Sayt test rejimida ishlamoqda

Кличова Фируза Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фармакокинетиканинг генетик маркёрларини ҳисобга олган ҳолда ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги фармакотерапиясини персонификациялаш йўллари” 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология  (тиббиёт фанлари).     
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1932.
Илмий раҳбар: Мусаева Дилфуза Махмудовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019Тib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Исмаилова Жадида Ахмеджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети.(Россия)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги мавжуд беморларда  CYP2C19 генининг CYP2C19:681G>A*2, CYP2C19:636 G>A*3 ва CYP2C19:806C>T*17 полиморфизмлари генотиплари асосида метаболизаторлар турини ҳисобга олган ҳолда даволаш самарадорлигини  баҳолаш ва фармакотерапияни персонификациялаш усулларини аниқлашдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор яра касаллиги бўлган беморларнинг 2/3 қисмида CYP2C19 гени CYP2C19:681 G>A*2, CYP2C19:636G>A*3 ва CYP2C19:806C>T*17 полиморфизмларининг “меъёрий” аллелини сақловчи ва “тезкор” метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотиплар ва 1/3 қисмида эса “ўртача” ва “секин” метаболизатор хусусиятини намоён қилиб, фермент функционал фаоллигини пасайтирувчи аллель сақловчи генотиплар учраши аниқланган;
илк бор яра касаллиги бўлган беморларда  CYP2C19 генининг “тезкор” ва “секин” метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотиплари эркак ва аёл беморларда турлича учраши туфайли касалликнинг клиник намоён бўлиши, кечиш хусусиятлари ва даво натижаларида тафовутлар келиб чиқиши асосланган;
CYP2C19 генининг “тезкор”, “ўртача” ва “секин” метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотиплари мавжуд беморларда касалликнинг клиник намоён бўлишида тафовутлар мавжудлиги туфайли “анъанавий” даво комплексида қўлланган дори воситалари структураси ҳам турлича эканлиги аниқланган;
илк бор яра касаллиги мавжуд беморларда  CYP2C19 гени полиморфизмларининг турли даражада метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотипларини учрашига мос равишда касаллик фармакотерапияси натижаси турлича бўлганлиги аниқланган ҳамда ушбу касаллик фармакотерапияси  самарадорлигини таъминлаш учун  CYP2C19 гени полиморфизмлари генотипларига мувофиқ “персонал” даво схемаларини ишлаб чиқиш зарурияти асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Бухоро давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг  2023-йил  20 июлдаги  №23-Z/052  сон хулосасига кўра:
Биринчи илмий янгилик: илк бор ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги бўлган беморларнинг 2/3 қисмида CУР2C19 гени CУР2C19:681G>А*2, CYP2C19:636G>А*3 ва CYP2C19:806C>Т*17 полиморфизмларининг “меъёрий” аллелини сақловчи ва “тезкор” метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотиплар ва 1/3 қисмида эса “ўртача” ва “секин” метаболизатор хусусиятини намоён қилиб, фермент функционал фаоллигини пасайтирувчи аллел сақловчи генотиплар учраши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига  2022 йилнинг 23-сентябридаги 429-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 28-сентябридаги 251-сонли буйруқ билан ҳамда Жондор   туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 26-сентябридаги 201-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган усул ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги мавжуд беморларда метаболизаторлар турини аниқлаш орқали даво самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган фармакокинетиканинг генетик маркёрларини ҳисобга олган ҳолда ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги фармакотерапиясини персонификациялаш усулларини амалиётга жорий қилиш орқали даво самарадорлигини ошириш ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: фармакотерапияни персонификациялаш ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллигини самарали даволаш усули сифатида тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эга инновацион ишланма сарфланган маблағларни оқлайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки,  фармакокинетиканинг генетик маркёрларини ҳисобга олган ҳолда давони олиб бориш усули самарали бўлиб, у клиник амалиётга тадбиқ қилинган.
Иккинчи илмий янгилик: илк бор яра касаллиги бўлган беморларда CУР2C19 генининг “тезкор” ва “секин” метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотиплари эркак ва аёл беморларда турлича учраши туфайли касалликнинг клиник намоён бўлиши, кечиш хусусиятлари ва даво натижаларида тафовутлар келиб чиқиши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига  2022 йилнинг 23-сентябридаги 429-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 28-сентябридаги 251-сонли буйруқ билан ҳамда Жондор   туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 26-сентябридаги 201-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: CУР2C19 гени метаболизаторлари мавжудлигининг бемор жинсига боғлиқлиги  генетик омилларнинг  ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги клиник кечишини ва фармакотерапияси самарадорлигини башорат қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги билан оғриган беморда ўртача кунлик харажат 120 000 сўмни, тўлиқ эрадикацияга эришиш учун 10 кун давомида 1 200 000 сўмни ташкил этса, метаболизатор турига кўра давони олиб бориш муолажалар давомийлигини 2-3 кунга қисқартиради. Даволанаётган 10 та беморларнинг 6 таси эркак эканлигини инобатга олсак, ҳар бир эркак бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 360 000 сўм тежаб қолинди. Хулоса: Метаболизатор турининг гендер хусусиятини  амалиётга жорий қилиш гендер хусусиятига кўра ҳар бир бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 360 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
Учинчи илмий янгилик: CYP2C19 генининг “тезкор”, “ўртача” ва “секин” метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотиплари мавжуд беморларда касалликнинг клиник намоён бўлишида тафовутлар мавжудлиги туфайли “анъанавий” даво комплексида қўлланган дори воситалари структураси ҳам турлича эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига  2022 йилнинг 23-сентябридаги 429-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 28-сентябридаги 251-сонли буйруқ билан ҳамда Жондор туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 26-сентябридаги 201-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги фармакотерапиясини мавжуд метаболизатор турига кўра ўтказиш протон помпаси ингибиторларини, айниқса уларнинг дозасини тўғри танлашга ва самарали ишлатишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги мавжуд беморларда асосий гуруҳ дорилари - протон помпаси ингибитори бўлган омепрозол препарати  метаболизатор турига кўра дозаланганда, препаратни қўллаш “секин” метаболизаторли ҳар бир бемор учун 22 800 сўм, йил давомида 50 та бемордан 5 тасида “секин” метаболизатор бўлганлиги ҳисобидан, умумий иқтисодий самарадорлик 114 000 сўмни ташкил этди. Хулоса: Метаболизатор турига кўра протон помпаси ингибиторлари турини ва дозасини танлаш ҳар бир бемор учун асосий гуруҳ дориларидан 114 000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаб қолиш имконини беради.  
Тўртинчи илмий янгилик: илк бор яра касаллиги мавжуд беморларда  CYP2C19 гени полиморфизмларининг турли даражада метаболизатор хусусиятини намоён қилувчи генотипларини учрашига мос равишда касаллик фармакотерапияси натижаси турлича бўлганлиги аниқланган, ҳамда ушбу касаллик фармакотерапияси  самарадорлигини таъминлаш учун  CYP2C19 гени полиморфизмлари генотипларига мувофиқ “персонал” даво схемаларини ишлаб чиқиш зарурияти асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига  2022 йилнинг 23-сентябридаги 429-сонли буйруқ билан, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 28-сентябридаги 251-сонли буйруқ билан ҳамда Жондор   туман тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг 26-сентябридаги 201-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги фармакотерапиясини персонификациялаш  йўлларини жорий этиш, айниқса даво самарадорлигини ошириш билан бирга, тузалишнинг тезлашиши, асоратларнинг кескин камайишига, дори воситалари ножўя таъсирлари олдини олиш ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: oшқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги мавжуд беморларда давони “персонификациялаш” орқали даво курси 3 кунга қисқарди ва 1 нафар бемор учун харажатлар 360 000 сўмга тежалди. Бу кўрсаткич йил давомида 50 та беморда 18 000 000 сўмни  иқтисод қилинишига олиб келди.  Хулоса: Персонал даво натижасида 18 000 000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконияти яратилди. Кличова Фируза Каримовнанинг “Фармакокинетиканинг генетик маркёрларини ҳисобга олган ҳолда ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги фармакотерапиясини персонификациялаш йўллари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2022 йил 22 сентябрдаги 03/6824-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish