Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Нутфулло Холиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўкрак қафаси жароҳатларида иммунологик бузилишлар истиқболини белгиловчи жиҳатлари ва иммунотерапияни асослаш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1460
Илмий раҳбар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, т.ф.д., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Йозеф Шафарик номидаги университет (Словакия)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўкрак кафаси жароҳатларида цитокинлар концентрацияси ва апоптозга тайёр лимфоцитлар, периферик қондаги ўлик лейкоцитларни аниқлаш орқали иммунологик бузилишлар истиқболини белгиловчи жиҳатлар ва иммунотерапияни асослашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўкрак қафаси шикастланган беморлар иммун статуси ўзгаришларининг ушбу шикастланиш табиати ва оғирлигига узвий боғлиқлиги исботланган, иммун тизим параметрлари ўзгаришлари динамикасини қиёсий аниқлаш орқали иммунодефицит даражаси аниқланган ҳамда иммунокоррекция асослари ишлаб чиқилган;
илк бор кўкрак қафаси шикастланган беморларда апоптозга тайёр лимфоцитлар ва веноз қондаги ўлик лейкоцитлар миқдорий кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилиниш баробарида ушбу беморларда кузатиладиган иккиламчи иммунодефицит шаклланиши ва ривожланишидаги ўрни асосланган;
кўкрак қафаси шикастланган беморларда йирингли-яллиғланишли ўпка асоратлари ривожланишини прогнозлаш ва иммунокоррекцияни асослаш мақсадида иммун дисфункция оғирлик даражаси, иммунокоррекция самарадорлигини аниқлашга имкон яратувчи иммунологик мезонлар ишлаб чиқилган;
цитокин статуси ва кортизол концентрацияси ўзгаришлари асосидаги иммун-яллиғланиш дисфункцияси, ISS даражаси, SOFA кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда йирингли-ўпка асоратлари, полиорган етишмовчилик ва аъзолар дисфункцияси якунини прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 29 июл №23-Z/053 сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: кўкрак қафаси шикастланган беморлар иммун статуси ўзгаришларининг ушбу шикастланиш табиати ва оғирлигига узвий боғлиқлиги исботланган, иммун тизим параметрлари ўзгаришлари динамикасини қиёсий аниқлаш орқали иммунодефицит даражаси аниқланган ҳамда иммунокоррекция асослари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кўкрак қафаси шикастланган беморларда шикастланишнинг шокогенлик кўрсаткичи билан узвий боғлиқлик аниқланганда госпитализация қилиш пайтида қонда IL-6 ошишининг 1-чўққиси, асоратларсиз ва йирингли инфекция ўчоқлари бўлганларда шикастланишлардан кейинги биринчи суткадан сўнг IL-6 ошишининг 2-чўққиси бўлиши исботланган, қачонки бу параметр оғир сепсис бўлганларда меъёр оралиғида бўлганлиги кузатилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.04.2021 й.; №12/1), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.06.2021 й.; №15/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.02.2021 й.; №3/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган иммун статуси ўзгаришлари ва иммунокоррекция мезонларидан фойдаланиш, иммунодефицит бўлган кўкрак қафаси шикастланган беморларни даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморлар қон зардобида дастлабки соатларда яллиғланишни қўлловчи ва яллиғланишга қарши фаолликка эга бўлган цитокинлар концентрациясини касаллик кечиш динамикасида турлича ўзгариб, дисбаланс борлиги аниқланди, ИФН-γ миқдори асоратсиз беморлар гуруҳида максимал қийматларигача ошиши кузатилди, беморларни даволаш амалиётида вужудга келиши мумкин бўлган яллиғланиш жараёнининг генерализацияланишининг ривожланишини ташҳислаш ва жароҳат инфекциясини даволаш усулини оптималлаштириш орқали 1 нафар беморни даволашда сарфланадиган харажатларини 1589000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда яллиғланишни қўлловчи цитокинларнинг яллиғланиш жараёни ва давомийлигини фарқлаш мезонларини ишлаб чиқилишининг беморларни даволаш амалиётига жорий этилиши комплекс жарроҳлик усулида даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кўкрак қафаси жароҳатларида иммунологик бузилишлар истиқболини белгиловчи жиҳатлари ва иммунотерапияни асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 21 июндаги 04/2399-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бор кўкрак қафаси шикастланган беморларда апоптозга тайёр лимфоцитлар ва веноз қондаги ўлик лейкоцитлар миқдорий кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилиниш баробарида ушбу беморларда кузатиладиган иккиламчи иммунодефицит шаклланиши ва ривожланишидаги ўрни кўрсатиб берилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда апоптозга тайёр лимфоцитлар ва веноз қондаги ўлик лейкоцитлар миқдорий кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилинган натижаларини ҳамда иммунодефицитнинг кечишини объективлаштириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.04.2021 й.; №12/1), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.06.2021 й.; №15/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.02.2021 й.; №3/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда кузатиладиган иккиламчи иммунодефицит шаклланиши ва ривожланишида даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштириши, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни маҳаллий даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда, ўткир қон йўқотиши бўлган пациентлар қон зардобида TNF-α, IL-1Ra, кортизол концентрацияси биринчи суткада ишонарли ошган бўлиб, 5-суткада камайган, бу маълумотлар сепсис ривожланишини прогнозлаш ва кўкрак қафаси жарҳатидан кейинги дастлабки 3 соат давомида эрта профилактик давони ўтказиш имконини берди ва беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1135000 сўмгача камайтирган (РШТЁАМ БФнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 227000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 85.000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда тизимли яллиғланиш синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини даволаш натижаларини баҳолашнинг ишлаб чиқилган усули даволаш натижаларини ҳамда патологик жараённинг кечишини объективлаштиришининг таклиф қилинган усули, беморларнинг нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини камайтириш ва касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кўкрак қафаси жароҳатларида иммунологик бузилишлар истиқболини белгиловчи жиҳатлари ва иммунотерапияни асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 21 июндаги 04/2399-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда йирингли-яллиғланишли ўпка асоратлари ривожланишини прогнозлаш ва иммунокоррекцияни асослаш мақсадида иммун дисфункция оғирлик даражаси, иммунокоррекция самарадорлигини аниқлашга имкон яратувчи иммунологик мезонлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда йирингли-яллиғланишли ўпка билан асоратланган жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш учун ишлаб чиқилган иммунокоррекция самарадорлигини аниқлашга имкон яратувчи иммунологик мезонлар қўлланилиши жарохат жараёнининг босқичини ташҳислаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.04.2021 й.; №12/1), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.06.2021 й.; №15/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.02.2021 й.; №3/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда йирингли-яллиғланишли ўпка асоратлари жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган усулни қўлланилиши жарохат жараёнининг босқичини ташҳислаш, жароҳат томонидан ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморлар қонидаги лимфоцитлар ва CD95+-лимфоцитлар нисбий сони билан (мос равишда ρ=0,72, ва ρ=0,71) кучли, тўғри корреляцион боғлиқликка эга. Fas-рецепторини ўз юзасида олиб юрадиган лимфоцитлар миқдорининг пасайиши юқори лейкоцитоз билан бирга кечади. Яшовчан бўлмаган лейкоцитлар миқдорининг ўртача ўсиши кўкрак қафаси жароҳатларидан кейинги 1-2 сутка ичида йирингли-яллиғланишли интоксикация билан юзага келади, бунда 22% ҳолларда CD95+-лимфоцитлар улушининг камайиши баъзи ҳужайралар ўлимининг содир бўлганлиги билан боғлиқлиги аниқланган. Хулоса: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат жараёнининг босқичини ташҳислаш учун ишлаб чиқилган такомиллаштирилган усулининг амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1589000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 595000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кўкрак қафаси жароҳатларида иммунологик бузилишлар истиқболини белгиловчи жиҳатлари ва иммунотерапияни асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 21 июндаги 04/2399-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: цитокин статуси ва кортизол концентрацияси ўзгаришлари асосидаги иммун-яллиғланиш дисфункцияси, ISS даражаси, SOFA кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда йирингли-ўпка асоратлари, полиорган етишмовчилик ва аъзолар дисфункцияси якунини прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда йирингли-ўпка асоратлари, полиорган етишмовчилик ва аъзолар дисфункцияси якунини прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (21.04.2021 й.; №12/1), Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.06.2021 й.; №15/1) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (15.02.2021 й.; №3/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда йирингли-яллиғланишли ўпка билан асоратларни оптимал маҳаллий олдин олишнинг такомиллаштирилган усули асосида прогнозлаш алгоритмини қўлланилиши, мазкур жароҳатларига чалинган беморларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини оширилиши натижасида уларнинг реабилитацияси ва меҳнат қилиш фаолиятининг тикланиш муддатлари тезлаштирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда эрта операциядан кейинги даврда пентоксифиллин ва глюкозаминилмурамилдипептид билан комплекс иммунокоррекция натижасида иммун-яллиғланиш дисфункциясини ишонарли даражада тартибга солиниши, шикастланишдан кейинги дастлабки 12-соатдан бошлаб пентоксофиллин ва ГМДП (ликопид) ёрдамида эрта иммун коррекцияси кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда самарали патогенетик жиҳатдан асосланган терапевтик тактика бўлиб, иммун-яллиғланиш жараёни дисфункцияси бўйича лаборатор маълумотларини яхшилашга ёрдам бериб беморларнинг стационарда даволаниш муддатини ўртача 5-7 кунга қисқаришига замин яратиб, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1589 000сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 595 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: кўкрак қафаси жароҳатлари бор беморларда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми билан асоратланган жароҳат инфекциясини оптимал маҳаллий даволашнинг такомиллаштирилган усули асосида прогнозлаш алгоритмини қўлланилиши, комплекс даволаниш самарадорлигини ошириш олиш имконини бериб, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш орқали, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1589 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 595 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Кўкрак қафаси жароҳатларида иммунологик бузилишлар истиқболини белгиловчи жиҳатлари ва иммунотерапияни асослаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 21 июндаги 04/2399-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish