текшириш усулида текшириш мақбул ва самаралигиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти абортдан кейинги даврда аёлларни самарали ва безарар текширувлардан УТТ ўзи кифоя ҳисобланиб, иқтисод қилишга хизмат қилади, ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 37% камайтириш имконини берган. Хулоса: антифлсфолипид синдроми аниқланган аёлларда юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 35 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 23 000 сўмга, жаъми 1200000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила нобуд бўлишида децидуал қават тузилишининг морфометрик хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши  натижалари асосида бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 06/2587-сонли хат юборилган.
АФС аниқланган аёлларда спонтан абортдан кейин децидуализация жараёнининг морфологик хусусиятлари ўрганилди ва антифосфолипид синдроми бўлган ҳомиладор аёлларда клиник ва лаборатор кўрсаткичлар (прогестерон, эстродиол, ЭФМК, Д-Димер) омилларнинг ошиши, бачадон артериаларида резистентлик индексининг ортиши ва қон оқимининг ёмонлашуви ўз-ўзидан спонтан аборт юзага келишига оимл бўла олиши исботланган.  Илмий янгиликнинг аҳамияти: АФС аниқланган аёлларни эрта ташхислашда гемодинамика кўрсаткичларини зарб индекси, ҳажм фракцияси камайиши, УПТҚ ошиши, допплерометрияда бачадон артерияларида ИР ва СДОнинг ортиши эрта диастолиқ ботиқни жуда эрта ҳосил бўлиши башоратловчи предиктор бўлиб, уларни эрта аниқланиши асоратларни олдини олишга, спонтан абортни олдини олишни, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон шаҳар 2-сон туғруқхона мажмуасининг 22.07.2022 йилдаги 328/1-сонли буйруқ ҳамда Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасининг 22.07.2022 йилдаги 275/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мамлакатимиз қишлоқ туманларида АФС аниқланган туғруқ бўлимларига мурожаат қилувчи ҳомиладор аёллар орасида допплерометрик усулларни қўллаш, улар асосида коррекцияловчи терапияни ишлаб чиқиш, ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган асоратлар камайишига олиб келган. Ундан ташқари шу натижаларга асосланиб, дифференциалланган ҳолатда спонтан абортлар олди олиш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 820 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 164 000 сўм дори воситалари сарфланади); шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига 720 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 144 000 сўм боғланмалар сарфланади. Хулоса: АФС аниқланган аёлларда даволаш ва туғруқни олиб бориш вақтида йўл қўйилган қатор камчиликлар спонтан абортга олиб келиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 78 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 43 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила нобуд бўлишида децидуал қават тузилишининг морфометрик хусусиятлари” мавзусидаги диссертация иши  натижалари асосида бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 06/2587-сонли хат юборилган.
анамнезида АФС бор аёлларда инструментал ва лаборатор текширув натижалари асосида, децидуал строма ёнидаги бачадон томирларига трофобластнинг кириб бориши ва децидуализация жараёнининг бузилиши, спирал артериялар ва бачадон артериялари, децидуа қон томирларининг шикастланиши ва децидуализация жараёнининг бузилиши ва қон кетиш жойлари мавжудлиги ва Нитабух қаватини эрта шаклланиши, хорион шокилдор тукланишини пастлиги исботланган шу жумладан амбулатор ва госпитал шароитда ушбу беморларни ташхислаш ва олиб бориш тактикаси алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: АФС аниқланган аёлларда таклиф этилган маркёрлар орқали келгусида ҳомиладорлик асоратларини эрта ташхислаш, профилактик даво мақсадида ҳомиладорлик даврида антикоагулянт ва антиагрегант дори воситаларини комплекс қўллаш, ҳомиладорликни асорациз кечишига ёрдам бериб, даволаш жараёнини тезлаштиради ва ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон шаҳар 2-сон туғруқхона мажмуасига 20.07.2022 йилдаги 143/1-сонли буйруқ ҳамда Бухоро вилояти Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимига 20.07.2022 йилдаги 247/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила нобуд бўлишида децидуал қават тузилиши морфометрик хусусиятларини аниқлаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган усуллар ёрдамида, олинган натижалар спонтан аборт билан асоратланган беморларнинг ҳаётини яхшилаш ҳамда уларни стационар даволаш заруриятига бўлган эҳтиёжини камайтиришга олиб келган; таклиф этилган комплекс ёндашувдан фойдаланиш ижобий натижалар бериб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:1) беморнинг шифохонадаги даври учун: таклиф этилган текшириш усулларини қўллаганимиздан сўнг ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 5 кунга қисқартирилди, олдинги текшириш учун қилинган харажат 1 бемор учун 1 430 000 сўмни ташкил қилган бўлса, биз таклиф қилган усулда харажатлар 720 000 сўмни ташкил қилди, йил давомида ҳар бир бемор учун 710000 сўм фойда билан чиқдик; 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан гематология, неврология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Юқоридаги барча даволаш усуллари мажмуавий ишлатилинганида ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажат камайиб даво самарадорлиги ошади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомила нобуд бўлишида децидуал қават тузилиши морфометрик хусусиятлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 12 сентябрдаги 06/2587-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish