Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятходжаева Иродахон Хамидуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклининг клиник эпидемиологик жиҳатлари» 14.00.03– Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1139.
Илмий раҳбар: Ҳайдарова Феруза Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Ҳабибуллаеван, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ҳамрабаева Феруза Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклининг клиник-эпидемиологик тарқалганлик даражасини ўрганиш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларнинг 39%да ошқозон-ичак зарараланиш белгиларининг учраши ва С-реактив оқсил даражаси > 4.55 мг/л диабетик гастропатиянинг аниқ клиник кўринишига мос келиши аниқланган;
семизлик негизида диабетик гастропатия билан оғриган беморларда депрессия ва ташвиш даражаси юқорилиги, шунингдек, аёлларда ҳаёт сифати кўрсаткичларини эркакларга нисбатан паст бўлганлиги аниқланган;
аёл жинси (р=0.001), тана вазни индекси (р=0.001), оғир гастропатия (р=0.065), PAGI-SYM сўровномаси 8 саҳифа белгилари, жисмоний саломатликнинг меъёрлаштирилган умумий баллари (R2=0.35) учун ахамиятга эгалиги асосланган;
итоприд терапияси углевод алмашинуви кўрсаткичларига, диабетик гастропатиянинг оғирлигига, психологик ҳолатга, ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 18 июлдаги № 26 сон хулосасига кўра:
2-тур қандли диабет билан оғриган беморларнинг 39%да ошқозон-ичак зарараланиш белгиларининг учраши ва С-реактив оқсил даражаси > 4.55 мг/л диабетик гастропатиянинг аниқ клиник кўринишига мос келиши аниқланган;
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2023 йил 17 майдаги №110-сонли буйруғи ва Самарқанд филиалининг 2023 йил 14 июндаги №26у сонли буйруғи орқали амалиётга татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган сўровнома қандли диабет 2-тип мавжуд беморларда гастроинтерстициал ўзгаришларни эрта ташхислаш ва оғир асоратларни олдини олиш имкониятини беради. Беморлар қонида С-реактив оқсилни аниқлаш диабетик гастропатияни эрта ташхислаш ва оғир асоратларни олдини олиш имкониятини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган сўровнома хамда қонда с-реактив оқсилни аниқлаш қандли диабет 2-тур мавжуд беморларда гастроинтерстинал ўзгаришларни эрта ташхислаш ва оғир асоратларни олдини олиш имкониятини беради.
Хулоса: қандли диабет 2-тур мавжуд бўлган беморларда PAGI-SYM сўровномасидан фойдаланиб, ошқозон-ичак тизимидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш орқали 1 нафар бемор ҳисобига маблағнинг ўртача 180.000 сўм иқтисод қилиш имкон яратилади. Қонда С-реактив оқсил даражасини аниқлаш  диабетик гастропатиянинг клиник кўринишларини бахолаш имконини бериб ўрта ҳисобда ҳар бир бемордан 900.000 минг сўм тежалишига олиб келади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Иноятходжаева Иродахон Хамидуллаевнанинг “Ўзбекистонда автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклининг клиник-эпидемиологик жиҳатлари” мавзусида диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 8н-з/562-сон хулосаси.
Семизлик негизида диабетик гастропатия билан оғриган беморларда депрессия ва ташвиш даражаси юқорилиги, шунингдек, аёлларда ҳаёт сифати кўрсаткичларини эркакларга нисбатан паст бўлганлиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2023 йил 17 майдаги №110-сонли Самарқанд филиалининг 2023 йил 14 июндаги №26у сонли буйруғи орқали амалиётга татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: HADS ва SF 36 сўровномаларидан фойдаланиб семизлик негизида диабетик гастропатия билан оғриган беморларда депрессия ва ташвиш даражасини ўз вақтида аниқлаш ва касалликни монанд даволаш ижобий таъсир кўрсатади , аёлларда ҳаёт сифатининг жисмоний ва ақлий таркибий қисмларини умумий баҳолаш диабетик гастропатия билан оғриган эркакларга нисбатан паст бўлганлиги муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.
 Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда депрессия ва ташвиш даражасини аниқлаш учун ягона умумлашган сўровномадан фойдаланиш ортиқча ҳаракатлар ва сарф ҳаражатларни тежайди. Диабетик нейропатия ривожланган беморларда уларнинг жинсига боғлиқ ҳолда ҳаёт сифати даражасини ўрганиш ва даво муолажаларини мукобиллаштириш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 450.000 сўм миқдорида маблағ тежалади.
Хулоса: семизлик негизида диабетик гастропатия билан оғриган беморларда депрессия ва ташвиш каби асоратларни эрта ташхислашда HADS сўровномасидан фойдаланиш муҳим ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга. Диабетик нейропатия ривожланган беморларда уларнинг жинсига боғлиқ ҳолда ҳаёт сифати даражасини ўрганиш ва даво муолажаларини мукобиллаштириш сарф харажати учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини беради. Бу маблағ бир бемор учун йил давомида ўрта ҳисобда 900.000 минг сўмни ташкил этади.
Иноятходжаева Иродахон Хамидуллаевнанинг “Ўзбекистонда автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклининг клиник-эпидемиологик жиҳатлари” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 8н-з/562-сон хулосаси.
Аёл жинси (p=0.001), ТВИ (p=0.001), оғир гастропатия (p=0.065), PAGI-SYM сўровномаси 8 саҳифа белгилари, жисмоний саломатликнинг меъёрлаштирилган умумий баллари (R2=0.35) учун прогностик аҳамиятга эга.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2023 йил 17 майдаги №110-сонли буйруғи ва Самарқанд филиалининг 2023 йил 14 июндаги №26у сонли буйруғи орқали амалиётга татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистонда автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклининг клиник-эпидемиологик жиҳатларини баҳолашда ушбу сўровномалардан фойдаланиш беморларда касалликни даволашга монанд ёндошишга ёрдам беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат : Қандли диабет 2-тур беморларда диабетик гастропатияни ташҳислашни мукобиллаштириш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 860.000 сўм миқдорида маблағ тежалади. Шунингдек, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сони камайганлиги сабабли ҳар бир бемордан йил давомида қўшимча 1.560.000 сўм миқдорда пул маблағлари иқтисод қилинади.
Хулоса: Ўзбекистон Республикасида автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклини даволашда учун ишлаб чиқилган алгоритм асосида уларда ўлим сабаблари ва учраш сони кескин камайтиради  ҳамда ортиқча текширишлар учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини беради. Бу маблағ бир бемор учун ўрта ҳисобда 1 млн. 560 минг сўмни ташкил этади.
Иноятходжаева Иродахон Хамидуллаевнанинг “Ўзбекистонда автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклининг клиник-эпидемиологик жиҳатлари” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 8н-з/562-сон хулосаси.
Итоприд терапияси углевод алмашинуви кўрсаткичларига, диабетик гастропатиянинг оғирлигига, психологик ҳолатга, ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалининг 2023 йил 17 майдаги №110-сонли буйруғи ва Самарқанд филиалининг 2023 йил 14 июндаги №26у сонли буйруғи орқали амалиётга татбиқ этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стандарт даво негизида итоприд препаратини қўллаш диабетик гастропатия ривожланган беморларда жисмоний ҳолати ва ҳаёт сифатига ижобий таъсир этиб ногиронликнинг камайишига ҳамда умр кўриш давомийлигини узайтиришга хизмат қилади.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қандли диабетнинг 2- тури диабетик гастропатия билан кечган беморларда стандарт даво негизида итоприд препаратини қўллаш орқали ҳар бир бемор учун ўрта ҳисобда 600.000 сўм миқдорда маблағ тежалади. Шунингдек, беморларнинг шифохонага қайта ётишлар сони камайганлиги сабабли ҳар бир бемордан йил давомида қўшимча 1.400.000 сўм миқдорда пул маблағлари иқтисод қилинади.
Хулоса: Ўзбекистон Республикасида автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклини даволашда итоприд препаратини қўллаш уларда касаллик авж олиб боришини камайтиради ҳамда ортиқча текширишлар, дорилар учун кетадиган маблағ ва вақт тежаш имконини беради. Бу маблағ бир бемор учун ўрта ҳисобда 1 млн. 150 минг сўмни ташкил этади.
Иноятходжаева Иродахон Хамидуллаевнанинг “Ўзбекистонда автоном диабетик нейропатия гастроэнтерологик шаклининг клиник-эпидемиологик жиҳатлари” мавзусидаги диссертация иши илмий янгиликларини бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 8н-з/562-сон хулосаси.

Yangiliklarga obuna bo‘lish