Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимбекова Лобархон Ўткур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир панкреатитда жигар монооксигеназа тизими ҳолати ва уни коррекция қилиш йўллари», 03.00.01–Биокимё (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2602.
Илмий раҳбар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носиржон Мухаммеджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматалогия институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир пакреатитда монооксигеназа тизими фаолияти пасайишининг даражаси жигар шикастланишига таъсирини аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир экспериментал панкреатит ривожланишида цитохром с нинг жигар монооксигеназа тизимига коррегирловчи таъсири исботланган;
ўткир экспериментал панкреатитнинг ривожланиш динамикасида ва цитохром с таъсирида жигар микросомаларига антитаналар миқдори аниқланган;
экспериментал ўткир панкреатитда монооксигеназа тизимининг ҳолати ва жигар деструкцияси фаоллиги ўртасида корреляция боғлиқлик аниқланган;
ўткир экспериментал панкреатитда цитохром с нинг жигар ва меъда ости безидаги ўзгаришларга коррегирловчи таъсири морфологик жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 20 июндаги 6-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий  этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 29 июндаги 03/2385-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: ўткир экспериментал панкреатит ривожланишида цитохром с нинг жигар монооксигеназа тизимига коррегирловчи таъсири исботлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича (19.06.2023 й.; № 57) ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 61) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада ўткир экспериментал панкреатитни ривожланишида жигарнинг монооксигеназа тизимига цитохром c нинг коррегирловчи таъсирини ҳисобга олиш ўткир панкреатит асоратларини, панкреонекроз ва кўп аъзолар етишмовчигини эрта ташхислаш имконини беради ва ўткир панкреатитни даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада монооксигеназа тизими бузилиши ўткир панкретитда ривожланаётган митохондриал апоптознинг сабаби ва кўп аъзолар етишмовчилигига олиб келиши ҳамда цитохром c дори воситасини ўткир панкреатитни даволашда қўлланилганда, унинг монооксигеназа тизимига коррегирловчи хусусиятлари  аниқланганлиги, цитохром c ва сандостатинни биргаликда қўллаганда беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 660000  сўмга камайтирди (Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли шифохонасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 220000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 250000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация ҳаражатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 65000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: тажрибада чақирилган ўткир экспериментал панкреатитда жигар ва меъда ости безидаги ўзгаришларга цитохром c нинг коррегирловчи таъсирини морфологик жиҳатдан исботланганлиги тўғри ташхис қўйиш, қўшимча текширувлар ва даволаниш харажатларини камайтириши, беморлар меҳнат фаолиятини эрта тиклаши, беморни шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқариши ҳамда дори-дармон кам талаб этилиши натижасида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
икинчи илмий янгилик: ўткир экспериментал панкреатитнинг ривожланиш динамикасида ва цитохром с таъсирида жигар микросомаларига антитаналар миқдори аниқлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича (19.06.2023 й.; № 57) ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 61) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада чақирилган ўткир панкреатитнинг ривожланиш динамикасида ва цитохром c таъсирида жигар микросомаларига қарши антитаналар миқдорини  ҳисобга олиш таклиф этилган усул ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш ўткир панкреатит асоратларини ташхислаш ва ўткир панкреатитни даволаш сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада ўткир панкреатитни даволашда цитохром c ва сандостатин биргаликда қўлланилганда, яққол фармакокоррегирловчи таъсири исботланган. Шунингдек, дори воситалари биргаликда қўлланилганда қайта касалланиш сони цитохром c билан даволаганга нисбатан 12,5%га,  сандостатин билан эса - 16,7%га камайган. Сандостатин ва цитохром c бирга қўлланилганда қайта касалланиш кузатилмаган. Ушбу даволаш усули касаллик қайталанишини камайтиради ва беморнинг шифохонада бўлиш даврини бир неча кунга қисқартиради. Ўткир панкреатит билан касалланган беморларда жигарнинг шикастланишини олдини олиш усуллари ишлаб чиқилиб, беморларнинг касалхонада қолиш муддатини камайтиради ва касаллик асоратларини олдини олади, бу эса беморлар орасида ишга лаёқатсизликни камайтиради. Шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунда ўртача 250000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация ҳаражатлари камаяди (1 кунда ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 65000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: тажрибада чақирилган ўткир панкреатитда жигар ва меъда ости безидаги ўзгаришларга цитохром c нинг коррегирловчи таъсирини морфологик жиҳатдан исботланганлиги тўғри ташхис қўйиш, қўшимча текширувлар ва даволаниш ҳаражатларини камайтириши, беморлар меҳнат фаолиятини эрта тиклаши, беморни шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқариши ҳамда дори-дармон кам талаб этилиши натижасида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: экспериментал ўткир панкреатитда монооксигеназа тизимининг ҳолати ва жигар деструкцияси фаоллиги ўртасида корреляция боғлиқлик аниқлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича (19.06.2023 й.; № 57) ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 61) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жигар ва меъда ости безининг (анти-SLA/LP) эриган антигенларига нисбатан антитаначалар миқдорини ҳамда глутатион-S-трансфераза фаоллигини аниқлаш орқали ўткир панкреатит ва унинг асоратларида ривожланадиган жигар шикастланишини эрта ва самарали аниқлаш, бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) тажрибада чақирилган ўткир панкреатитни ташхислашда ўрганиладиган диагностик кўрсаткичлар ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган; 2) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 660000 сўмга камаяди (Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 220000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 250000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация ҳаражатлари камаяди (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 65000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: тажрибада чақирилган ўткир панкреатитда жигар ва меъда ости безидаги ўзгаришларга цитохром c нинг коррегирловчи таъсири морфологик жиҳатдан исботланганлиги тўғри ташхис қўйиш имконини бериб, қўшимча текширувлар ва даволаниш ҳаражатларини камайтириши, беморлар меҳнат фаолиятини эрта тиклаши, беморни шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқариши ҳамда дори-дармон кам талаб этилиши натижасида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: ўткир экспериментал панкреатитда цитохром с нинг жигар ва меъда ости безидаги ўзгаришларга коррегирловчи таъсири морфологик жиҳатдан исботлангани Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси бўйича (19.06.2023 й.; № 57) ҳамда Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича (16.06.2023 й.; № 61) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада чақирилган ўткир панкреатитда жигар ва меъда ости безидаги ўзгаришларга цитохром c нинг коррегирловчи таъсирини морфологик жиҳатдан исботланганлиги ўткир панкреатитни даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва реабилитация чораларини белгилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 660000 сўмга камаяди (Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 220000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш муддатининг бир неча кунга қисқариши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 250000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация ҳаражатлари камаяди (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 65000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан гастроентерология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: тажрибада чақирилган ўткир панкреатитда жигар ва меъда ости безидаги ўзгаришларга цитохром c нинг коррегирловчи таъсирини морфологик жиҳатдан исботланганлиги тўғри ташхис қўйиш, қўшимча текширувлар ва даволаш ҳаражатларини камайтириши, беморлар меҳнат фаолиятини эрта тиклаши, беморни шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқариши ҳамда дори-дармон кам талаб этилиши натижасида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 660000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish