Sayt test rejimida ishlamoqda

Фарманова Махтоб Алимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бруцеллёз инфекциясида антиоксидант тизимни клиник-биокимёвий баҳолаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1691.
Илмий раҳбар: Касимов Илхамджан Асамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Муборахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланганларда антиоксидант тизими ҳолатини, касаллик клиник кечиши билан боғлиқлигини баҳолаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бруцеллёзнинг иккиламчи сурункали шакли билан касалланган беморларнинг 80% да таянч-ҳаракат тизимининг шикастланиши кузатилиб,  уларнинг 10,1% да юқори, 69,8% да ўртача ва  21,1% да эса шикастланиш паст фаолликда эканлиги исботланган;
бруцеллёзнинг иккиламчи ўчоқлари ҳисобига, беморларни қонида таёқча ядроли нейтрофиллар ва эозинофиллар микдорининг камайиши, моноцитлар сонининг эса ортиши асосланган;
бруцеллёзнинг сурункали шакли билан касалланган беморларда  компенсатор механизм ҳисобига малондиальдегид ва С-реактив оқсилнинг ошиши исботланган;
бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланган беморларда,  липопероксидация жараёнлари жадаллашиб, умумий антиоксидант ва каталаза фаоллигининг пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2023 йил 2 августдаги 23-Z/056-сон хулосасига кўра:
Бруцеллёзнинг иккиламчи сурункали шакли билан касалланган беморларнинг 80% да таянч-ҳаракат тизимининг шикастланиши кузатилиб,  уларнинг 10,1% да юқори, 69,8% да ўртача ва  21,1% да эса шикастланиш паст фаолликда эканлиги исботланган. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича (21.07.2023 й.; № 71) ва Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг (7.07.2023 й.; №77) буйруқлари  билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланган беморларда таянч-ҳаракат тизимининг зарарланиши DAS-28 компьютер дастури бўйича аниқлаш, таянч ҳаракат тизимининг зарарланиш даражасини аниқлайди, уларни эрта ташхислаш, даво муолажалари самарадорлигини мунтазам назорат килиш, асоратлар ривожланиши ва ногиронликни олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланган беморларда таклиф этилган инновацион диагностика усулини қўллаш қиммат рентген нури ва томография усулларини камайтириш ҳисобига ҳар бир беморга 35100 сўм сарф-харажатларни камайтириш мумкин. Хулоса: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан оғриган беморларда инновацион ташхисот усуллари ёрдамида таянч-ҳаракат тизимидаги ўзгаришлар даражасини аниқлаш, даволаш, асоратлар ва ногиронликни олдини олиш, ҳар бир беморга 8 999 100 сўм сарф харажатларни камайтириш имконини берган.
Бруцеллёзнинг иккиламчи ўчоқлари ҳисобига, беморларни қонида таёқча ядроли нейтрофиллар ва эозинофиллар микдорининг камайиши, моноцитлар сонининг эса ортиши асосланган. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича (21.07.2023 й.; № 71) ва Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг (7.07.2023 й.; №77) буйруқлари  билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фосфаргинин сукцинат препаратини қўллашда беморларининг периферик қонида лейкоцитозни бартараф этилиши, таёқчасимон нейтрофиллар сонини ортиши ва моноцитларни камайишига олиб келди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонадаги даври учун беморнинг шифохонада қолиш муддатини 17,0 кундан 15,9 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 642818 сўмга камайтирилган;  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга ва бошқа дориларнинг  қисқартирилиши ҳисобига ҳар бир беморга бир кунда 58438 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланган беморларда касаллик ривожланишининг зўрайиши ва асоратланишининг олдини олиш мақсадида ташхисот жараёнини такомиллаштириш касалликни жадаллашиб бориши ва асоратларни камайишига ва ҳар бир беморга 642 818 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
Бруцеллёзнинг сурункали шакли билан касалланган беморларда  компенсатор механизм ҳисобига малондиальдегид ва С-реактив оқсилнинг ошиши исботланган. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича (21.07.2023 й.; № 71) ва Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг (7.07.2023 й.; №77) буйруқлари  билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фосфаргинин сукцинат препаратини қўллаш ёғларнинг перекисли оксидланишини сусайтириши ва антиоксидант ҳимоя тизими компенсатор механизмларнинг фаоллаштириши ҳисобига анъанавий даво муолажалари самарадорлигининг ошишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланган беморларда таклиф этилган даволаш усулини қўллаш даволаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлик ҳар бир бемор учун 584380 сўмни ташкил қилди. Хулоса: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан оғриган беморларда Фосфаргинин сукцинат препаратининг анъанавий даво муолажаларига киритилиши асоратлари ва ногиронликни олдини олиш, ҳар бир беморга 8 964 000 сўм сарф харажатларни камайтириш имконини берган.
Бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланган беморларда  липопероксидация жараёнлари жадаллашиб, умумий антиоксидант ва каталаза фаоллигининг пасайиши исботланган. Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича (21.07.2023 й.; № 71) ва Жондор тумани тиббиёт бирлашмасининг (7.07.2023 й.; №77) буйруқлари  билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқотга жалб қилинган беморларнинг қон зардобида ЛПО жараёнларида малондиальдегид миқдорининг ортиши, антиоксидант ҳимоя тизимининг сусайиши ва унинг компенсатор механизмларининг пасайиш даражаси патологик жараённинг жадаллашиб бораётганидан ва даво муолажаларининг сустлигидан далолат беради. Бу эса касалликнинг тез-тез қайталаниши, ремиссия даврининг қисқариши, эрта ногиронлик ва беморлар ҳаёти сифатини сусайишидан далолат беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан оғриган беморларда ёғларнинг перекисли оксидланиши, антиоксидант ҳимоя тизими фаоллигининг сусайиши, ҳамда унинг компенсатор механизмининг пасайиши организмда яллиғланиш ва емирилиш жараёнларини баҳолаш, даволаш, асоратлари ва ногиронликни олдини олиш, ҳамда сарф харажатларни камайтириш имконини берган. Хулоса: бруцеллёзнинг сурункали шакллари билан касалланган беморларда таклиф қилинган махсус текшириш усуллари асосида тўғри даволаш имкони ортади, қайталанишларни назорат қилиш ва асоратлар ривожланишининг олдини олиш имконини берди.
М.А.Фарманованинг «Бруцеллёз инфекциясида антиоксидант тизимни клиник-биокимёвий баҳолаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 16 июлдаги 04/2642 - сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish