Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехкконов Машрабжон Абдубакиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларга кўрсатилган тиббий ёрдамни суд-тиббий баҳолаш», 14.00.24 – Суд тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3208.
Илмий раҳбар: Гиясов Зайнитдин Асамутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Шерзод Ибодуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Машарипов Азамат Собирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: комиссион суд-тиббий экспертизаларда болаларга кўрсатилган тиббий ёрдамни суд-тиббий баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суд-тиббий экспертиза материаллари бўйича болаларга тиббий ёрдам кўрсатилишидаги нуқсонларининг турли жиҳатлари (ташхислашдаги хатоликлар, уларнинг асоратлари, муддати) исботланган;
педиатр, умумий амалиёт шифокорлари, неонатолог ва ўрта тиббий ходимлар томонидан асосан гўдакларга тиббий ёрдам кўрсатишда хатоликларга йўл қўйилиши исботланган;
постнеонатал даврдаги гўдакларда ҳамда амбулатор муассасаларда диагностик, неонатал даврда ва 1 ёшдан катта болаларда, шунингдек стационар босқичда даволаш нуқсонларининг улуши каттароқ эканлиги асосланган;
тиббий ёрдам нуқсонларининг аксарияти субъектив сабаблар, беморга эътиборсизлик туфайли вужудга келиши ҳамда гўдакларга амбулатор муассасаларда тиббий ёрдам кўрсатишда педиатр ва умумий амалиёт шифокорлари томонидан йўл қўйилган ташхислаш нуқсонларнинг оқибатининг яққол кўринишга эгалиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 20 июндаги 6-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг 2023 йилдаги 29 июндаги 03/2385-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор суд-тиббий экспертиза материаллари бўйича болаларга тиббий ёрдам кўрсатилишидаги нуқсонларининг турли жиҳатлари (ташхислашдаги хатоликлар, уларнинг асоратлари, муддати) исботлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Андижон филиали бўйича (01.06.2023 й.; № 185),  Самарқанд филиали бўйича (04.06.2023 й.; №133), Тошкент шахар филиали бўйича (08.06.2023 й.; № 21-I) ҳамда Наманган филиали бўйича (26.06.2023 й.; № 12) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари бўйича суд тиббий экспертиза муассасаларида мазкур турдаги экспертизаларни ташкиллаштириш ва ўтказишни такомиллаштириш, эксперт хулосаларининг асосланганлик ва ишончлилик даражасини яхшилаш таъминланган. Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, болалар ўлимини камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар учун илмий асос яратилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган алгоритм болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши  юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизаларни тайинлаш, ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнини оптималлаштириш орқали ижро муддатини 15-20% га, яъни 4-6 кунга қисқартириш имконини беради. Қўшимча ва қайта экспертизалар тайинлаш ҳолатларини 1,5-2 баробар камайтиради. Пировард натижада қўшимча маблағ сарфламасдан ҳар бир ҳолат бўйича иқтисодий самарадорлик ўртача 200000-250000 сўмни ташкил этади. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида  ишлаб чиқилган алгоритм болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизаларни тайинлаш, ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёни оптималлаштирилиб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 200000-250000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: педиатр, умумий амалиёт шифокорлари, неонатолог ва ўрта тиббий ходимлар томонидан асосан гўдакларга тиббий ёрдам кўрсатишда хатоликларга йўл қўйилиши исботлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Андижон филиали бўйича (01.06.2023 й.; № 185),  Самарқанд филиали бўйича (04.06.2023 й.; № 133), Тошкент шахар филиали бўйича (08.06.2023 й.; № 21-I) ҳамда Наманган филиали бўйича (26.06.2023 й.; № 12) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мутахассислар, тиббий муассасалар  ва боланинг ёш гуруҳларига оид маълумотлар болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашда муайян тиббий муассаса ва мутахассислар кесимида самарали чора-тадбирлар ўтказиш, ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизаларда экспертлар комиссиясининг аниқлаштирилган харакатлари учун асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган алгоритмнинг қўлланилиши болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизалар билан боғлиқ жараёнларни оптималлаштириш ва шу орқали экспертизанинг ижро муддатини 10-15%га, яъни 3-5 кунга қисқартириш орқали қўшимча маблағ сарфламасдан ҳар бир ҳолат бўйича ўртача 150000-200000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида  ишлаб чиқилган алгоритм  болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизаларни тайинлаш, ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёни оптималлаштирилиб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 150000-200000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: постнеонатал даврдаги гўдакларда ҳамда амбулатор муассасаларда диагностик, неонатал даврда ва 1 ёшдан катта болаларда, шунингдек стационар босқичда даволаш нуқсонларининг улуши каттароқ эканлиги асослангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Андижон филиали бўйича (01.06.2023 й.; № 185),  Самарқанд филиали бўйича (04.06.2023 й.; № 133), Тошкент шахар филиали бўйича (08.06.2023 й.; № 21-I) ҳамда Наманган филиали бўйича (26.06.2023 й.; № 12) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизаларнинг ижро сифатини кўтариш, экспертиза натижаларининг асосланганлик ва ишончлилик даражасини яхшилаш имконини беради. Шунингдек улардан тиббий  ёрдам сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишга шароит яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар, хусусан бу турдаги экспертизаларни ўтказиш алгоритми болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши билан боғлиқ комиссион суд-тиббий экспертизаларнинг ижросини оптималлаштириш ва натижада уларнинг ижро муддатини 15-20% га, яъни 4-6 кунга қисқартириш имконини беради. Қўшимча  экспертизалар тайинлаш ҳолатларини 1,5-2 мартага камайтириш натижада қўшимча маблағ сарфламасдан ҳар бир ҳолат бўйича иқтисодий самарадорлик ўртача 200000-250000 сўмни ташкил этган. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида  ишлаб чиқилган алгоритм  болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизаларни тайинлаш, ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёни оптималлаштирилиб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 200000-250000  сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: тиббий ёрдам нуқсонларининг аксарияти субъектив сабаблар, беморга эътиборсизлик туфайли вужудга келиши ҳамда гўдакларга амбулатор муассасаларда тиббий ёрдам кўрсатишда педиатр ва умумий амалиёт шифокорлари томонидан йўл қўйилган ташхислаш нуқсонларнинг оқибатининг яққол кўринишга эгалиги исботлангани Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Андижон филиали бўйича (01.06.2023 й.; № 185),  Самарқанд филиали бўйича (04.06.2023 й.; № 133), Тошкент шахар филиали бўйича (08.06.2023 й.; № 21-I) ҳамда Наманган филиали бўйича (26.06.2023 й.; № 12) буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари тиббий ёрдам нуқсонларининг аксарияти субъектив сабаблар, беморга эътиборсизлик туфайли вужудга келиши ҳамда гўдакларга амбулатор муассасаларда тиббий ёрдам кўрсатишда педиатр ва умумий амалиёт шифокорлари томонидан йўл қўйилган ташхислаш нуқсонларнинг оқибатида амалга оширилган комиссион суд-тиббий экспертизаларнинг ижро сифатини кўтариш, экспертиза натижаларининг асосланганлик ва ишончлилик даражасини яхшилаш имконини яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишга шароит яратганлиги билан ажралиб туради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар, хусусан бу турдаги экспертизаларни ўтказиш алгоритми болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши билан боғлиқ комиссион суд-тиббий экспертизаларнинг ижросини оптималлаштириш ва натижада уларнинг ижро муддатини 15-20% га, яъни 4-6 кунга қисқартириш имконини беради. Қўшимча  экспертизалар тайинлаш ҳолатларини 1,5-2 баробар камайтиради. Натижада қўшимча маблағ сарфламасдан ҳар бир ҳолат бўйича иқтисодий самарадорлик ўртача 200000-250000 сўмни ташкил этади. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида  ишлаб чиқилган алгоритм  болаларга тиббий ёрдам кўрсатилиши юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизаларни тайинлаш, ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёни оптималлаштирилиб, 1 ҳолат ҳисобига бюджет маблағларини 150000-180000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish