Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминова Нигора Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали риносинуситларни ташхислаш ва даволашда бурун бўшлиғи микробиомининг ўрни» 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1641.
Илмий раҳбар: Шайхова Халида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Джахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рязанцев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.А.Алиев номидаги Азербайджан давлат врачлар малакасини ошириш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун бўшлиғи микробиомасининг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда сурункали риносинуситни ташхислаш ва комплекс даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бурун бўшлиғининг микрофлораси ва патогенлик хусусиятларининг дисбиотик бузилишлари билан тавсифланганлиги хамда турли ҳамроҳ касалликлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
сурункали риносинуситларда яллиғланиш жараёнининг патофизиологияси турли механизмларга эга эканлиги боис бу ушбу тоифадаги беморларни олиб бориш ва уларни коррекциялашга қиёсий ёндашув зарурлигини исботланган;
сурункали риносинуситларда микробиота хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилган 16S рРНК гени сурункали риносинусит ва аллергия фонидаги сурункали риносинуситлар микрофлорасининг ўзига хослиги исботланган;
илмий ишнинг натижалари бурун бўшлиғи микробиомасини таҳлил қилиш сурункали риносинусит кечишининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда омилларини аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 4 январаги 8н-з/3-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бурун бўшлиғининг микрофлораси ва патогенлик хусусиятларининг дисбиотик бузилишлари билан тавсифланганлиги хамда турли ҳамроҳ касалликлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бурун бўшлиғи микрофлорасининг касаллик кечимига таъсири аниқланган ва касалликнинг оғирлик даражасини баҳолаш сифатида қўлланилиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу гуруҳ беморлар ҳар йили қайта-қайта  ташхислаш ва даволанишга мажбур бўлишади, ўрта ҳисобда йилига ҳаражат 1560000 сўмни ташкил қилади, агар таклиф қилинган усулда қилинса ҳаражат суммаси 1253000 сўмни ташкил қилади, яъни ўрта ҳисобда фойда 1560000-1253000=307000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: сурункали риносинусит бўлган беморларда бурун бўшлиғида аниқланган стафилококкларнинг патогенлик хусусиятларини баҳолаш касаллик кечимидан далолат беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Сурункали риносинуситларни ташхислаш ва даволашда бурун бўшлиғи микробиомининг ўрни» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 декабрдаги 06\4577-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали риносинуситларда яллиғланиш жараёнининг патофизиологияси турли механизмларга эга эканлиги аниқланган бўлиб, бу ушбу тоифадаги беморларни олиб бориш ва уларни коррекциялашга қиёсий ёндашув зарурлигини исботлайди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали риносинусит бўлган беморларни касалликнинг кечими, ташхислаш натижалари асосида индувидуал равишда даволаш чораларини танлаш даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу гуруҳ беморларини комплекс ташхислашда асосланган усулларни қўллаш ортиқча сарф-харажатни, яъни ўрта ҳисобда бемор ташхислаш учун 820000 сўм сарф қилинади, таклиф қилинган усуллар ёрдамида 550000 сўм талаб қилинади, шундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир бемордан 820000-550000=270000 сўм тежалишига эришилади.  Хулоса: беморларда патогенетик асосланган клиник-ташхислаш ва даволаш алгоритмларини қўллаш даволаш самарадорлигини ошишига, қайталанишлар сонининг камайишига ва уларнинг тез тузалишига олиб келади.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Сурункали риносинуситларни ташхислаш ва даволашда бурун бўшлиғи микробиомининг ўрни» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 декабрдаги 06\4577-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: Cурункали риносинуситларда микробиота хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилган 16S рРНК гени сурункали риносинусит ва аллергия фонидаги сурункали риносинуситлар микрофлорасининг ўзига хослигини кўрсатди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали риносинусит бўлган беморларнинг бурун бўшлиғи микробиотасининг генетик хусусиятлари касаллик турига кўра фарқланиши исботлаб берилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СРС бўлган беморлар бурун бўшлиғи микробиотасининг хусусиятларини тўғри баҳолаш имконини берди. Хулоса: сурункали риносинуситларда микробиота хусусиятларини аниқлаш мақсадида ўтказилган 16S рРНК гени сурункали риносинусит ва аллергия фонидаги сурункали риносинуситлар микрофлорасининг ўзига хослигини кўрсатди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Сурункали риносинуситларни ташхислаш ва даволашда бурун бўшлиғи микробиомининг ўрни» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 декабрдаги 06\4577-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илмий ишнинг натижалари бурун бўшлиғи микробиомасини таҳлил қилиш сурункали риносинусит кечишининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда омилларини аниқланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали риносинусит кечиши ва бурун бўшлиғи микрофлорасининг ҳолатига қараб беморларда патогенетик асосланган даволаш алгоритмларини қўллаш даволаш самарадорлигини ошишига, қайталанишлар сонининг камайишига ва уларнинг тез тузалишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали риносинусит бўлган беморларни даволашда маҳаллий кортикостероидлар ва Синупрет ҳамда риножермина дори воситаларини қўллаш даволаш самарадорлигини оширади, даволаш муддати қисқаради, шунда анъанавий даволашда ўрта ҳисобда 7,4±0,8 кунни ташкил қилса, таклиф қилинаётган усулда 4,6±0,8 кунни ташкил қилади, унга кўра ўртача даволаниш куни 156000 сўм бўлса, таклиф қилинган усулда олинадиган фойда 436800 сўмни ташкил қилади. Хулоса: Сурункали риносинусити бўлган беморларда касаллик кечими касалликнинг давомийлигига, унинг қайталанишлар сонига ва бурун бўшлиғидаги микрофлоранинг турига боғлиқ ҳисобланади, организмга аллергик фон қўшилганда касаллик кечишига салбий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Сурункали риносинуситларни ташхислаш ва даволашда бурун бўшлиғи микробиомининг ўрни» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 декабрдаги 06\4577-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish